
Жорий йилнинг 21 январь куни АҚШда жойлашган янгиликлар ва таҳлилий мақолалар сайти “Deseret News”да “Мулоҳаза: Ўзбекистон ва Юта мисолида диннинг жамият уйғунлигидаги ўрни” мавзусидамақола эълон қилинди.
Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг очиқлик ва халқаро ҳамкорлик сиёсати доирасида диннинг жамиятдаги ижобий ўрнини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлари ҳақида сўз борган. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг хорижий диний ва бизнес вакиллари билан учрашуви ва бу мулоқотнинг аҳамияти ёритилган.
Мақолада Ўзбекистон ва АҚШнинг Юта штати тажрибаси қиёсланиб, дин сиёсатдан узоқ, аммо маънавият ва маърифатга яқин бўлиши кераклиги таъкидланган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ташкил этилган Ислом цивилизatsiяси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказларининг фаолиятига алоҳида урғу берилган. Ушбу марказлар диний меросни чуқур ўрганиш, уни замонавий илм-фан билан уйғунлаштириш ва жамиятга тўғри талқинда етказишга хизмат қилаётгани таъкидланган.
Шунингдек, мақолада ёшларни тарбиялашда дин ва замонавий илм уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилгани кўрсатилган.
Манба: Religion and social harmony from Uzbekistan to Utah | Opinion – Deseret News