
#Тақдимот_2025
✅МАРКАЗ НАШРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ
📚 Бугун Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида “Термизийлар авлодимиз” шиори остида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда университет ўқитувчилари, талабалар, шунингдек Марказ ходимлари иштирок этди. Унда Марказ томонидан чоп этилган китоб ва рисолалар ҳамда Термизий алломаларнинг бой илмий-маънавий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар мазкур тақдимотнинг ёшлар маънавий дунёқарашини юксалтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини кучайтириш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шунингдек, тадбир якунида Марказ томонидан “Буюк Термизийлар” рукнида тайёрланган 20 та халқчил рисолалар университет кутубхонасига тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари учун бу учрашув нафақат маънавий билимларни бойитишга хизмат қилди, балки буюк аждодларимиз меросига бўлган қизиқиш ва эҳтиромни янада мустаҳкамлади.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати