
Замонавий дунёда содир бўлаётган тарихий воқеалар ва ижтимоий жараёнлар маданиятлараро чегараларнинг бузилишига, ягона ахборот маконининг шаклланишига, қутбли ғоялар ҳамда мафкураларнинг кескин тўқнашувига, бу эса ўз навбатида, жамиятда мутаассибликнинг ривожланиши учун обектив шарт-шароитларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда.
Мутаассиблик замонавий ижтимоий фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини онгли равишда шакллантириш орқали ҳокимият, бойлик, назорат ва бошқа манфаатларни бошқаришда турли ғаразли кучларнинг “энг самарали усул”лардан бўлиб қолмоқда.
Бу ҳолат “ёпиқ” жамиятлар мисолида аниқ намоён бўлиб, улардаги сиёсий кучлар ўз мақсадларига эришиш учун бугунги кунда махсус тайёргарликдан ўтган мутаассиб шахслардан ҳамда оммавий фанатизм ривожланишига ҳисса қўшадиган ҳар хил мафкуравий таъсирлардан кенг фойдаланмоқда.
Шимолий Ирландиядаги ва бошқа миллатчи террористик гуруҳлар, Яқин Шарқдаги экстремистик, террористик ва фундаменталистик ташкилотлар, Гитлер Германияси, Франкист Испанияси ва бошқалар тоталитар жамиятлар ҳамда Чилида Пиночет бошчилигидаги диктатура бошқаруви бунга мисол сифатида келтириш мумкин.
Шу нуқтаий назардан, замонавий жамиятда мутаассибликнинг фаоллашиши, ижтимоий табиати, вужудга келиш механизмлари ва омилларини ўрганиш долзарблик касб этмоқда.
Мутаассиблик – (арабча – التعصب ) – маълум бир мафкура ва қарашларга, айниқса, диний-фалсафий, миллий ва сиёсий соҳаларда ҳаддан зиёд, кўр-кўрона ва ҳиссиётларга берилиб эргашиш ва уларга амал қилиш, қандайдир тушунчалар, эътиқод ёки дунёқарашга кўр-кўрона содиқлик сифатида таърифланган1.
Фанатизм ва фанат атамалари лотинча фанатиcе (жаҳл, ғазаб билан) ва ёки фанатиcус (ғайратли, ҳаяжонли; ғазабланган, ақидапараст, ғазабли) сифатдошларидан келиб чиққан бўлиб, фанум (худога бағишланган жой, муқаддас жой, ибодатхона) сифат отига асосланади 2. Фанум ва фанатиcус исми сифатлари бирлаштирганда, мутаассиб атамаси, ҳаяжонли, илҳомланган, қувноқ ёки жазавали ва ибодатхонасига сиғинувчи каби маънолар келиб чиқади 3.
“Фуқаролик жамияти ва мутаассиблик: қўшилган тарих (Cивил Соcиетй анд Фанатиcисм: Cонжоинед Ҳисториес)” номли китоб муаллифи Доминик Коласнинг мазкур асарида мутаассиблик атамасининг тарихий нуқтайи назардан қўлланилиши ҳақида умумий маълумот берган.
Жумладан, китобда Ситсерон (милоддан аввалги 106\43) ва Ювенал (60\140) фÿнÿтиcусдан ғазабнинг синоними сифатида фойдалангани кўрсатилган. ХВИИ асрга келиб мазкур термин Ангилияда диний хурофот, мутаассиб ва иштиёқли атамалари билан дин ҳамда сиёсатда ҳаддан ташқари танқидий иштиёқ ёки ғайрат маъносида қўллана бошланган 4.
Христиан черкови руҳонийлари эса мазкур терминни ХИХ асрдан диний ибодат ва маросимларни бажариш билан чегараланмаган тақводор диндорларга нисбатан асрий анъаналардан юз ўгирган динсиз ёки либерал фикрли христианлар томонидан фаол қўлланила бошланганини таъкидлашган 5.
Олиб борилган изланишлар эса мутаассиблик ҳар доим ҳам умуминсоний ҳодиса сифатида инсониятнинг турли жабҳаларида ўз-ўзидан мавжуд бўлмаслигини, у жамиятда тарихий, психологик, фалсафий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда диний омиллар натижасида вужудга келишини кўрсатди.
Хусусан, диний мутаассиблик тарихан фанатизмнинг бир шакли сифатида унинг бошқа турлари орасида алоҳида ўрин тутади. У потенсиал жиҳатдан ҳар қандай динлар атрофида мавжуд бўлиб, муайян тарихий шароитларда ривожланиши ҳамда турли диний ва сиёсий гуруҳларнинг ўз мақсадларига эришиш воситаси сифатида фойдаланиши мумкин.
Дин ижтимоий ва индивидуал хатти-ҳаракатларнинг энг муҳим маънавий регуляторларидан бири ҳисобланади. Диний соҳадаги энг кичик ўзгаришлар ҳам мутаассиб одамларнинг фикрлари, ҳис-туйғулари ва ҳаракатларига катта таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунда барча динлар диорасида диний мутаассиблик намуналарини топиш ва унинг таъсири зўравонликсиз ҳам ҳалокатли бўлиши мумкинлиги маълум бўлмоқда.
Масалан, мутаассиб ота-оналар ўз фарзандларини замонавий инсон тараққиёти ва ижтимоийлашув қонунларига зид равишда тарбиялашлари, замонавий оилаларда қиз болаларга ўқиш ва ёзишни ўргатиш нотўғри деб ҳисоблайдиган мутаассиб оила бошлиқларининг ҳаракатлари натижасида болалар саводсиз бўлиб улғайиши мумкин.
Аксарият диншунослар – мутаассиблик дин мисолида аниқ кўриниши, диний мутаассиблик асосан секталарга хос бўлиши, динларга оид муқаддас манбаларни мафкуралаштириш мақсадига қасдан нотўғри талқин қилиниши, диний муросасизлик ғояларини вужудга келишига ва бу эса ўз навбатида фанатизмга олиб келишини таъкидлайдилар.
Айрим мутахассислар диндорлардаги дуалистик дунёқараш ҳам баъзан жамиятда мутаассиблик ғояларининг вужудга келишига хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлашади. Бу ҳолатда мутаассибликда “биз” ва “улар” ўртасидаги “мўътадил” фарқдан ташқарига чиқиши асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Дуалистик дунёқараш кўплаб динлар ва таълимотларда учрайди. Ёруғлик ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги жанг каби тушунчаларни биз Монийлик таълимотида кузатишимиз мумкин бўлса, христианлик бу ҳолат насронийлар дунёси ва шайтонлар ҳукмронлиги остидаги дунёга, ислом динида эса мазкур ҳолат “Дор ал-ислом” ва “Дор ал-ҳарб” каби бўлинишларда намоён бўлади.
Одатда гуруҳлар ичидаги “биз” ижобий нуқтаий назардан ва ташқаридаги гуруҳлар “улар”га эса шубҳа билан қаралади. Мутаассибликда бундай фарқ барча мўтадилликдан устун бўлиб, “улар” энг катта душман сифатида баҳоланади ва турли сиёсий кучлар томонидан яратилган “фитна назариялари” орқали “улар” йўқ қилиниши керак бўлган душман сифатида гавдалантирилади 6.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда мусулмонлар ўртасида турли мутаассиб қарашларни илгари сурувчи контентлар динлардаги дуалистик дунёқарашдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга уриниб келмоқда. Улар ўз даъватларида мусулмонларни ислом динидаги дўст ва душман (ал-вало вал-баро), Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш, кофирни кофирликда айблаш, бошқа дин вакилларига муносабат ва улар билан дўстлашиш каби мавзуларни нотўғри талқин қилиш орқали исломда бўлмаган инсонларга душман ва нафрат кўзи билан қараш ғоясини илгари сураётгани мазкур ҳолатга мисол бўлади.
Диний мутаассибликни жамиятда вужудга келишига ўрта аср Ғарб жамияти мутафаккирлари диний мафкура монополияси ва черковнинг узоқ вақт давомида ҳукмрон ижтимоий институт бўлгани, аҳоли орасида диний билимларни ҳаддан ортиқ кўп тарғиб қилиниши асосий сабаб сифатида кўрсатилиб, жамиятда илмий билимларни кўпроқ тарқатиш диний мутаассибликка барҳам беришининг ягона чораси сифатида баҳоланган 7.
Бироқ, ХХ-ХХИ асрларда аҳолининг ўрта асрларга нисбатан юқори таълим даражасига эга бўлганлигига қарамай, жамиятда диний мутаассиблик ва ақидапарастлик юқолиб кетмагани, балки турли кўринишларга эга бўлиб, янги ижтимоий мавқега кўтарилгани мазкур назария ҳам тўлиқ ўзини оқламаслигини кўрсатмоқда.
Юқорида келтирилган маълумотлардан хулоса қилиш мумкинки, жамият ҳаётида мутаассибликнинг вужудга келишининг ягона портретини тузиш жуда мураккаб бўлиб, у кўплаб ижтимоий, фалсафий, психологик, диний, сиёсий ва тарихий омиллар таъсири остида шаклланади ва шу сабабли ҳам фанатизм дунёнинг ҳар минтақасида турлича тафовутланади.
Ўз навбатида диний мутаассиблик вужудга келишининг ҳам умумий портрети мавжуд эмас, чунки унинг вужудга келишини бирор нарсага аниқ боғлаш ёки фанатизмни шакллантирувчи асос сифатида белгилаш турли зиддиятли фикрларни юзага келишига сабаб бўлади.
Шу сабабли, муайян тарихий воқеа ҳодисалар натижасида жамият ҳаёти ва инсонлар онгида вужудга келган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, психологик, диний ва фалсафий муаммолар мутаассибликни вужудга келтирувчи асосий омиллар бўлиб, улар ҳар қандай турдаги фанатизмни шаклланишида асосий вазифани бажариб беради.
ДАМИНОВ БАҲОДИР ИБРОҲИМЖОНОВИЧ – Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси
ИСТИФОДА ЭТИЛГАН МАНБАЛАР
1. Советская войенная энциклопедия. — Москва: Войениздат, 1980. — Т. 8. — С. 248
2. Термс анд тҳеир транслатионс Клеис Р, Торпатс Ü. Гросс Л. Фрейманн Ҳ. Ладина-эести сõнараамат. Таллинн: Валгус, 2002. – р 442.
4. Ҳугҳес М. Жоҳнсон Г. Фанатиcисм анд Cонфлиcт ин тҳе Модерн Аге. Лондон: Франк Cасс, 2005. – Р.1
4. Калмер М. Тҳе манй фаcес оф фанатиcисм. ЭНДC Проcеедингс. – Тарту, 2011. №14. – П.31
5. Что такойе фанатизм? Кого можно назват фанатиком? 06.28.2007 г. ҳттпс://православие.ру/6950.ҳтмл.
7. Калмер М. Тҳе манй фаcес оф фанатиcисм. ЭНДC Проcеедингс. – Тарту, 2011. №14. – П.40
1224 Яхяйев М.Я. Религиозный фанатизм как сотсиално-исторический феномен: док. фил. наук. дис. автореф. –Махачкала.: 2006. – 2 с.