✅Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти

by Matbuot xizmati
79 👁️

#Тадбирлар

#Диний_бағрикенглик

✅Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти

🔰Бугун Термиз давлат Муҳандислик ва агротехнологиялар университетида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

✅ Унда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Сарвар Саидов, университетнинг  ўқитувчи ва талабалар иштирок этдилар.

✅Тадбирда Сарвар Саидов юртимизда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда барча дин вакилларига яратилаётган тенг ҳуқуқ ва имкониятлар, виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида сўз юритдилар.

💬Тадбир давомида талабаларга бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик ва тотувлик қадриятларини чуқур англаш, уларни ҳаётда кенг тарғиб этиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берилди. Шунингдек, диний бағрикенглик жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашдаги муҳим омил экани таъкидланди.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика