
⌛Бугун Имом Термизий халқаро илмий–тадқиқот марказида Сурхондарё вилояти олий таълим муассасалари психологлари учун “Мутаассиб ва мутаассибликка мойил шахсларнинг психологик хусусиятлари” мавзусида семинар ўтказилди.

💠Тадбирда мутаассибликка мойилликка олиб келувчи омиллар, бу ҳолатни барвақт аниқлаш ва психологик профилактика усуллари ҳақида маълумот берилди.

💠Семинарни Имом Термизий халқаро илмий–тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жониев Музаффархон олиб борди. У ёт ғояларнинг психологик таъсири ва бундай ҳолатлар билан ишлаш усуллари бўйича амалий тавсиялар берди.

✅Тадбир якунида иштирокчилар ўз саволларига батафсил жавоблар олишди.