✅ “Ҳаким Термизийнинг сотсиологик қарашлари” мавзусида онлайн семинар ўтказилди

by Matbuot xizmati
98 👁️

#Семинар_2025

📅 2025 йил 10 сентябр куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан “Ҳаким Термизийнинг сотсиологик қарашлари” мавзусида онлайн илмий семинар ташкил этилди.

🔰 Семинарда Туркиядаги Бурса Улудағ университети профессори, Др. Солиҳ Чифт ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, Др. Жўрабек Чўтматовлар маъруза қилди.

📖 Тадбир давомида Ҳаким Термизийнинг илмий мероси, унинг инсон табиати, жамият ва маънавияти ҳақидаги қарашлари ҳамда сотсиология фанини бойитувчи ғоялари кенг ёритилди. Маърузачилар Ҳаким Термизийнинг асарларидаги ижтимоий фикрлар, инсон руҳияти ва маънавий камолот масалаларига қаратилган мулоҳазаларининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

📌 Семинар давомида иштирокчилар томонидан турли саволлар берилди, ўзаро фикр алмашув ва баҳс-мунозаралар орқали мавзуга кенгроқ ёндошилди.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика