✅ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК — ТИНЧЛИК ВА ТОТУВЛИК ГАРОВИ

by Matbuot xizmati
60 👁️

#Тадбирлар

#Диний_бағрикенглик

🔰Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси билан ҳамкорликда “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида “Диний бағрикенглик — тинчлик ва тотувлик гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

✅ Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходими О. Севаров, таълим муассасанинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И. Бобоқулов, шунингдек, ўқитувчи ва талабалар иштирок этдилар.

🗣 Давра суҳбатида юртимизда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда барча дин вакилларига яратилаётган тенг ҳуқуқ ва имкониятлар, виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида сўз юритдилар.

💬 Тадбир давомида талабаларга бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик ва тотувлик қадриятларини чуқур англаш, уларни ҳаётда кенг тарғиб этиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берилди. Шунингдек, диний бағрикенглик жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашдаги муҳим омил экани таъкидланди.

✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика