📚”Сунан Термизий шарҳи” 5-жилд намоз китоби нашрдан чиқди

by Matbuot xizmati
175 👁️

👤 Муаллиф: Абу Исо ат-Термизий.

👤Нашрга тайёрловчи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий жамоаси

✅ Бу китоб буюк ватандошимиз, улуғ муҳаддис олим Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг (209/824–279/892) шоҳ тўплами  “Сунан ат-Термизий” асарининг кўп жилдли шарҳидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари асрлар давомида юртимиз мусулмонлари амал қилиб келган мотуридия ақидаси ҳамда ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланган. Асарни ўқир эканмиз, ҳанафий мазҳаби ва мотуридия ақидасининг нақадар саҳиҳ ҳадисларга мувофиқ эканига имонимиз комил бўлади, кўнглимиз янада хотиржам бўлади. Китобнинг ўзбек тилига тўлиқ академик таржимаси, ҳадисларнинг илмий-изоҳли шарҳи қўлёзма, тошбосма ва замондош олимлар шарҳларига асосланган ҳолда илк бор нашр этилмоқда.

Бешинчи жилдда “Китоб ас-Солат” (Намоз китоби) ҳадисларининг иккинчи қисми  251-451 рақамли ҳадислар шарҳланган.

📝 Ҳажми: 592 бет

📚 Муқоваси: Қаттиқ

🖨 Нашриёт: Тошкент:

“Hilol-Nashr” нашриёти,

🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 21 августдаги 03-07/5135-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланган.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика