
#Тадбирлар
#Консепсия
✔️Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқд
🔰Бугун Термиз давлат Муҳандислик ва агротехнологиялар университетида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” ҳамда “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

✅ Унда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Сарвар Саидов, университетнинг ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.
✅Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Сарвар Саидов томонидан фуқароларининг виждон эркинлигини таъминлаш, динлар ўртасидаги бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсати юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

✅Сўзга чиққанлар мамлакатимизда барча дин вакилларига яратилаётган тенг ҳуқуқ ва имкониятлар, виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида сўз юритдилар.

💬Тадбир якунида иштирокчилар диний эътиқод ва виждон эркинлиги, турли оқимларга нисбатан онгли ёндашув ҳамда давлатнинг бу борадаги сиёсий ёндашуви ҳақида кенг маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, талабаларга бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик ва тотувлик қадриятларини чуқур англаш, уларни ҳаётда кенг тарғиб этиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берилди.
✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати