Сурхондарё воҳасида зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

by Matbuot xizmati
8 👁️

#Конференция_2026

#Тақдимот

Сурхондарё воҳасида зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

✅Бугун Термиз халқаро савдо марказида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамда Термиз давлат университети ҳамкорлигида “Сурхондарё воҳасида зиёрат туризмининг шаклланиши ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

✅Конференцияда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Каромиддин Жамаҳматов, Марказнинг илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Сарвар Саидов, “Вақф” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Абдусалом Фатхуллайев, Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бўлими бошлиғи Ботир Бозорбойев, шунингдек Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамда Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалар ва соҳа мутахассислари иштирок этдишди.

✅Тадбир давомида “Термизий алломалар ҳаёти — ибрат мактаби”, “Муқаддас масканларни зиёрат қилиш одоби”, “Сурхондарё вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш ва унинг ташкилий-иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари”, шунингдек “Туризм политсиясининг вазифалари ва соҳада қўлланилаётган техник воситаларнинг кўргазмали намойиши” мавзуларида маърузалар тингланди.

✅Шунингдек, конференция доирасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган илмий ва маърифий китоблар тақдимоти ўтказилди.

✅Тадбир якунида маърузалар юзасидан иштирокчилар ўртасида фикр алмашинуви бўлиб ўтди, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика