21-октябр – Ўзбек тили байрами куни

by Matbuot xizmati
60 👁️

#Кун_тарихи

#Тил_байрами

21-октябр – Ўзбек тили байрами куни

✅Миллий тилда халқнинг маънавий-маданий ҳаёти, аждодларнинг дунёқараш ва тафаккури,  илмий ва ижодий мероси мужассам бўлади. Дунёдаги барча эзгуликлар она алласи орқали фарзанд онгу шуурига она тилида сингади.  Ўзлигини сақлаб қолишга интилган ҳар бир халқ, миллат она тилини асраб-авайлашни ва авлодларга уни безавол етказишни ўзининг муқаддас бурчи деб билади.

2019- йил 21-октябр куни Давлатимиз раҳбари “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. 2020-йил 10-апрелда эса Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни имзоланди. Унга кўра, 21-октябр – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

✅Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази барча ватандошларни  ўзбек тили байрами куни билан муборакбод этади.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика