“ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ АҲАМИЯТИ” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ АХБОРОТ ХАТИ

by Matbuot xizmati
8 👁️

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2026-йилдаги
ПҚ-275-сонли “Буюк ватандошимиз, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган “Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф этамиз.

Мазкур конференция Ҳаким Термизийнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, унинг ҳадис, тасаввуф ва ҳикмат соҳаларидаги қарашларининг бугунги кундаги аҳамиятини кенг ёритиш ҳамда аллома меросини халқаро илмий жамоатчиликка етказишга қаратилган.

Конференция жойи: Термиз (Ўзбекистон), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.

Конференция санаси: 2026 йил 24 ноябр.

Конференцияда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

  1. Ҳаким Термизий ҳаёти ва илмий мероси.
  2. Ҳаким Термизийнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни.
  3. Ҳаким Термизий тасаввуф таълимотининг умуминсоний аҳамияти.
  4. Ҳаким Термизий меросида ахлоқ, маърифат ва инсон камолоти.
  5. Термизий алломалар илмий мероси ва уларнинг ҳозирги кундаги аҳамияти.
  6. Ҳаким Термизий меросининг замонавий тадқиқотлардаги талқини.

Тезислар ва иштирок этиш талаблари:

Мақолалар ўзбек, араб, турк, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Конференция якунлари бўйича мақолалар тўплами электрон нашр этилади.

Мақолалар электрон кўринишда тақдим этилиши керак.

Иқтибослар матн таркибида тўртбурчак қавс ичида, [1; 109] шаклида берилади.

Мақолада фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилиши шарт.

Мақола матни MS Office WORD 97-2003, Times New Roman, ёзув ҳажми 14 пт, 1,5 интервал, йуқори ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см форматида бўлиши лозим.

Мақола мавзуси катта ҳарф билан ёзилади, ундан кейин юқори ўнг бурчакда 1 бўш жой қолдирилиб, курсивда, 10 шрифт ҳажмида, 1 см интервал билан, биринчи қаторда маърузачининг тўлиқ исми, илмий даражаси ва лавозими, иккинчи қаторда ташкилот, шаҳар ва давлат, учинчи қаторда иштирокчининг электрон почта ва алоқа рақами (WҳатсАпп, Телеграм) ёзилади.

Конференция материалларини ўз вақтида таҳрир қилиш ва ягона тўплам шаклида тайёрлаш мақсадида мақолаларни 2026-йил 10-ноябрга қадар юбориш сўралади.

Мақолада келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги, илмий-назарий асосланганлиги, мазмуни, шунингдек, матннинг имловий ва услубий жиҳатлари учун муаллиф(лар) масъул ҳисобланади.

Кечиктирилган, талаблар бўйича ёзилмаган ва конференциясига мувофиқ келмайдиган мақолалар қабул қилинмайди.

Тезислар қуйидаги манзилга юборилади:

@олимжурайев

@Сарвар_Саидов

Тел.: 90-982-60-95; 93-375-12-48

Манзил: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-уй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.

Ташкилий қўмита

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика