#Тадбирлар_2026

by Matbuot xizmati
8 👁️

🧊Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Миллий юксалишнинг Янги Ўзбекистон модели” махсус курс дастури доирасида “Иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

💬Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори М.Жонийев, Термиз давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор А.Тошқулов,  Имом Термизий номидаги ислом институти ректори К.Исломов, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

🧊Тадбир давомида ёшлар ва талабаларнинг иқтисодий тафаккурини ривожлантириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

💬Тадбир якунида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жонийев меҳмон Абдуқодир Тошқуловга Марказ томонидан янги нашр этилган янги китоб ва рисолалар тўпламини эсдалик сифатида тақдим этди.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика