Имом Термизий мероси Индонезия делегациясида катта таассурот қолдирди

by Matbuot xizmati
6 👁️


Бугун Индонезия Республикасининг Шарқий Ява вилояти Гресик тумани ҳокими Фанди Аҳмад Яни Холис бошчилигидаги делегация Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.


Меҳмонларни Марказ директори Музаффархон Жонийев кутиб олиб, уларга Марказ фаолияти ҳамда Имом Термизий ва термизий алломалар меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.



Ташриф давомида делегация аъзолари Марказ нашрлари билан танишиб, Имом Термизий ва термизий алломалар меросига бағишланган 80 дан ортиқ китоб ва рисолалар тақдимоти билан танишдилар.



 Шунингдек, Марказ илмий ходимлари томонидан аниқланган 226 нафар термизий алломалар ҳақидаги маълумотлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.



 Учрашувда Сурхондарё воҳасининг зиёрат туризми салоҳияти ва мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумот берилди.



 Делегация аъзолари Марказ фаолиятига юксак баҳо бериб, амалга оширилаётган илмий ишларга алоҳида қизиқиш билдирдилар.



 Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика