#Хушхабар
#Кўкрак_нишони

🇺🇿 16-ноябр – Халқаро диний бағрикенглик куни муносабати билан диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди.

✅ Мукофотни Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Абдурасул Абдураҳманов ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жонийев топширди.


✅Ушбу кўкрак нишони билан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Жамаҳматов Каромиддин ҳамда Марказнинг катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов ҳам тақдирланди.

🗣 Мазкур эътироф — устозларнинг йиллар давомида қилган машаққатли меҳнати, илмга ва халққа бўлган садоқати, ёш авлод тарбиясига қўшган улкан ҳиссасининг муносиб натижасидир.
💬 Шу муносабат билан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси Жамаҳматов Каромиддин ва Жўрабек Чўтматовларни ушбу юксак мукофот билан чин дилдан табриклайди! Уларнинг келгуси касбий ва илмий фаолиятларига юксак зафарлар ёр бо’лишини тилаймиз!

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати