РАМАЗОН — ИЧКИ ТИНЧЛИК, МАЪНАВИЙ БАРҚАРОРЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

by Matbuot xizmati
13 👁️

Ҳар йили мусулмон дунёси интиқлик билан кутадиган Рамазон ойи келди. Бу ой нафақат тоат-ибодат ва рўза билан боғлиқ, балки руҳий покланиш, сабр-тоқатни ошириш ва жамиятда бирдамликни мустаҳкамлаш даври сифатида эътиборга лойиқдир.

 Шу боис, мукаддас ойнинг ҳар лаҳзаси инсонлар ҳаётида чуқур из қолдиради.

Рамазон ойида тонгдан қуёш ботгунга қадар тутилган рўзанинг аҳамияти ҳам беқиёс. Рўза фақат овқат ва ичимликдан тийилиш эмас, балки ёмон сўзлардан, газаб ва ҳасад сингари салбий иллатлардан тийилиш демакдир. Шу тариқа рўза инсонни руҳий жиҳатдан поклайди, қалбни тозалайди ва Аллоҳга яқинлаштиради. Бошқа бир жиҳатдан рўза сабр-токатни оширади, инсонни ўз устида ишлашга ундайди. Рўза тутиш орқали одамлар салбий одатларидан воз кечишни, калбни юмшатишни ва меҳр-муҳаббатни кучайтиришни ўрганадилар. Шу билан Рамазон инсонни ички тинчлик ва маънавий барқарорликка етаклайди.

Рамазон ойининг яна бир муҳим жиҳати ижтимоий бирликдир. Бу ойда одамлар на фақат ўзини поклайди, балки жамиятга фойдали бўлишга ҳаракат қилади. Фақир ва етимларга ёрдам бериш, хайрия тадбирла рида иштирок этиш ва ҳамжиҳатликни ошириш Рамазон ойининг ажралмас кисмидир. Хар йили Рамазон олдидан турли ташкилотлар, корхоналар хайрия акцияларини, ифторлик тадбирларини ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширадилар. Бу тадбирлар ёрдам олувчилар учун қувонч, ёрдам қилувчилар учун эса руҳий мамнуният манбайи бўлади. Шу тариқа, Рамазон на фақат шахсий, балки ижтимоий баракани оширувчи ой сифатида ҳам намоён бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Рамазон ойида оилавий қадриятлар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Оила аъзолари биргаликда ифторлик қиладилар, тонг намозида қатна шадилар ва Қуръон тиловат қилишади. Бу оилада меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлайди ва авлодлар ўртасида диний қад риятларни узлуксиз давом эттиришга хизмат қилади. Рамазон оилаларни бирлаштиради, яқинлар билан вақт ўтказишга ундайди ва болаларга сабртоқат, яхшилик ва хайр-эҳсон қилиш каби қадриятларни ўргатади. Шу тариқа, бу ой шахсий ва ижтимоий тарбия манбайи сифатида ҳам аҳами ятлидир.

Рамазон нафақат ибодат ва хайрия, балки маданий ва таълимий фаолият ойидир. Масжидларда Куръон мусобақалари, диний маърузалар ва маънавий тадбирлар ўтказилади. Бу тадбирлар ёш авлодни иймон ва диний билимлар билан таништира ди, анъанавий ҳамда диний қадриятларни сақлаш ва ривожлан тиришга хизмат қилади. Рамазон инсонлар орасида меҳр-оқибат ва бир-бирини ҳурмат килиш одатларини мустаҳкамлаш даври сифатида ҳам намоён бўлади. Шу сабабли, бу ой жамиятда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни оширишга ёрдам беради.

Руҳий покланиш ва ижтимоий бирлик ойининг якинлашгани нафақат мусулмонлар, балки бутун жамият учун ку вончли воқеа. Рамазон ойида инсон қалбини тозалайди, сабртоқатни оширади ва ижтимо ий масъулиятни ҳис қилади. Хар бир му сулмон бу ойда ўзини тарбиялаш, оиласи мустаҳкамлаш ва жамиятда яхшилик қилишга  интилади. Шу билан Рамазон на фақат шахсий, балки ижтимоий баракали ва фойдали даврга айланади. Бу даврда ҳар биримиз меҳр-муҳаб батни кучайтириш, бирдамликни мус таҳкамлаш ва руҳий жиҳатдан ўзимизни бойитишга интилишимиз зарур.

Мухлиса Эргашова – Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика