ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА УНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

by Matbuot xizmati
55 👁️

Аннотатсия. Ушбу мақолада Имом Термизийнинг диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаганлиги, бу борадаги ўз билимларини муттасил ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига сафар қилганлиги ҳақида баён қилинган.

Калит сўзлар: ҳадис илми, ахлоқий тарбия, комиллик, мафкура, муҳаддис

Абстраcт. Ин тҳис артиcле, ит ис статед тҳат Имам Тирмидҳи тоок спеcиал интерест ин религиоус анд сеcулар сcиенcес, эспеcиаллй тҳе сcиенcе оф ҳадитҳ, анд травелед то манй Эастерн cоунтриес то импрове ҳис кноwледге ин тҳис регард.

Кейwордс: сcиенcе оф ҳадитҳ, морал эдуcатион, перфеcтион, идеологй, муҳаддис

Имом Термизийнинг илмий мероси, хусусан, «Сунани Термизий» асарини ўрганиш, асарда келтирилган ҳадисларни илмий таҳлил қилиш, ёшларда миллий мафкура, миллий онгни шакллантиришда, уларнинг ахлоқий тарбиясида ҳадисларнинг аҳамиятини очиб бериш масаласи ушбу мавзунинг долзарблигини янада оширади. «Сунани Термизий» ўзининг тузилиши, мавзуларнинг изчил тартибда жойлаштирилиши, ҳадисларнинг муайян мавзуларга оид бобларда тўғри, аниқ ва батафсил акс эттирилишини мазкур услубда яратилган бошқа асарлардан ажралиб турадиган жиҳатларини ўрганиш ҳам давримизнинг муҳим масалаларидан бири эканлиги ҳақида батафсил ёритилган. Термизийнинг асарларида келтирилган ҳадиси  шарифлар катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, ёшларни комиллик сари интилишга, ҳалол, адолатли, иймон-эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, мурувватли, раҳм-шафқатли, ота-онага нисбатан ҳурмат- эътиборли бўлишга чорлайди.

Юртимиз Ислом нури ила мунаввар бўлган аср инсоният тарихида Шарқ уйғониши даври деб аталади. Ўша асрдан бошлаб диёримизда бутун дунёга мударрис бўлган, бутун Ислом оламида эътироф қилинган буюк алломалар етишиб чиқа бошлаган. Хусусан, Ислом умматига Қуръони Каримни тафсир қилиш ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифларни етказиш ва шарҳлаш борасида буюк ватандошларимизнинг хизмати беқиёсдир.

Буюк муҳаддислардан бири ватандошимиз имом Абу Исо Муҳаммад ат- Термизийнинг тўлиқ исми Абу Исо Муҳаммад ибн Савра ибн Мусо ибн ад- Заҳҳок ас-Суламий (умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлигидан ад-Зарир тахаллуси билан ҳам аталган) ат-Термизий бўлиб, у ҳижрий ҳисобда 209 (милодий 824) йилда Термизда, унча бадавлат бўлмаган оилада таваллуд топган. Унинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида яшаб, дастлабки илм маълумотларини шу шаҳарда олган. Болалигидан ўта зийраклиги, ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган ат-Термизий диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаган ва бу борадаги ўз билимларини муттасил ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларини зиёрат қилган. Жумладан, у узоқ йиллар Ироқда, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган526.

Ислом уламолари ўртасида илк даврдан бошлаб ҳадисларнинг тўғри- лиги, уларни ишончли манбаларга асосланишига катта эътибор берилган. Чунончи, ўша даврнинг ўзидан бошлабоқ ноаниқ, чала-чулпа, ҳатто сохта ҳадислар ҳам эл орасида тарқай бошлаган. Шундай пайтларда улар қайта- қайта текширилиб, муҳаддисларнинг бетиним меҳнати натижасида асл ҳолига қайтарилиб, ёзма равишда қайд қилинган. Натижада ислом уламолари орасида ишончли манбалар асосида тўпланган ва тартибга келтирилган олтита ҳадислар тўплами (Сиҳоҳи ситта) муаллифлари энг нуфузли ва мўтабар муҳаддислар деб тан олинган. Мана шу эътироф этилган машҳур муҳаддислардан бири – Имом Термизийдир. Келинг, муҳаддис бобомизнинг асарлари билан қисқача танишиб ўтамиз:

«Ал-жомиъ ас-саҳиҳ». Имом Термизийнинг ижодий фаолиятида яра- тилган асарлари ичида «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» (Ишончли тўплам) энг асосий ўринни эгаллайди. Ушбу асар юқорида қайд қилганимиздек, «Ал-жомиъул кабир», (Катта тўплам), «Саҳиҳ Имом Термизий», «Сунани Имом Термизий» каби номлар билан ҳам юритилади. Тарихчи Ибн Ҳажар Асқалонийнинг ёзишича, Имом Термизий ушбу асарни 270-ҳижрий (884-милодий) йилда, яъни қарийб олтмиш ёшларида, илм-фанда катта тажриба орттириб, имомлик даражасига эришгандан кейин ёзиб тугатган. Ушбу асар қўлёзмалари дунёнинг бир қанча шаҳарларида, шунингдек, ўзимизда, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида ҳам сақланмоқда. Муҳим манба сифатида «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» бир неча марта нашр қилинган. Бунга далил сифатида 1283 (1866)-йили Митоҳда, 1292 (1875)-йили Қоҳирада, шунингдек, 1980 йили Байрутда нашр этилганлигини кўрсатиш кифоя527.

Имом Термизийнинг бу муҳим асарига бир қатор шарҳлар ҳам ёзилган бўлиб, улардан ибн Арабий номи билан машҳур бўлган Имом Ҳофиз Абу

526 Имом Термизий. Аш-Шамоил ал Муҳаммадия, Т.:2021.-Б.6.

527 Имом Термизий. Аш-Шамоил ал Муҳаммадия, Т.:2021.-Б.8.

Бакр Муҳаммад Ашбилийнинг «Оридат ул Аҳвазий ала китоб Имом Термизий» номли 13 жузъ (қисм)дан иборат шарҳларини келтириш мумкин. Ушбу асар шарҳи дастлаб 1931 йилда Қоҳирада нашр қилинган. Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим Муборакфурий қаламига мансуб яна бир шарҳ ҳам «Туҳфатул-Аҳвазий бишарҳи Имом Термизий» деб аталади. Тўрт жузъдан иборат бўлган бу асар 1979 йилда Байрутда нашр қилинган (Ҳиндистон нашри ҳам мавжуд). Мисрлик олим ва адиб Жамолиддин Абдураҳмон ибн Абу Бакр Суютийнинг (1445-1505) Имом Термизий асарига ёзган шарҳи «Қут ул муғтазий ала Жомиъ Имом Термизий» (ундан икки қисми нашр қилинган) деб аталган. Булардан ташқари, Муҳаммад ибн Абдуқодир Абу Тоййиб Маданийнинг «Шарҳу Сунани Имом Термизий», Аҳмад Муҳаммад Шокирнинг «Таҳқиқ ва шарҳу Жомиъ Имом Термизий» (ўндан икки қисми 1937 йилда Мустафа ул Бобий ул Ҳалабий томонидан нашр қилинган), Муҳаммад Юсуф Баннурийнинг «Маъориф сунани шарҳ сунани Имом Термизий» (унинг биринчи қисми 1963 йилда Покистонда нашр қилинган), Сирож Аҳмад Сарҳандийнинг «Шарҳ Сунани Имом Термизий» номли форсча шарҳи, шунингдек, Рашиб Аҳмадул Кануҳийнинг «Ал-кавкаб ад-дуррий ала Имом Термизий» (Ҳиндистонда чоп этилган), Муҳаммад Анвар Шоҳ Кашмирийнинг икки жузъдан иборат «Ал- аърф аш-шазий ала Жомиъ Имом Термизий» (бу асар ҳам Ҳиндистонда чоп этилган) ва ниҳоят Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Абдулҳодий Санадийнинг (у 1138 йилда вафот этган) «Ҳошия ала Сунани Имом Термизий» каби шарҳларини кўрсатиш мумкин.

Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий айтганлар: «Имом Термизий:

«Мен «Сунани Термизий»ни ёзиб, уни Ҳижоз, Ироқ, Хуросон олимларига кўрсатдим. Барчалари бу китобдан мамнун бўлдилар ва: «Кимнинг уйида шу китобдан бўлса, гўё унинг уйида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам гапириб тургандек бўладилар», дедилар», деганлар»528.

«Ал-жомиъ»да манфаатли илм, тўла-тўкис фойда ва улкан масалалар мужассам. У ислом асосларидан биридир.

Абу Наср Абдураҳим ибн Абдул Холиқ айтганлар: «Термизийнинг «Ал- Жомиъ»ларидаги ҳадислар тўрт қисмдан иборат:

  1. Саҳиҳлиги аниқ ҳадислар.
  2. Абу Довуд ва Насаийнинг шартларига жавоб берадиган ҳадислар.
  3. Юқоридаги ҳадисларга зид ҳадислар ва унинг сабабларининг баёни.
  4. Саҳиҳ бўлмаган ҳадислар ва уларнинг иллатлари баёни.

528 С.Мамадалиев. «Имом Термизий», Т.:» Мовароуннаҳр» , 2011. Б.19.

Термизий: «Мен ушбу китобимда ривоят қилган ҳадисларга фуқаҳолар амал қилганлар. Фақат бир-иккита ҳадис борки, уларга амал қилишмаган. Улар: «Кимки уч мартагача тавба қилиб, ароқ ичса, уринглар. Тўртинчи мартасида ўлдиринглар», ҳамда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрни Мадинада жам қилдилар. Хавф ҳам йўқ эди, сафарда ҳам эмасдилар», деганлар.

«Сунани Термизий» у кишининг имом, қуввайи ҳофиза ва фиқҳ соҳиби эканликларининг ёрқин далилидир. Лекин ҳадисларни қабул қилишда кўп ҳам қаттиқ турмаганлар ва ровийларга баҳо беришда ҳам кўнгилчан бўлганлар.

Ибн Тоҳирнинг «Ал-Мансур» китобларида битилган: «Шайх ул ислом Абу Исмоилнинг: «Термизийнинг «Ал-жомиъ Имом Термизий» асарлари Бухорий ва Муслимнинг китобларидан кўра манфаатлироқдир. Чунки Бухорий ва Муслимнинг китобларидан олимларгина, Термизийнинг китоб- ларидан эса барча фойдалана биладилар», деганларини эшитдим».

«аш-Шамоил ан-набавия». Абу Исо Имом Термизийнинг бошқа бир йирик асари «Шамоили набавия» (Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари) деб аталади. Бу асар баъзи манбаларда «Аш-шамоил фи шамоил ан-набий соллаллоҳу алайҳи васаллам», «Аш-шамоили Муҳаммадия» номлари билан ҳам келтирилган. Асар Пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётлари, у зотнинг сийратлари, ажойиб фазилат ва одатларига оид тўрт юз-у саккиз ҳадиси шарифни ўзига жамлаган қимматли манбадир529.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ушбу мавзу, яъни Пайғамбар алай- ҳиссаломнинг фазилатлари, одатлари ҳақидаги ҳадисларни тўплаш билан жуда кўп олимлар, муҳаддислар шуғулланганлар ва бу хилдаги ҳадислар турли-туман китоблардан ўрин олган. Лекин Имом Термизий асарининг бошқалардан афзаллиги ва фарқи шундаки, муаллиф имкони борича Пайғамбар алайҳиссалом фазилатларига доир барча ҳадисларни мунтазам равишда тўплаб, мантиқан изчил бир ҳолатда тартибга келтирган ва ўзига хос мустақил, яхлит китоб шаклида тасниф қилган. Буюк муҳаддис Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шамоили Муҳаммадия» китоби Ислом оламида шуҳрат қозонган, мўтабар саналган манбадир. У ўзининг ажойиб услуби билан кенг китобхонлар эътиборига тушган, мағриб-у машриққа  донғи кетган. Бу муборак китобда башариятнинг энг афзал вакили, анбиёлар саййиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ташқи

529 Имом Термизий. Аш-Шамоил ал Муҳаммадия, Т.:2021.-Б.10

кўринишлари, улуғ хислатлари, юксак хулқлари, гўзал муомалалари ҳақидаги ҳадислар келтирилган.

Мўмин банда Расули акрам алайҳиссалом ташқи кўринишлари, олий фазилатлари ҳақида билиши лозим маълумотлар мана шу китобда бор. Уни қунт билан ўқиган киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос гўзал сифатларни ўрганади. Бу билан унинг иймони мустаҳкамланади, Расулуллоҳга ҳурмат-эътибори, муҳаббати ортади.

Араб тилида битилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ва ҳошиялар ҳам ёзилган. Улардан Абдурауфул Муновиюл Мисрийнинг (вафоти 1003-ҳижрий йили) «Шарҳ уш-шамоил», Али ибн Султонул Ҳаравий Қорийнинг (вафоти 1192-ҳижрий йили) «Жамъул-васоил фи шарҳи-шамоил», Сулаймон ибн Умар ибн Мансур ул Жумалнинг «Ал-мавоҳиб ул Муҳаммадийя би шарҳи-шамоил Имом Термизийя» кабиларни келтириш мумкин. Бу асарнинг бир қўлёзмаси Қоҳирадаги Азҳар кутубхонасида 144-ҳадис илми рақами остида сақланмоқда. Муҳаммад ибн Жасус ул Моликийнинг (вафоти 1182-ҳижрий йили) «Ал-фавоидул жалийлат ул баҳийя ала аш-шамоилул Муҳаммадийя (бу асар 1927 йилда нашр қилинган) ва ниҳоят Азҳар университетининг собиқ Шайхи Иброҳим Божурийнинг «Ал-мавоҳиб ул ладунийя ала шамоил Имом Термизийя» каби шарҳларини кўрсатиш мумкин.

Буюк бобомизнинг яна «Китоб ут-тарих», «Китоб ул илал ас-сағир ва илалул кабир», «Китоб уз-зуҳд» (Тақво ҳақида китоб), «Китоб ул асмо вал куна» (Ровийларнинг исми ва лақаблари ҳақида китоб), «Ал-илал фил ҳадис» (Ҳадислардаги иллатлар ёки оғишлар ҳақида), «Рисола фил хилоф вал жадал» (Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола), «Асмо ус-саҳоба» (Пайғамбар саҳобаларининг исмлари) деган асарлари ҳам мавжуд.

У кишининг шогирдларидан бўлган Абу Саъд Идрисий устозларини сифатлаб, ёдлашлари, зеҳнлари тўғрисида, зарбулмасаллар битилганини айтадилар. Шогирдларидан яна бирлари: «Имом Бухорий вафотларидан  кейин Хуросонда Абу Исо Имом Термизийдек илмда, зеҳнда, тақвода, зоҳидликда бирор киши топилмас эди», деб айтади. Имом Термизий кўп йиғлаганларидан ҳаётларининг охирги икки йилида кўзлари ожиз бўлиб қолган530.

Ибн Атийя: «Менинг ҳузуримда Имом Бухорий ва Муслимнинг китоб- ларига қараганда Имом Термизийнинг китоблари нурлироқ ва тушунарлироқ», деб айтади. «Нима учун?» деб сўралганда, Атийя: «Чунки иккита имомнинг китобларидан фақатгина илм ва маърифат аҳлларигина

530 С.Мамадалиев. «Имом Термизий», Т.:» Мовароуннаҳр» , 2011. Б.58

фойдалана олишади, холос», деб айтган экан. Шайхлардан бири Имом Термизийга 40 та ғариб ҳадисни айтиб, имтиҳон қилишлик учун сўраганда бирорта ҳарфда ҳам хато қилмасдан аввалидан охиригача ўқиб берганларини кўриб: «Сенинг мислингдаги кишини кўрмаганман», деб айтди. Имом Термизий кўп китобларнинг муаллифидир. Айниқса, «Сунан» китоблари китобларининг чиройлиси, фойдаси кўп бўлиб, такрор сўзлари оз, чиройли тартибда ёзилгандир.

Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий Имом Термизийнинг «Жомиъ ас-саҳиҳ» китобларини сифатлаб: «Кимнинг уйида мана шу китоб бўлса, гўёки уйида Пайғамбаримиз гапираётгандек бўладилар», деб айтади.

Абу Исо Термизий асарлари ҳозирда ҳам ўз қимматини йўқотган эмас. Унинг «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», «Аш-шамоил ан-набавия» каби асарларида келтирилган ҳадиси шарифлар катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб инсон- ларни ҳалол, адолатли, иймон-эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, мурувватли, раҳм-шафқатли, ота-она, аёлларга нисбатан ҳурмат-эътиборли бўлишга чорлайди.

Термизий мақбараси. Абу Исо Термизий мақбараси – Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги меъморий ёдгорлик (11-12 асрлар). Абу Исо Муҳаммад Термизий қабри устига қурилган. Ҳозирги кунда ёдгорлик бир- биридан равоқлар орқали ўтувчи 4 хона (бўлма)дан иборат яхлит бино кўринишида, хоналар тарҳи 4,3х4,5 м. Шимоли-шарқий тарзи айвон қурилиши муносабати билан кейинчалик тўсилган. 3 хонали бўлма мурабба тарҳли, улардан жанубдагиси гўрхона. Унда мармар сағана бор. Сағана 3 поғонали, муқарнас нақш ва ёзувлар билан пардозланган. Гўрхонадан тор узун йўлка орқали хонақоҳга ўтилади. Хонақоҳ поли гўрхонага нисбатан пастроқ бўлиб, улар оралиғи кенг равоқ билан ажратилган. Хонақоҳ гумбаз томли, меҳробли. Ёнидаги 2 хонадан шимоли-шарқий тарзига чиқилади. Хонақоҳ олдидаги 3 айвон гумбазли, қалқонсимон бағалли, деворларига 4 равоқ ишланган, пишиқ ғиштдан ҳошиялар терилган. Термизий мақбараси ганжкори безаклар билан пардозланиб, ташқи деворларига 6 ғиштин равоқли намоёнлар ишланган.

Тобадонларига оқ ганждан панжаралар ўрнатилган. Равокдари ғишт қалинлигида ҳошияланган. Термизий мақбараси бош тарзини кичик кўшк- симон гумбазли қурилма эгаллаган. Ёдгорлик ҳақида илк бор Д.Н.Логофет йўл очеркларида тилга олган. 1945 йил В.Л.Воронина меъморий ўлчамларини бажарган. Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Термизий мақбарасида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Сағанаси ва ганжкори панжаралари қайта ўрнатилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Шеробод туманидаги Абу Исо Термизий мақбараси обод қилинди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Абу Исо Термизий ҳамда Термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади531. Давлатимиз раҳбари марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда китоблар чоп этиш бўйича тавсиялар берди. Бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Нозигул Халимова Наврўзовна,

«Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Имом Термизий. Аш-Шамоил ал Муҳаммадия, Т.:2021.

С.Мамадалиев. «Имом Термизий», Т.:»Мовароуннаҳр», 2011.

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика