“СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ВА РОВИЙЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШ УСЛУБЛАРИ

by Matbuot xizmati
13 👁️

Аннотatsiя. Мақолада Абу Исо Термизий раҳимаҳуллоҳнинг «Сунани Термизий» китоблари ҳадис илмида машҳур асар эканлиги асослаб берилган. Муҳаддис ушбу асарларини фиқҳий боблар риоясига кўра талқин қилган. Шу сабабдан асар «Сунан» китоблари туркумига киради. Мақолада Абу Исо Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ҳам «Сунани Термизий» асарида ҳадислар ва ровийларни ёритишга қаратилган ажойиб услублар мужассам бўлганлиги таҳлил этилган.

Калит сўзлар: Ҳадис, асар, вуқуф, услуб, ҳасан, асл, сунан, муҳаддис, ҳоким, ривоят, дироят.

Abstract. In the article, it is justifiyed that Abu Isa Termiziʼs book «Sunani Termizi» is a famous work in the sciyence of hadith. Muhaddith interpreted these works according to fiqh chapters. For this reason, the work belongs to the seriyes of

«Sunan» books. In the article, it is analyzed that Abu Isa Tirmidhiʼs work «Sunani Tirmidhi» contains wonderful methods aimed at illuminating hadiths and narrators.

Keywords: Hadith, work, waqf, style, hasan, asl, sunan, muhaddis, hakim, narration, dirayat.

Шаръий илмлар таълиф этилган барча асарларда тартиблаш ва бобларга ажратишнинг аҳамияти юқори бўлгани сабабли «Сиҳоҳи ситта» соҳибларининг барчаси ҳадисларни мавзуларга ажратиб ёзганларини кўришимиз мумкин. «Мавзуларга ажратгандан кейин имом Муслимдан  бошқа муҳаддислар ўқувчи топа оладиган қилиб бобларга мос сарлавҳаларни қўйиб чиққанлар»566. Шуни билиш керакки, «Сиҳоҳи ситта» мусаннифлари ҳадисларни тартиблашдаги услублари санадлар эътиборидан тартибланишдан ва ҳадисларнинг биринчи сўзидаги ҳарфлар билан тартиб-ланишдан бир неча муҳим жиҳатлар билан ажраб туради567.

Яхшилаб тааммул қилиб, ўйлаб кўриладиган бўлса, сарлавҳа деб айтилаётган боблар 3 турга бўлинади:

А) «ةرهاظلا مجارتلا», Б) «ةيطابنتسلإا مجارتلا» C) «ةلسرملا مجارتلا»,

Имом Термизийнинг «Жомиъ» китобларида ҳар учала услубни ҳам топиш мумкин. Энди юқорида келтирилган учта услубнинг ҳар бири ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз. Бунда ҳар бири ўз тартиби билан келтирилади568:

А) ( ةرهاظلا مجارتلا ) зоҳир, равшан сарлавҳалар.

Имом Термизийнинг китобларида бу турдаги бобларнинг номланиши жуда кўп учрайди. Шу сабабли «Арфуш шазий» соҳиби айтганидек, сарлавҳалар эътиборидан Имом Термизийнинг китоблари энг енгил китоб турига кирган569. Бу жомиъни ўқиган киши сарлавҳаларга биринчи қараши- даёқ билади-ки, Имом Термизий «ءاج ام» яъни «мана бу мавзуда келган боб» – деб айтадилар. Масалан, «اذك يف ءاج ام باب» – деб, яна « و نأرقلا دوجس يف ءاج ام باب اهتنس»  яъни  «Қуръоннинг  саждалари  ҳақида  келган  ҳадислар  боби»  –  деб айтганлар570. Лекин, бу хил тартиблашда имом Бухорий билан ўхшаб кетадиган, бир хил услуб тутган ўринлари ҳам кўп. Жумладан:

  1. Умумий қилиб «хабарий сийға»571 билан келтиришлари. Бу ўша бобда қайси мазмунда эканлигига далолат қилади. Бу услубни имом Термизий кўп қўллаганлар.  Масалан,  «كاوسلا  يف  ءاج  ام  باب»,  яъни  «мисвок  ҳақида  келган ҳадислар боби» – деб умумий ҳолатда айтадилар ва давомидан бобга тегишли ҳадисни келтирадилар. Бу сарлавҳаларнинг фойдаси, умумий ҳолатда бу бобнинг мазмунига ишора қилиб ўтишдир. Китобхон шу орқали бу бобда келадиган ҳадисларни мақсадини билиб олади.
  2. Умумий ҳолатда эмас, хос ҳолатда сарлавҳа қўйишлари. Масалан,

имом Термизий انثم انثم ةماقلإا نأ ءاج ام باب» «яъни «такбир иккита-иккитадандир

деб келган ҳадислар боби» – деб туриб, хос ҳолатда сарлавҳа қўйганлар. Сўнгра, ортидан ривоят қилинган ҳадисни келтирадилар:

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азонлари азон айтишда

ҳам, такбирда ҳам жуфт-жуфт бўлган» – деб айтганлар. Бу услубнинг фойдаси – ҳадис ўша ҳукмнинг натижаси эканини ифодалайди ва муаллиф мана шуни ихтиёр қилган эканини билдиради агар у масала уламолар ўртасида ихтилофли бўлса.

  • Сарлавҳани сўроқ шаклида келтириш. Бу услуб имом Термизийда озроқ учрайди. Бу сўроқ шаклида келтириш китобхонни зеҳнини чархлайди ва яна ҳам тафаккур қилишга ундайди. Истифҳомий келтирилишининг сабаби, ўша бободаги масала тадқиқ қилишга ва таржиҳ қилишга муҳтож бўлган ихтилофли ўрин бўлгани учун бўлиши мумкин. Масалан, имом Термизий айтганлар:

دوجسلا نم ضوهنلا فيك ءاج ام باب – «Саждадан қандай туриш ҳақида келган ҳадислар боби» – деган573. Бундан ташқари, сарлавҳаларни сўроқ шаклида келтиришнинг яна бир сабаби бор. Бу – барча уламолар иттифоқ қилган масалага сарлавҳа қўйишда ҳам истефҳомни келтириш мумкин. Бу – масалани далилини билишга яна ҳам ундаш учун бўлади. Масалан, имом Термизий: تاولصلا نم هدابع الله ضرف مك ءاج ام باب яъни, «Аллоҳ Таоло бандаларига (намоздан) неча ракатни фарз қилди» – деб бобни номлаганлар.

  • Зоҳирий таржимани тўртинчи тури – бунда бобдаги сарлавҳа ўша бобнинг ҳадисидан олинади. Сарлавҳа ўша ҳадисни тўлиқ ўзи бўлиши ҳам мумкин ёки ўша ҳадисни баъзисини сарлавҳа қилиб қўйилиши ҳам мумкин.

Масалан

ةبوتكملا  لاإ  ةلاص  لاف  ةلاصلا  تميقأ

اذإ ءاج ام باب

яъни, «Намозга такбир айтилган вақтда фақатгина фарз намози ўқилади» – деб сарлавҳа қўйганлар ва ортидан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга борадиган санад билан ривоят қилади:  ةبوتكملا  لاا  ةلاص  لاف  ةلاصلا  تميقإ  اذإ  –  «Намозга  такбир  айтилган  вақтда фақатгина фарз намози ўқилади» – деб ривоят қилганлар. Яъни, ҳадисни тўлалигича ўша бобнинг сарлавҳаси қилиб қўяқолганлар.

  • Бир ҳукмни бошланганлигини хабар бериб айтади. Имом Термизий баъзи мавзуларини «мана бу нарсани бошланиши» – деб қўйганлар. Масалан: ناذلاا ءدب ىف ءاج ام باب яъни, «Азонни бошланиши ҳақида келган ҳадислар боби» деганлар ва орқасидан ривоят қилинган ҳадисни келтириб ўтганлар.

Буюк муҳаддис сарлавҳаларни ишлатишда ўзига хос бўлган яна бир услублари бор, у ҳам бўлса, китобдаги бир масалага бир неча боб қўядилар. Масалан, насх574 қилувчи далил учун алоҳида битта боб қўядилар ва ўша ҳадисда мансухи575 учун ҳам алоҳида боб қўядилар. Яъни турли хил ихтилофли мазҳабларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида боб қўйиб далилларни келтирадилар. Масалан аввал – «олов теккан нарсадан еса таҳорат қилиш боби» деб номлаганлар ва орқасидан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: ءوضولا رانلا تسم امم яъни, «Олов теккан нарса (истеъмол қилган)дан сўнг таҳорат қилиш керак» – деб ҳадис келтирганлар. Ундан кейин: «Олов теккан нарсани егандан кейин таҳорат қилмаслик боби» – деб яна бир боб келтирганлар ва орқасидан Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтирганлар:

أضوتي ملو رصعلا ىلص مث لكأف ةاشلا ةللاع نم ةللاعب – يبنلا ىنعي – هتتاف

Яъни, «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир қўйни боласи (улоқча) келтирди ва ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам едилар ва аср намозини ўқидилар, таҳорат қилмадилар» – деб келтирди.

Бу билан имом Термизий раҳматуллоҳ айтмоқчиларки, иккинчи ҳадис биринчи ҳадисни насх қилувчи, яъни, амалини бекор қилувчи ва аксар уламоларнинг мазҳаби шу эканлигини баён қилмоқчи бўлганлар.

Б) (ةيطابنتسلإا مجارتلا)_ Ҳадиснинг қандайдир  маъносидан чиқариб олинган сарлавҳалар.

Муаллифлар китобларга турли сарлавҳалар қўядилар. Бу сарлавҳа остида келаётган маълумотни тўлиқ, очиқ-ойдин тушиши лозим. Яъни ўртадаги сарлавҳа билан остида келаётган маълумотни мослаштиришга ортиқча фикр юритиб ўтирмаслик одатий ҳолат бўлади. Лекин, гоҳида мусаннифлар истинботий сарлавҳаларни кўпроқ фикр юритишга ундайдиган сарлавҳа сифатида қўядилар576. Бунинг иккита асосий сабаби бор:

Биринчиси – ўша китобнинг муаллифи китобхонни бобнинг ҳадислари тўғридан тўғри, очиқ-ойдин далолат қилмаслигига ўргатиш учун, қолаверса, китобхон узоқ фикрлаб ўша сарлавҳа остидаги ҳадислардан чиқариб оладиган маъноларни мусанниф сарлавҳани бошидаёқ йўллаб, ишора қилиб қўяди. Натижада ўша одам, яъни китобхон бу ҳадисдан нима мақсадлигини билиб олади.

Иккинчиси – муаллиф ўша илм толибини зеҳнини чархлашни ва чуқур фаҳм эгаси бўлишини, шу билан бирга ўша ҳадисдан ҳукмларни олиш малакасини ҳосил қилишни мақсад қилади. Абу Исо Термизий ўзларининг китобларини тарожимларида камдан кам бу истинботий сарлавҳалардан фойдаланади, яъни сарлавҳаларни осонгина тушуниб олиш мумкин бўлади. Имом Термизий бу борада устозини йўлидан ҳам юрганлар ва бу мавзуда алоҳида ўзгача услубларни ҳам тутганлар:

  1. Бу услуб сарлавҳа ҳадис далолат қилиб турганидан зиёда бир ҳукмни ўз ичига олади. Бунинг сабаби, ўша ҳукмга бошқа санадларда далиллар борлигини билдириб қўйиш учун бўлади.
  2. Иккинчи услуби – ўша сарлавҳа бобдаги ҳадисларга лузумий, яъни келтириб чиқарувчи алоқа сабабли боғлиқ бўлади. Бу имом Термизийни ҳам, имом Бухорийни ҳам тарожимларида кўп учрайди.

3 Учинчи услуб – сарлавҳа ҳадисдан кўра умумийроқ ёки хосроқ бўлади.

4. Бир равшан, аниқ нарсага сарлавҳа қўядилар. Гоҳида унга қараган одам буни фойдаси кам деб ўйлаб қолади. Лекин, яхшилаб тадқиқ қилиб кўрса, буни кўплаб фойдалари ва манфаатлари бўлади.

C) (ةلسرملا مجارتلا) ҳеч қандай изоҳлар билан қайдланмаган сарлавҳалар.

Бунда мусанниф «باب» ёки «هنم باب» деган сўзлар билан кифояланади.

«باب» деб сарлавҳа қўйишларининг сабаби бу боб юқоридаги боб билан мазмуни бир хил ёки муттасил, алоқадор, уни тўлдирувчи, лекин мазмунида қандайдир зиёда фойдалари бўлгани учун ажратилганини ифодалайди.

Аллома ҳадисларни ривоят қилишда муҳаддисларнинг йўлидан юрганлар. Ҳадисларни ўз китобида санадлари билан ривоят қилганлар ва бу ихрож (чиқариб олиш) ҳам дейилади. Чунки ҳадисларни санади билан ривоят қилинганда, ўша ҳадис ривоят қилинган йўл чиқариб олинган бўлади. Имом Термизий санадларни келтиришда китобига тўлиқ ҳақини берганлар ва битта ҳадисни бир неча йўл билан келганлигини саноғини айтганлар. Бунда ровийларни ихтилофи ва иттифоқини ҳам баён қилганлар ва ўша ҳадислар келган йўл бир неча турли бўлади. Уларни ҳам баён қилганлар. Буларнинг барчаси тўрт йўналишда бўлади. Бу китобларда Имом Термизий Муслим Ибн Ҳажожнинг саҳиҳларида тутган услубларига тўлиқ риоя қилганлар. Гоҳида Имом Муслим қилмаган услубларни ҳам амалга оширганлар. Бу умумий олгандаги 4 хил йўлдан иборат577.

  1. Бир ўринда бир неча ҳадисларни санадини жамлаш.
  2. Битта исноддан кейин матнни келтириб, сўнг санадларини нечта ўринда келганлигини баёни.
  3. Битта матнни ривоят қилиш билан барча санадларни ҳам ёлғиз келтириш
  4. Санадларга ишора қилиш.

Имом Термизий баъзи ўринларда юқоридаги тўртала услубни тўлиқ ҳаммасини амалга оширганлар. Баъзи ўринда эса, камроғига амал қилганлар. Имом Термизий баъзида ҳадисни 2 маротабадан такрорлайди. Бунинг сабаби:

  1. санадни такрорлаш орқали ҳадисни қувватлаш.
  2. кейинги матнда биринчисидан зиёдалик борлиги учун такрорлайди. Имом Термизийнинг бунга ўхшаш қилган ишлари худди Имом Муслимнинг қилган ишларига ўхшаб кетади. Ҳафиз ибн Ражаб «Шарҳ илали Ал-жомъи» китобида айтади: Имом Термизийга баъзилар эътироз билдиради, у киши аксар бобларни ғариб бўлган ҳадислар билан бошлайди дейдилар. Аслида, бу айб эмас, чунки мусанниф раҳимаҳуллоҳ иллатларни баён қилади. Сўнгра санади саҳиҳ бўлганини очиқлаб кетади. У кишини мақсадлари иллатларни зикр қилиш бўлгани учун шундай қилади. Бундай иш тутганлар орасида Имом Насаийни ҳам кўришимиз мумкин. У киши ҳадисларни барча йўлларини қамраб олади. Лекин қайси бирида қандайдир бир айби борини биринчи бошлайди ундан кейин тўғрисини зикр қилиб ўтади. Имом Муслим эса у киши муқаддималарда айтганидек, биринчи сиқа ровийларнинг ҳадисларини келтиради, сўнгра даражада ундан пастроғини келтириб ўтади. Агар баъзи ривоятларда иллат бўлса уни охирроғига қўяди ва ундаги иллатга ишора қилиб ҳам қўяди. Кўпинча ҳадисларни иллат ўринларини келтирмайди қисқа қилиб қўя қолади.

Юқорида зикр қилинган гаплардан хулоса қиладиган бўлсак, умумий ҳолатларда Абу Исо Термизий раҳимаҳуллоҳ муҳаддислар билан бир хил услубни қўллаган. Айрим хос ўринларда эса, услуб қўллашда қолганлардан ажраб туриб хос услубни қўллаган.

Зиннура Наимова Суннат қизи,

Мир Араб олий мадрасаси 4-курс талабаси

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Жўрабек Чўтматов. «Имом Абу Исо Термизий ҳаёти ва ижоди саҳифалари». – Тошкент: Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёт- матбаа бирлашмаси, 2019. – 128 б.
  2. Нуриддин Итр. «Ал-Имам Термизий вал мувозанату байна Жамеиҳи ва байнас-саҳиҳайн»: Лажнатут таълиф ват таржима ва нашр. 1970. – Б. 125.
  3. Нуриддин Итр. «Ал-Имам Термизий вал мувозанату байна Жамеиҳи ва байнас саҳиҳайн»: Лажнатут таълиф ват таржима ва нашр. 1970. – Б. 176.
  4. Аллома, ал-Муҳаддис ал-Кабир Анваршоҳ ибн Муаззамшоҳ ал- Кашмирий. «Ал-Арфуш-шазий фи шарҳи Сунани Термизий». 1-жуз. – Байрут: Дор иҳя ат-турос ал-арабий, 2004. – Б. 109
  5. Нуриддин Итр. «Ал-Имам Термизий вал мувозанату байна Жамеиҳи ва байнас саҳиҳайн»: Лажнатут таълиф ват таржима ва нашр. 1970. – Б. 306.
  6. Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизий. «Жомиъ ат-Термизий». Биринчи жилд. – Мадина: Ал-Мамлакату ал-аробийя ас-суъдийя, 1996. 21-боб, 3-ҳадис
  7. Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн ал-Арабий. «Оризат ал-аҳвазий би-шарҳ Саҳиҳ ат-Термизий». 1- жилд. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмийя, 1968. – Б. 126.
  8. Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн ал-Арабий. «Оризат ал-аҳвазий би-шарҳ Саҳиҳ ат-Термизий». 1- жилд. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмийя, 1968. – Б. 274.
  9. Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн ал-Арабий. «Оризат ал-аҳвазий би-шарҳ Саҳиҳ ат-Термизий». 1- жилд. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмийя, 1968. – Б. 126.

566 Жўрабек Чўтматов. Имом Абу Исо Термизий ҳаёти ва ижоди саҳифалари. – Тошкетн: Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2019. – Б. 94.

567 Нуриддин Иътир. Ал-Имам Термизий вал мувозанату байна Жамеиҳи ва байнас-саҳиҳайн: Лажнатут таълиф ват таржима ва нашр. 1970. – Б. 125.

568 Нуриддин Иътир. Ал-Имам Термизий вал мувозанату байна Жамеиҳи ва байнассаҳиҳайн: Лажнатут таълиф ват таржима ва нашр. 1970. – Б. 176.

569 Қаранг: «Ал-Арфуш-шазий фи шарҳи сунан ат-Термизий». Аллома, ал-Муҳаддис ал-Кабир Анваршоҳ ибн Муаззамшоҳ ал-Кашмирий. 1-жуз. – Байрут: Дор иҳя ат-турос ал-арабий, 2004. – Б. 109

570 Нуриддин Иътир. Ал-Имам Термизий вал мувозанату байна Жамеиҳи ва байнассаҳиҳайн: Лажнатут таълиф ват таржима ва нашр. 1970. – Б. 306.

571 Бу истилоҳдан ўзбек тилида дарак гап маъносидаги жумла назарда тутилади.

572 Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий. Жоми ат-Термизий. Биринчи жилд. – Мадина: Ал-Мамлакату ал-аробийя ас-суъдийя, 1996. 21-боб, 3-ҳадис

573 Ўша манба: 268-боб, 9-ҳадис.

574 Аввалган келган шариатдаги бир ҳукмни кейинги келган янги ҳукм амалини бекор қилиши ва янги ҳукм амалини таминловчи далил.

575 Кейинг янги ҳукм билан унинг амали тўхтаган биринчи ҳукм шундай аталади.

576 Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн ал-Арабий. Оризат ал- аҳвазий би-шарҳ Саҳиҳ ат-Термизий. 1-жилд. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмийя, 1968. – Б. 126.

577 Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн ал-Арабий. Оризат ал- аҳвазий би-шарҳ Саҳиҳ ат-Термизий. 1-жилд. – Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмийя, 1968. – Б. 274.

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика