✅#Кун_ҳадиси
📜“СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ”дан бир ҳадис
✅Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида икки киши келди ва хутба қилишди. Одамлар уларнинг гапларидан ажабландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қараб: “Албатта, баъзи баён сеҳрдир ёки баъзи баён сеҳрдир”, – дедилар”.
✍️Имом Термизий ривояти