Имом Термизий мажмуасида “Сунани Термизий” хатм маросими бўлиб ўтди

by Matbuot xizmati
8 👁️

#Sunani_Termiziy #Taqdimot

Имом Термизий мажмуасида “Сунани Термизий” хатм маросими бўлиб ўтди



🌙Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамкорлигида Имом Абу Исо Термизий мажмуасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

✔️Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этдилар.


📚Тадбир аввалида Марказнинг катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан Марказда нашр этилган “Сунани Термизий шарҳи” асари ҳамда бошқа муҳим китоблар, хусусан, Термизий алломалари илмий меросига бағишланган асарлар тақдимоти ўтказилди. Тақдимот давомида ушбу нашрларнинг бугунги кунда илмий тадқиқотчилар, талабалар ва кенг китобхонлар оммаси учун муҳим илмий ҳамда маърифий манба экани алоҳида таъкидланди.

✔️Шундан сўнг мажмуада Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари иштирокида Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асарининг сўнгги ҳадислари ўқилиб, китоб хатм қилинди.


📚Тадбир якунида “Сунани Термизий” асарини тўлиқ ўқиб тамомлаган иштирокчиларга ижоза шаҳодатномалари топширилди.

✔️Мазкур тадбир ҳадис илмини ўрганиш, Имом Термизий илмий меросини чуқур тадқиқ этиш ҳамда буюк муҳаддислар меросини кенг тарғиб қилиш йўлидаги муҳим маънавий-маърифий тадбирлардан бири бўлди.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика