Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Ей Расулуллоҳ, мен катта гуноҳ қилдим, менга тавба борми?” – деди. У зот: “Онанг борми?” – дедилар. У: “Йўқ”, – деди. У зот: “Холанг борми?” – дедилар. У: “Ҳа”, – деди. У зот: “Унга яхшилик қил”, – дедилар.