ИМОМ ТEРМИЗИЙНИНГ «СУНАН» НОМЛИ АСАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

by Matbuot xizmati
40 👁️

Аннотация. Имом Термизийнинг «Сунан» асарнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги мақолада имом Термизийнинг қисқача таржима ҳоллари, асарлари баён қилинди. «Сунани Термизий»ни ёзилиш услуби ва бошқа ҳадис китобларидан ўзига хос жиҳатлари баён қилинди. Ҳадис истилоҳи борасида биринчи бўлиб «Ҳасан» иборасини ишлатганлари бунга яққол мисол. «Саҳиҳ Бухорий»дан кам ўринларда ҳадис келтирган. Ҳадисларни саҳиҳ, ҳасан, ғарибга ажратган. Ҳар бир ҳадисни иллатини баён қилган. Санадлардаги ровийни машҳур исм ва куняси зикр қилган.

Калит сўзлар: Жомиъус сунан, ҳукмий ҳадис, заиф, саҳиҳ, ҳасан, мавзу, тўқима, сохта, фуқаҳолар амали, фиқҳий мавзулар, аҳком, мустахражот, абвоб, таҳорат, тафсир, фитналар, қиёмат аломатлари, сиқа, шоз, ҳофиз, саҳоба, тобеин, сиҳоҳ ситта, ал-илал, Бухорий, Муслим, Молик ибн Ҳувайрис, Зуҳрий, Исмоил ибн Муслим, Абдуллоҳ ибн Муборак, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Маслуб, Калбий, Куня.

Abstract. In the article about the unique aspects of the work «Sunan» by Imam Termizi, briyef biographiyes and works of Imam Termizi were described. The writing style of Sunan at-Tirmidhi and its unique features from other hadith books were described. A clear example of this is the fact that they were the first to use the term «Hasan» in terms of Hadith interpretation. Sahih Al-Bukhari has cited hadith in less places. He divided hadiths into sahih, hasan, and garib. He explained the evil of every hadith. The narrator in the Sanads mentioned his famous name and surname.

Keywords: Jameʼ al-Sunan, ruling hadith, weak, sahih, hasan, subject, text, fake, practice of jurists, jurisprudential topics, ahkam, mustakhrajat, abwab, ablution, tafsir, fitsna, signs of the doomsday, siqa, shaz, hafiz , sahaba, tabein, sihah sitta, al-ilal, Bukhari, Muslim, Malik ibn Huwayris, Zuhri, Ismail ibn Muslim, Abdullah ibn Mubarak, Ishaq ibn Rahuwayh, Maslub, Kalbi, Kunya.

Юртимиз тарихига назар солар эканмиз, унинг маънавий ҳаётида буюк алломаларимизнинг ҳаёт йўллари ва яратган асарлари муҳим ўрин тут- ганлигига гувоҳ бўламиз. Жаҳонга машҳур алломаларнинг Марказий Осиёдан етишиб чиққанлиги бунга далилдир. Хусусан, уларнинг асарлари бутун дунё мамлакатлари илм-фанида дастури амал бўлиб хизмат қилаётганлиги сабабли алломаларимизнинг жаҳон илм-фан цивилизацияси ривожида тутган ўрнига юқори баҳо берилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек: «Имом Бухорий ва Бурҳониддин Марғилоний, Исо Термизий ва Ҳаким Термизийлар, Маҳмуд Замахшарий ва Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд ва Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий ва Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби кўплаб даҳолар номи жаҳон цивилизацияси тарихида олтин ҳарфлар билан битилган.

Минтақамиздан етишиб чиққан Имом Термизийнинг ҳаёти, ижодий ва илмий фаолияти даврида яратган асарлари, мўътабар асари «Сунани Термизий»нинг бошқа асарлардан ўзига хос хусусиятлари ҳақида маъ- лумотларни ўрганиш тарихимизнинг ўрганилмаган саҳифаларини ёритишда муҳим аҳамият касб этади.

Имом, ҳофиз, муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Муса ибн Заҳҳок ал-Буғий ас-Суламий ат-Термизийдир548. У киши «Абу Исо» деган куняси билан машҳур бўлган.

Имом Термизий ҳижрий 209 йили туғилиб, 279 йилда душанба куни, ражаб ойининг 13-куни Термизда вафот этган. Баъзилар исмларидан кейин

«зарир» деб ҳам қўшиб қўяди. «Зарир» дегани кўзи ожиз деган маънони англатади. Чунки умрларининг охирида кўзлари кўрмай қолган. Унинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтган, дастлабки илмни ҳам шу ерда олган. Болалигидан ўта зийраклиги, хотирасининг кучлилиги, ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган. Диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан ўрганган, бу борадаги билимларини янада ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига борган. Кўп йиллар Ироқ, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Узоқ давом этган сафарлари

чоғида қироат илми, баён, фиқҳ, тарих, айниқса ўзи ёшликдан қизиққан ҳадис илми бўйича ўша даврнинг йирик олимларидан таълим олган. Машҳур муҳаддислардан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Қутайба ибн Саид, Исъҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлон ва бошқалар унинг устозлари бўлган.

Имом Термизий кўплаб китоблар тасниф қилган бўлиб, улардан жуда оз қисми бизгача етиб келган холос. Улардан:

  1. Ҳадислардаги иллатлар ҳақида, Ал-Илал ал-Кабийр.
    1. Ал-Илал ас-Соғир.
    1. «Пайғамбар алайҳиссаломнинг шакл ва сифатлари» («Аш-Шамоил ан- набавия» ёки «Аш-Шамоил ан-набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам»),
    1. «Зоҳидлик китоби» («Китоб уз-зуҳд»),
    1. Китоб ат-Тарих
    1. «Исмлар ва кунялар китоби» («Китоб ул-асмо вал-куно»)
    1. «Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола» («Рисола фил- хилоф вал-жадвал»)

7. Ал-Жомиъ ёки ас-Сунан.

«Сунани Термизий»нинг тўлиқ номи «Ал-Жомиъ ал-Мухтасар мин ас- Сунан ан Расулуллоҳ ва маърифату ас-Саҳиҳ вал-маълул вамаа алайҳи ал- амал» бу китоб ҳадис илми борасида олтита мўътабар китобларнинг бири ҳисобланади. Имом Термизий бу китобида Абу Довуд (р.а) каби ҳукмий ҳадисларни жамлаган. Имом Термизий китобларида заиф ҳадислардан саҳиҳ ҳадисни баён қилиб ўтган. Ҳадисларни келтиргандан сўнг унинг иллатини ҳам айтиб ўтган. Ҳофиз Шамсиддин аз-Заҳабий (раҳимаҳуллоҳ) нинг ёзишларича, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ мазкур асарини ёзгандан кейин уни Хуросон, Ҳижоз, Миср ва Шом уламоларига тақдим қилиб, уларнинг фикрларини олганлар. Дунёнинг ўша даврдаги машҳур муҳаддислари ушбу тўпламни мақбул санаб, уни оламга тарқатишга ижозат берганлар. Шунинг учун ҳам Абу Исо Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ўзлари мазкур китоби тўғрисида ифтихор қилиб шундай деганлар:

 «Кимнинг уйида ушбу китоб, яъни «Жомиъус сунан» бўлса, худди унинг уйида Пайғамбар гапираётгандек бўлади!»

Имом Термизий китобларини баён қилиб: «Мен китобимда баъзи фуқаҳолар амал қилган ҳадисларни келтирдим», деб айтадилар. Буни китобларини номида ҳам баён қилиб ўтганлар.

Ҳофиз Абу Фазл Муҳаммад ибн Тоҳир ал-Мақдисий (р,а) шундай деб айтадилар: «Имом Абу Исмоил Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Ансорийдан эшитдим, у кишининг олдиларида Абу Исо Термизий ва унинг китоблари зикр қилинди, шунда: Унинг китоби мен учун Бухорий ва Муслиманинг китобидан манфаатлироқ, чунки Бухорий ва Муслиманинг китобидан фақат етук олимлар фойда олишади, Абу Исо Термизийнинг китобидан эса ҳар бир инсон манфаат олиши мумкин», дедилар550.

Ибн Асир (р,а) айтадилар: «Термизийнинг китоби китобларнинг энг яхшиси, фойдаси кўп, тартиби чиройли, такрор ҳадислари кам, мазҳабларни зикри ва далилланиш услуби, саҳиҳ, ҳасан ғариб каби ҳадис турларининг баёни, жарҳ ва таъдил, охирида эса илал китоби жамланган551.

Ҳадис имомлардан бири Абдураҳмон ибн Муҳаммад Идрисий:

«Термизий ҳадис илмида ишончли, сўзи ҳужжат бўлган имомлардан биридир. Абу Исо Термизий биринчи бўлиб ҳадисларни саҳиҳ, ҳасан, заиф каби тоифаларга ажратган», деб таъкидлаган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Имом Термизий биринчи бўлиб

«Сунан» асари орқали ҳадис илмига «ҳасан» иборасини киритган.

Имом Термизий ўз асарида «Китоб» лафзини ишлатмаган балки,

«Абвоб» Боблар лафзини ишлатган. Таҳорат боблари, Намоз боблари, фитналар боблари каби ном билан номланган. «Сунани Термизий» китоби 48 та боблар 2259 боб, 4300 та ҳадисдан иборат552.

«Жомиъус сунан»нинг бошқа китобларда учрамайдиган ўзига хос хусусиятлари бор бўлиб улар қуйидагилар:

  1. Ушбу китоб бир вақтнинг ўзида ҳам «жомеъ», ҳам «сунан» дир. Уламолар Имом Термизийнинг китобини номлашда турли фикрлар билдиришган. «Ал-Комил» китоби соҳиби Ибн Асийр китобни «Ал-Жамеъ ал-Кабийр”, Имом Самоъний, ал-Идрис, аз-Заҳабий, ал-Ироқий, Ибн Ҳажар ал-Асқалонийлар уни «Ал-Жомиъ», Имом ибн Каср, ибн Атийя «Ас-Сунан» деб номлашган553. Сийрат, одоблар, тафсир, ақоид, фитналар, қиёмат белгилари, фиқҳий ҳукмлар ва маноқиблар каби саккизта мавзуни қамраб олинган ҳадис тўплами «жомиъ» бўлади. Шунингдек, бу тўплам фиқҳий мавзулар бобларига ажратилган ҳолда тартиб берилганлигидан «сунан» ҳамдир.
  2. Ушбу китобда «Саҳиҳи Бухорий» даги ҳадислар такрорланмаслигига эътибор берилган, такрор келганлари жуда кам учрайди.
  3. Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўзига маълум фақиҳ ва мужта- ҳидларнинг далилларини тўплашга ҳаракат қилганлар. Ҳар бир фақиҳнинг далили алоҳида бобда келтирилган. Фиқҳда тўрт имом, Суфён Саврий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ сўзларини келтирган. Абу Ҳанифа (р,а) жуда кам ўринда зикр қилиб, далилларини келтиришда Кўфа аҳли, аҳли рай деб зикр қилган554.
  4. Ҳар бир бобда фақиҳ ва мужтаҳидларнинг фиқҳий қарашлари, бобдаги ҳадисдан чиқариладиган фиқҳий ҳукмлар ҳам айтиб кетилган. Уни ўқиган киши фиқҳга тааллуқли «аҳком» ҳадисларнинг ва фиқҳий қарашларнинг катта захирасини қўлга киритади.
  5. Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ҳар бир ҳадисни келтирар экан, унинг саҳиҳлик ёки заифлик даражасини ҳассослик билан батафсил келтириб, алоҳида қайд қилиб кетганлар.
  6. Ҳар бир бобда бир ёки иккита ҳадис келтирилган бўлиб, бу мавзуга оид асосий ҳадисларнинг келтирилганини билдиради. Бироқ «ва фил-боб» («бу бобда…») деб туриб ушбу мавзуга оид барча ҳадислар яна кимлардан ривоят қилинганига батафсил ишора қилиб кетилган. Бу билан кейинги давр муҳаддисларига ва ҳадис олимларига изланишлар эшигини очиб кетганлар. Шунинг учун Имом ат-Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ишора қилиб кетган ҳадислари топилиб, тахриж қилинган бир қанча мустақил асарлар вужудга келган. Имом Ҳофиз Абу Алий Ҳасан ибн Алий ибн Наср ибн Мансур ат- Тусий (ҳиж 312-вафот этган), ҳамда Абу Бакр Аҳмад ибн Али ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Янжувайҳ Яздий (ҳиж 428-вафот этган) Имом Термизийга Мустахражот китобларини ёзганлар555
  7. Агар бирорта ҳадис жуда узун бўлса, шунингдек, бирорта қисса ёки ҳодиса билан боғлиқ бўлса, унинг боб мавзусига тааллуқли зарурий қисмигина келтирилиб, ҳадис қисқача келтирилган. Унинг узун ёки бирорта қиссага оид эканига ишора ҳам қилиб кетилган. Мазкур зарурий қисмнинг ўзидан ҳадиснинг тўлиқ шакли топиш осон кечади.
  8. Агар бирорта ҳадиснинг «иллат»и ёки «изтироб»и бўлса, Имом Термизий (раҳимаҳуллоҳ) уни батафсил шарҳ қилиб, тушунтириб, очиқлаб кетганлар556.
  9. Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ровийларнинг танилган номлари, иштибоҳли исмлари тўг‘рисида ҳам маълумот берганлар. Жумладан, ровий- нинг машҳур номини келтирган бўлсалар, унинг кунясини ҳам айтиб кет- ганлар, агар куняси машҳур бўлса, уни келтириб, сўнг чалкашлик туғил- маслиги учун унинг асли номи кимлигини билдириб ўтганлар. Айрим ўринларда эса ровийнинг ўз устозидан шахсан ҳадис эшитган ёки эшитма- ганлиги, яъни сиқоси собитлиги масаласига ҳам тўхталганлар. Бу Имом Термизийнинг рижол илмида моҳир эканини кўрсатиб беради. Машҳур ровийларни исм ва куняларини келтиришда ёрқин мисол:
  10. Халлод ал-Ҳаззо: У Холид ибн Меҳрон; Абу ал-Маназил деб куняланган.
  11. Молик ибн ал-Ҳувайрис ал-Лайсий: Абу Сулаймон деб куняланган. Машҳур ровийларни куняси билан номланган бунга мисол:
  12. Абу ал-Малийҳ: у киши отасидан ривоят қилган, Усомани ўғли унинг исми Омир. Зайд ибн Усома ибни Умайр ал-Ҳузалий дейилади.
  13. Аз-Зуҳрий: Исми Муҳаммад ибн Муслим ибн Убайдуллоҳ ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий, куняси Абу Бакр557.
  14. Имом Термизий (раҳимаҳуллоҳ) ровийларнинг исм ва кунясидан ташқари, қайси давлат ёки шаҳардан, саҳоба ёки тобеин, заиф ёки сиқа эканини ҳақида қисқача баён қилиб ўтган. Бунга мисол:
  15. Абу Холид: У Абу Холид ал-Волибий исми Ҳурмуз бўлиб кўфаликдир.
  16. Аълонинг бобоси Яъқуб: У катта тобеинлардан, Умар ибн Хаттоб билан кўришган, ундан ҳадис ҳам ривоят қилган.
  17. Исмоил ибн Муслим ал-Маккий: Ҳифзи тарафидан ҳадисда заиф саналади558.
  18. «Жомиъус сунан»нинг тартиби жуда осон. Ҳар бир ҳадиснинг мазмунидан ва унинг матнидан фойдаланиб бобларга сарлавҳа танланган. Шунинг учун сарлавҳалар орқали ҳадисни топиш ёки унинг умумий мазмунидан хабардор бўлиш осон. Бунга мисол:

«Икки киши билан бирга намоз ўқиган киши борасидаги келган ҳадис ҳақида боб» шу бобга Самура ибн Жундаб «розияллоҳ анҳу» ни ривоятини келтирадилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уч киши бўлсак биримиз олдинга ўтишимизни буюрдилар», дедилар. Бобнинг сарлавҳасидан агар уч киши намоз ўқимоқчи бўлса улардан бир киши имомликка ўтиш кераклиги тушунилади559.

  1. «Жомиъус сунан»нинг муҳим хусусиятларидан бири шуки, унда келтирилган барча ҳадислар қайсидир фақиҳ томонидан қабул қилинган ва амалга киритилган. Буни Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ўзи ҳам китоб иловаси бўлмиш «ал-Илал ас-сағир» асарида эътироф этганлар. Бу ерда Имом Термизий (раҳимаҳуллоҳ) иккита ҳадисни истисно қилганлар:

Биринчи ҳадис «Сунани Термизий»да 187-рақам билан келтирилган бўлиб, ҳеч қандай заруратсиз ҳам икки фарз намозни жамлаб ўқиш мум- кинлиги ҳақидадир. Мазкур ҳадисни келтирганидан кейин Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ унинг беузрлик ҳолатида амал қилиши мумкин эмаслигини айтиб ўтганлар ва унга тўғридан-тўғри амал қилиш асло жоиз эмаслигини қайд этганлар. Лекин ҳанафий олимлари унга «жамъи суварий» қилиб амал қилиш мумкинлигини ёзадилар. Яъни бир намозни охирги вақтида ўқиб, кейинги намозни аввалги вақтида адо қилиш «жамъи суварий» деб айтилади.

Иккинчи ҳадис эса «Сунани Термизий»да 1444-рақам билан келтирилган бўлиб, ароқхўр тўртинчи марта ҳам ароқ ичиб қўлга тушса, уни ўлдиришга бўлган кўрсатмадир. Мазкур ҳадисни келтирганидан кейин Имом Термизий уни «мансух» ҳукми бекор қилинган деб топганлар560.

  1. «Жомиъус сунан»ни гарчи «Сунани Насаий» ва «Сунани Абу Довуд»дан кейинги ўринга қўйилсада, лекин «Кашф аз-зунун»да Ҳожи Халифа раҳимаҳуллоҳ уни «Саҳиҳайн»дан кейинги ўринга қўядилар. Яъни Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ва Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ тўпламларидан кейинги учинчи ўринга кўйилган. Ҳофиз аз-Заҳабий раҳимаҳуллоҳ ҳам

«Жомиъус сунан»ни «Саҳиҳайн»дан кейинги ўринга қўйганлар561.

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ ҳам «Тақриб ат-Тахзиб» асарида олтита саҳиҳ ҳадислар туплами «Сиҳоҳи ситта»га рамзий белгилар кўяр экан,

«Жомиъус сунан»ни «Сунани Абу Довуд» ва «Сунани Насаий» ўртасига тўртинчи ўринга қўйганлар.

«Жомиъус сунан»ни пастки ўринга тушириб қўйган сабаб унда Маслуб ёки Калбий сингари ўта заиф ровийлардан ҳам ҳадис ривоят қилингани ҳисобланади. Бироқ Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ривоятларни келтирар экан, ҳар бир ривоятнинг даражасини белгилаб, заиф ровийлар тўғрисидаалбатта маълумот бериб кетганлар. Шунинг учун ҳам у зотнинг заиф ри- воятлари асло хатарли эмас! Бу нуқтаи назардан олиб қараганда, «Жомиъус сунан» ҳадис тўпламлари орасида энг хатарсиз китоб ҳисобланади. Шу- нингдек, Абу Бакр ал-Ҳозимий раҳимаҳуллоҳ «Шурут ал-аимма ал-хамса» асарида Имом Термизий (раҳимаҳуллоҳ)нинг ҳадисларга қўйган шартлари Имом Абу Довуд (раҳимаҳуллоҳ)нинг шартларидан кўра етукроқ эканини тасдиқлаганлар562.

Имом Термизий (раҳимаҳуллоҳ) заиф ҳадислардан огоҳлантириб кетар эканлар, бу қайдлар у зотнинг наздида бу заиф ҳадиснинг «шавоҳид» ва

«мутобаат»лари борлигини англатади. Яъни ушбу заиф ҳадисни қув- ватлайдиган бошқа ривоятлар мавжудлигини билдиради.

  1. Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ «Жомиъус сунан» асарида заиф, тўқима ҳадис келтирмаганлар. Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ ўзининг

«Мавзуоти кубро» асарида Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган 23 та ҳадисни мавзуъ деб юборганлар. Лекин Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг мавзуъ ҳадисларни белгилашда ўта қаттиқ «муташаддид» экани маълум. У зот ҳатто «Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»да келтирилган ҳадисларни ҳам мавзуъ деб юборганлари бирма-бир аниқланиб, танқид қилинган. Шунинг учун ҳам Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг «Жомиъ ас-Сунан» асарида келтирилган ҳадислар синчиклаб ўрганиб чиқилганда унда бирорта мавзуъ, тўқима ва сохта ҳадис йўқлиги аниқланган.

Жалолиддин ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ юқоридаги 23 та ҳадисни бирма- бир ўрганиб чиқиб, «ал-Қавл ал-ҳасан физ-забби ъан ас-Сунан» деб номланган рисолани битганлар. Унда ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ мавзуъ деб қарор қилган фикрлари танқид қилиниб, ўша ҳадисларнинг собит эканлиги, уларнинг барчаси «Сиҳоҳи ситта» тўпламларида учраши исботланган.

  1. Имом Термизий баъзи ҳадис истилоҳларини ишлатишда бошқа имомлардан ажралиб туради. Мисол учун

Ҳасан – Имом Термизий бу истилоҳга шундай таъриф беради: «Бу китобда «Ҳадийсун Ҳасанун» иборасини келтирсак у ҳадиснинг исноди ҳасан бўлиб, санадида ёлғон билан туҳматланган киши бўлмайди, ҳадис шоз ҳам бўлмайди ва яна бошқа кўринишда шунга ўхшаш ҳадис келган бўлади563. Бу таъриф бошқаларнинг таърифидан ҳадисни бошқа туруқи бор бўлиши шарт қилиниши билан фарқланади.

Ғариб – Имом Термизий илал китобида ғарибга шундай таъриф беради:

«Биз бу китобда ғариб ҳадис деб айтсак аҳли ҳадис бир нечта кўринишдаги ҳадисга ғариб деб айтдилар: гоҳида, ҳадис битта йўлдан ривоят қилинган бўлса ғариб бўлади, гоҳида ҳадисдаги зиёдлик сабаб ғариб бўлади, санаднинг ҳолатидан келиб ҳадис ғариб деб айтилади»564.

Ҳасан Ғариб – Бу истилоҳ Имом Термизий назмида «ҳасан лизотиҳи» муқобилида туради.

Саҳиҳ Ғариб – Бу ҳадис саҳиҳ бўлиб, унда қандайдир ғаробатли (ноаниқлик) бор бу эса саҳиҳ бўлишга тўсиқ бўлмайди.

Ҳасан Саҳиҳ Ғариб – Бу истилоҳ Имом Термизий наздида ҳадиснинг туруқ (ривоят йўл)лари бир нечта бўлиб, ровийлари туҳматланмаган, ҳадис шоз бўлмаган бўлса, шу туруқлар баъзиси саҳиҳ, баъзиси ҳасан бўлса бу ҳадис «ҳасан саҳиҳ ғариб» деб айтганлар565.

  1. Ўқув даргоҳларида «Сиҳоҳи ситта» дарс қилиб ўтилар экан, айнан Имом Термизий (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Жомиъус сунан» асарининг талабаларга жуда катта манфаати борлиги маълум бўлган. Ҳиндистон ва Покистон уламолари «Сиҳоҳи ситта» дарсларини «Жомиъус сунан»дан бошлашларининг сабаби ҳам шунда. Унда ҳадис илмини фиқҳ билан уйғунлаштирилиб баён қилиб берилади. Бунинг эса талабаларнинг ҳадисларни тўғри тушунишларида фойдаси катта. «Жомиъус сунан» китобининг бошқа ҳадис тўпламларидан ортиқча хусусиятлари ва афзал жиҳатлари борлиги шак-шубҳасиздир.

Ҳусниддин Хасанов, Тошкент шаҳар Имом Бухорий номидаги ислом институти 1-курс магстранти

556 Ўзбекистон мусулмонлар идораси имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази. Сунани Термизий шарҳи. Тошкент: Ирфоннашр, 2021. – 1-жилд. Б 329.

ص 99 –.م ٢٠٠٧ — ه١٤٢٨ ،ةينفلا نوؤشلا ةبتكم :تيوكلا .يذمرتلا ماملإا عماج يلإ لخدملا .يرذخ يرهزلأا رهاطلا روتكدلا 559

560 Ўзбекистон мусулмонлар идораси имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази. Сунани Термизий шарҳи. Тошкент: Ирфон нашр, 2021. – 1-жилд. Б 330.

561 Ўзбекистон мусулмонлар идораси имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази. Сунани Термизий шарҳи. Тошкент: Ирфоннашр, 2021. – 1-жилд. Б 330.

.١٢٥ ص .ةيملاسلإا تاعوبطملا بتكم .ةسمخلا ةمئلإا طورش .يمزاحلا ىسوم نل دمحم ركب وبأ 562

٧٣٨ :ص ،توريب -يبرعلا ثارتلا ءايحإ راد ،نورخآو دمحم دمحأ ،ريغصلا للعلا )٢٧٩:ت( يذمرتلا ىسيع وبأ 563

.ص ٦٩ –.م ٢٠٠٧ — ه١٤٢٨ ،ةينفلا نوؤشلا ةبتكم :تيوكلا .يذمرتلا ماملإا عماج يلإ لخدملا .يرذخ يرهزلأا رهاطلا روتكدلا 557

:ص – 2022 م .اجذومنأ ةلاصلاو ةرايطلا باوبأ هعماج يف يذمرتلا ىلع يروفكرابملا تابقعت .ايلعلا ةساردلا مسق تايهللإا ةيلك لوبنتسإ ةعماج 558

.15

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика