“ЎЗБЕКИСТОН — БУЮК АЛЛОМАЛАР ЮРТИ”

by Matbuot xizmati
75 👁️

💠🗣 Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Термиз давлат педагогика институти ҳамкорлигида “Термизийлар  авлодимиз ” шиори остида “Ўзбекистон — буюк алломалар юрти” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

⌛Тадбирда олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда Марказ ходимлари иштирок этди. Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жамаҳматов Каромиддин маъруза қилди.

✅Семинар давомида Марказ томонидан чоп этилган китоб ва рисолалар, шунингдек, Термизий алломаларнинг бой илмий-маънавий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.

💠Тадбир давомида сўзга чиққанлар мазкур семинар ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

✅Ушбу семинар иштирокчилар учун маънавий билимларни бойитиш билан бирга, буюк аждодларимизнинг илмий меросига бўлган қизиқиш ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика