
#Илмий_амалий_семинар
#Китоблар_тақдимоти
✅Ҳадис илми ва инсон камолоти: Ҳаким Термизий мероси долзарблиги ҳақида илмий семинар

📚Бугун “Термиз” давлат музей-қўриқхонасида “Ҳадис илми ва инсон камолоти: Ҳаким ат-Термизий меросининг долзарблиги” номли илмий-амалий семинар ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган янги китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

✅Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари Ж. Чўтматов ва О. Айниддинов, шунингдек, “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг ўқитувчилари ва талабалари, ҳамда “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ходимлари иштирок этишди.

✍️Семинар давомида Ҳаким ат-Термизийнинг бой илмий мероси, ҳадис илмининг инсон камолатидаги ўрни ҳамда бугунги давр учун мазкур мероснинг долзарблиги юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, марказ томонидан чоп этилган янги илмий нашрлар тақдим этилиб, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

✔️Тадбир якунида “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси томонидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ва “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиларига ташаккурномалар топширилди.

📚Шунингдек, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Буюк Термизийлар” рукни остида нашр этилган 10 та халқчил рисолалар тўплами “Термиз” давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилди.

