#Меморандум

by Matbuot xizmati
9 👁️

#Меморандум

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Италия Ислом диний жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди



💬“ I  Халқаро ислом сивилизатсияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” доирасида ўтказилаётган “Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги IV  халқаро илмий-амалий конференция доирасида яна бир муҳим халқаро ҳамкорлик ҳужжати имзоланди..



✍️ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жонийев ҳамда Италия Ислом диний жамияти раиси ўринбосари доктор Яҳё Паллавичини (Италия Республикаси) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.


💬Мазкур меморандум Имом Термизий ва Термиз ҳадис мактаби алломалари меросини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб этиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, конференция ва семинарлар ташкил этиш ҳамда илмий тажриба алмашишни ривожлантиришга хизмат қилади.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика