
Конференция иштирокчилари Имом Термизий мажмуасини зиёрат қилдилар

“I Халқаро ислом сивилизатсияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” доирасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилаётган “Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги IV халқаро илмий конференция иштирокчилари Имом Термизий мажмуасини зиёрат қилдилар.

🕌Зиёрат давомида Имом Термизий меросининг ислом сивилизатсияси ривожидаги беқиёс ўрни, ҳадис илми тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда аллома асарларининг бугунги кунда ҳам илмий аҳамиятини сақлаб қолаётгани алоҳида таъкидланди.

🫥Конференция иштирокчилари Янги Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида тарихий-маънавий меросни асраш, буюк аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, муқаддас қадамжоларни обод этиш ҳамда уларнинг илмий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳоладилар.

🧊Зиёрат конференция иштирокчиларида катта таассурот қолдириб, буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини асраш ва тарғиб этиш йўлидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим тадбирлардан бири бўлди.


✍️ Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати