✅#Кун_ҳадиси
📜“СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ”дан бир ҳадис
✅Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Менга бирор нарса ўргатинг, менга кўп нарса ўргатманг, шояд уни ёдлаб қоларман”, – деди. У зот: “Ғазаб қилма”, – дедилар. У буни бир неча марта такрорлади, ҳар сафар у зот: “Ғазаб қилма”, – дер эдилар”.
✍️Имом Термизий ривояти