Халқаро алоқалар ва зиёрат туризимини ривожлантириш бўлими фаолияти
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширади.
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва соҳага оид Қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишларига, юқори ташкилотнинг буйруқларига, соҳа билан боғлиқ йўриқномаларга, шунингдек Марказ Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иктисодий алоқалар, инвеститсиялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошка вазирликлар хамда давлат қўмиталар назоратидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар ва халқаро иқтисодий алоқаларга доир қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлайди.
Халқаро алоқалар ва зиёрат туризимини ривожлантириш бўлими вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли ҳужжатларида белгиланган ва бошқа ташкилотлар тавсияларида акс этган ҳамда чет эл сафарларига юбориладиган Имом Термизий илмий тадқиқот марказининг вакиллари ҳужжатларини кўриб чиқади ва мувофиқлаштиради.
Марказнинг профессор ва олимлари ҳамда илмий ходимларини семинар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни Марказнинг бошқа бўлимлари билан биргаликда ташкил қилади.
Марказнинг профессор ва олимлари ҳамда илмий ходимлари учун семинар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар Марказнинг бошқа бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинади.
Марказнинг хорижий ҳамкорлар билан тузадиган битим, шартнома ва протоколларини таёрлайди ва кўриб чиқади, таҳлил қилади ва тавсиялар беради.
Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги элчихоналари ҳамда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий элчихоналар ва халқаро ташкилотлар, жамғармалар, миллий маданият марказлари, вакилликлар, диний конфессиялар билан ҳамкорликда, марказ фаолият доирасининг устувор йўналишлари бўйича халқаро конференциялар, симпозиумлар, илмий семинарлар ва бошқа илмий-амалий анжуманлар ўтказишга кўмаклашади.
Хорижий ҳамкорлар томонидан стажировка ўташ, малака ошириш учун эълон қилинадиган грантлар танловини Марказ профессор ва олимлари, илмий ходимларига тавсия этади.
Халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирлар, конференциялар, семинарлар ҳақида маълумотлар тўплайди ва Марказ бўлимларига билдиради.
Марказда ўтказиладиган халқаро конференциялар, семпозиумлар, илмий семинарлар ва бошқа илмий-амалий анжуманлар ҳақида хорижий тилларда Марказ веб сайтига маълумотлар бериб боради.
Марказга келиб тушган чет тиллардаги хат ва маълумотларни таржима қилади.

