
Мусулмонларнинг Ислом оламида иккита байрами бўлиб, уларнинг кичиги Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва каттаси Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) деб номланади. “Қурбон” сўзи арабча калом бўлиб, “яқинлашув”, яъни “Аллоҳга яқинлашув” маъносини билдиради. Курбон ҳайити асосан ҳижрий зулҳижжа ойининг 10-кунидан бошлаб уч кун нишонланади.
ҲАЙИТ БАЙРАМИ ТАРИХИ ВА АҲАМИЯТИ
Қурбон ҳайити бошқа кўплаб байрамлардан фарқ қилиб, у пайғамбар ёки бирор-бир ҳукмдор томонидан жорий этилмаган бўлиб, фақат Аллоҳ таолонинг амри билан мусулмонларнинг муқад-дас удумига айланган ва ҳар йили улар томонидан нишон-ланиб келади.
Аслида қурбонлик қилиш Иброҳим Халилуллоҳдан қолган бўлиб, у киши Исмоилни беҳад севарди. Бу Аллоҳ таолога аён эди. Шунинг учун унинг бандалик садоқатини, имон эътиқодини синаш мақ-садида ваҳий орқали фарзанди Исмоилни Худо йўлига қурбон қилиш буюрилади. Қанчалик оғир, изтиробли бўлмасин пайғамбар бунга розилик билдиради.
Шунда у ўғлининг оёқ-қўлини боғлайди. Исмоил қўрқиб, бунинг сабабини сўраганида, очиғини айтади. Шунда Исмоил “Аллоҳимнинг хоҳиши-иродаси шундай бўлса, ҳали-ку битта жоним бор экан, жоним мингта бўлса ҳам барчасини қурбон қилардим”, дейди.
Исмоил отасига ўзини қийнамасдан дадиллик билан ишга киришиб, томоғидан шарт кесишини айтади. Шунда ўғлининг бўғзига пичоқ тортган Иброҳим алайҳиссалом ҳар қанча уринмасинлар, пичоқ ўтмайди. Бу ҳол бир неча бор такрорлангач, Иброҳимнинг собит имон-эътиқо-дига шубҳа қолмагач, Аллоҳ таоло амри билан Исмоил ўрнига қурбонлик учун бир қўчқор юборилади. Ўшандан буён жаҳондаги барча мусулмонлар имконлари етса, Худо йўлига қурбонлик қиладилар.
УДУМ ТАРТИБИ
Қурбонлик қилишнинг ҳам ўз тартиб-қоидалари бор. Аввало, Курбон ҳайити куни биринчи қилинадиган иш- ийд намозини ўқишдир. Фақат ундан кейингина уйга қайтиб, қурбонлик қилишга киришиш лозим бўлади.
Бу ҳақда Абу Бурда рози-яллоҳу анҳу қуйидагиларни айтганлар: “Набий саллол-лоҳу алайҳи вассаллам биз-ларга сўйиш куни намоздан кейин хутба қилиб: “Ким на-мозимизни ўқиса, қибламиз-га юзланса ва қурбонлигимизни қилса, намоз ўқимасдан олдин сўймасин!” де- дилар.
ҚАЙСИ ЖОНЛИКЛАР ҚУРБОНЛИККА ЎТАДИ?
Хўш, қурбонлик учун кифоя қиладиган жонлиқлар қайсилар ва улар қай тарзда бўлиши керак? Бу масалада пайғамбаримизнинг саҳобаларидан Анас розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтади: “Набий саллолоҳу алайҳи васаллам иккита шохли ола қўчқорни қурбонлик қилдилар. Уларни ҳар иккисини ўз қўллари билан сўйдилар, тасмия айтдилар, такбир айтдилар ва оёқларини бўйнига қўйдилар”.
Демак, етук уламоларнинг фикрича, иложи етган одам шохли ола қўчқор топса, яхши. Бўлмаса, кифоя қиладиган қандай ҳайвон бўлса ҳам бўлаверади. Киши қурбонликни ўз қўли билан сўйса, афзал-дир. Агар ўзи сўйишни бил-маса, бошқа одамга ҳам буюриш мумкин. Лекин сўйиш вақтида ҳозир бўлиш мустаҳаб, савоби улуғдир.
Тасмия ва такбир шуки, сўйиш пайтида “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар!” демоқ керак-дир. Пайғамбаримиз сўйила-диган қўчқорни чап томони билан ётқизиб, бўйнига оёқларини қўйиб, чап қўлла-ри билан унинг бошини уш-лаб, ўнг қўллари билан сўйганлар. Курбонлик қилувчи киши “Бисмиллоҳдан кейин Аллоҳи таолодан ўз қурбонлигини қабул қилишини сўраши, қурбонлигини аҳли-аёли номидан ҳам қилаётганлигини айтса, яхши бўлиши таъкидланади.
Пайғамбаримиз қурбонлик учун мусиннадан бошқани сўйманглар деганлар. Мусинна туядан бўлса – 5 ёшли, қорамолдан бўлса- 2 ёшли, қўй-эчкидан бўлса – 1 ёшли бўлганидир. Фақат қийин бўлган ҳолларда жазаъа мол сўйиш мумкин экан. Жазаъа – қўй-эчкидан бўлса, 6 ойлигидир. Демак, имкони бор одам камида бир ёшли қўй ёки эчки қурбонлик қилиши лозим. Сўйилаётган мол омонат, бировники бўлмаслиги керак.
Қурбонлик гўштини уч кундан ортиқ сақламаслик, сўйиладиган жонлиқ қулоғи қирқилиб, белги қўйилган бўлса, қурбонликка ярамайди, деган гаплар пайғамбаримиз, уламо ва ислом олимлари томонидан бекор қилинган. Фақат сўйиладиган қўй қулоғининг учдан икки қисми бутун бўлиши керак. Шунингдек, бичилган қўчқорни ҳам қурбонлик қилса бўлади. Бироқ у сўйиладиган жойга ўз оёғи билан юриб бора олмайдиган даражада касал, ўта озғин, чўлоқ ёки ғилай бўлмаслиги шарт. Биноба-рин, қурбонлик Аллоҳи тао-лога атаб қилингани учун унинг нуқсонсиз бўлиши мақсадга мувофиқ.
БИРЛАШИБ ЎТКАЗСА БЎЛАДИ
Бир неча киши бирлашиб, бирор ҳайвон олиб ҳам қурбонлик қилиши мумкин. Жумладан, етти киши-гача бирикиб, сигир, ҳўкизни ҳам қурбонлик қилиши мумкин. Бир хонадондан бир киши қурбонлик қилса, савоби барча оила аъзола-рига тегади. Қурбонлик қилинган молнинг бир қисми қўни-қўшнилар ва қариндошларга, бир қисми бева-бечоралар ва муҳтож-ларга, бир қисми эса қурбонлик қилган кишининг оила аъзоларига тақсимланади. Шунингдек, ҳайитнинг биринчи куни қурбонлик қилишнинг яхшироқ эканлиги ҳам таъкидланган.
Хуллас, Қурбон ҳайити-нинг энг катта тадбирларидан бири бўлган қурбонлик қилиш динимиз буюрган муқаддас удумлардан бири бўлиб, ҳар қайсимизни ана шу қутлуғ кунларга етказсин.
Ривоятларга кўра, сирот кўпригидан ўтишда қурбон қилинган мол эгасига ёрдамга келар экан. Валлоҳи аълам, биссавоб, яъни яна Худо билгувчи.
Асосийси, мусулмонлар байрамдан ҳам савоб олишдек улуғ бахтга муяссар бўлганлар. Ислом динимизнинг улуғлиги ҳам ана шундадир.
Яхяев Зохир – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот котиби