
#Imom_Termiziy
ИЛМ – ХОТИРА БИЛАН БЕЗАНСА, МЎЖИЗА БЎЛУР
📚Аҳмад ибн Абдуллоҳ Марвазий ривоят қилади:
📚 Имом ат-Термизий Макка сафарида бир шайх билан учрашиб, ундан ҳадис эшитади. Ўзи билан ҳадислар ёзилган дафтарларни олдим деб ўйлаган бўлса-да, улар аслида бўш вароқлар бўлиб чиқади. Шайх ҳадисларни ривоят қилгач, Имом Термизий уларнинг барчасини ёддан, тартиби билан қайта айтиб беради. Шайх ишонмагач, яна қирқта камёб ҳадисни ривоят қилади. Имом Термизий уларни ҳам бир марта эшитиш билан ёдлаб, тўлиқ такрорлаб беради. Шунда шайх ҳайрат билан:
📚“Мен умримда сиздек хотирага эга инсонни кўрмаганман”, дейди.
📖Имом Абу Фазл Мақдисийнинг “Шуруту аимматис ситта” китобидан.