Конференция иштирокчилари Имом Термизий мажмуасини зиёрат қилдилар

by Matbuot xizmati
7 👁️

Конференция иштирокчилари Имом Термизий мажмуасини зиёрат қилдилар



I Халқаро ислом сивилизатсияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” доирасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилаётган “Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги IV халқаро илмий конференция иштирокчилари Имом Термизий мажмуасини зиёрат қилдилар.


🕌Зиёрат давомида Имом Термизий меросининг ислом сивилизатсияси ривожидаги беқиёс ўрни, ҳадис илми тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда аллома асарларининг бугунги кунда ҳам илмий аҳамиятини сақлаб қолаётгани алоҳида таъкидланди.


🫥Конференция иштирокчилари Янги Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида тарихий-маънавий меросни асраш, буюк аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, муқаддас қадамжоларни обод этиш ҳамда уларнинг илмий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳоладилар.



🧊Зиёрат конференция иштирокчиларида катта таассурот қолдириб, буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини асраш ва тарғиб этиш йўлидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим тадбирлардан бири бўлди.


✍️ Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика