
📅 2025 йил 4 декабр куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан “Имом Термизийнинг устози – Абу Исъҳоқ Жавзжоний маънавий мероси: ўтмиш ва бугун” мавзусида онлайн илмий семинар бўлиб ўтди.

🔰 Семинарда Афғонистондаги Жавзжон университети Илмий ишлар бўйича проректори доктор Муҳаммад Акрам Ҳаким асосий маъруза билан иштирок этди. У ўз чиқишида Абу Исъҳоқ Жавзжонийнинг ҳаёти ва илм йўли, унинг яшаган муҳитидаги маънавий муҳит, шунингдек, устоз-шогирд анъаналари ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирди.
📖 Маърузада Абу Исъҳоқ Жавзжонийнинг Имом Термизий шаклланишидаги ўрни, унинг тасаввуфий қарашлари, руҳий тарбия ҳақидаги таълимотлари ҳамда асарларининг бугунги кундаги долзарблиги батафсил ёритилди. Шунингдек, унинг фикрлари нафсни поклаш, қалбни тарбиялаш ва соф эътиқодни шакллантиришдаги ўрни ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.
📌 Доктор Акрам Ҳаким маърузасида Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, Имом Термизий меросини ўрганишда Абу Исъҳоқ Жавзжоний ўта муҳим манба эканини алоҳида қайд этди.
💬 Семинар якунида иштирокчилар томонидан қатор саволлар берилди, фикрлар алмашилди ва мавзу юзасидан илмий мулоҳазалар билдирилди. Очиқ мулоҳаза ва баҳс-мунозаралар орқали мавзу янада кенг қамровда ёритилди.