“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги IV халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

by Matbuot xizmati
7 👁️

#ХАЛҚАРО_ИЛМИЙ_КОНФЕРЕНЦИЯ



“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.



Мазкур нуфузли конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш, ислом маърифати ва илмий меросини чуқур ўрганиш ҳамда уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган изчил ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлган “I Халқаро ислом сивилизатсияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги форум доирасида ташкил этилмоқда.


Конференцияда дунёнинг 10 дан ортиқ давлати, жумладан, Иордания, Буюк Британия, Ҳиндистон, Жазоир, Италия, Миср, Туркия ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидан 25 га яқин ислом оламининг таниқли уламолари, мусулмон мамлакатлари муфтийлари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этмоқда.


Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика