
🧊Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Миллий юксалишнинг Янги Ўзбекистон модели” махсус курс дастури доирасида “Иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


💬Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори М.Жонийев, Термиз давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор А.Тошқулов, Имом Термизий номидаги ислом институти ректори К.Исломов, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

🧊Тадбир давомида ёшлар ва талабаларнинг иқтисодий тафаккурини ривожлантириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

💬Тадбир якунида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жонийев меҳмон Абдуқодир Тошқуловга Марказ томонидан янги нашр этилган янги китоб ва рисолалар тўпламини эсдалик сифатида тақдим этди.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати