#Меморандум

by Matbuot xizmati
10 👁️

#Меморандум

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ИРCИCА ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди



💬“ I Халқаро ислом сивилизатсияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” доирасида ўтказилаётган “Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги IV  халқаро илмий конференция давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРCИCА) ўртасида ўзаро меморандуми имзоланди.



✍️Меморандум Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев ҳамда Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРCИCА) Бош директори Маҳмуд Эрол Килич томонидан имзоланди.


💬Мазкур меморандум икки илмий муассаса ўртасида қўлёзма манбаларни биргаликда ўрганиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, илмий ахборот ва нашрлар алмашиш, кутубхона фондларини бойитиш, шунингдек, қўшма конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш каби йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришни назарда тутади.

💬Томонлар мазкур меморандум илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, ислом сивилизатсияси ва Термиз алломалари меросини халқаро миқёсда тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш борасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирдилар.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика