
Аннотatsiя. Ушбу мақолада ҳадис илмининг буюк намояндаси Имом Термизий ҳаёти, унинг илмий фаолияти тасвирланган. Ёзган асарлари, уларнинг моҳияти, ҳадис илми, ҳақида маълумотлар келтириб ўтилган.
Калит сўзлар: ҳадис, илмий-ижодий иш, муҳаддис, илмий мунозара, баҳс саҳиҳ ҳадис, тасаввуф илмлари, ҳадис шарҳи, ҳадис ҳикмати.
Abstract. This article describes the life of Imam Termizi, a great representative of hadith sciyence, and his sciyentific activity. Information about his written works, their essence, the sciyence of hadith is given.
Keywords: hadith, sciyentific and creative work, muhaddith, sciyentific discussion, debate on authentic hadith, mysticism, hadith reviyew, hadith wisdom.
Термизий Абу Исо, Имом Термизий (тўлиқ номи Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Суламий Буғий Термизий) (824, Термиз – 892, Буғ қишлоғи, ҳозирги Шеробод тумани) – буюк муҳаддис. Суламий деб нисбат берилишига сабаб боболаридан бири сулам деган араб қабиласига дўст тутинган, Буғий дейилишига сабаб ўша вақтдаги Бут номли қишлоқда вафот этиб, шу ерга дафн қилинган. Умрининг охирида кўзи ожиз бўлиб қолгани учун «аз-Зарир» тахаллуси билан ҳам аталган. Термизийнинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтган, дастлабки маълумотни ҳам шу ерда олган. Болалигидан ўта зийраклиги, хотирасининг кучлилиги, ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган. Диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан ўрганган, бу борадаги билимларини янада ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига борган. Узоқ йиллар Ироқ, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Узоқ давом этган сафарлари чоғида қироат илми, баён, фиқҳ, тарих, айниқса, ўзи ёшликдан қизиққан ҳадис илми бўйича ўша даврнинг йирик олимларидан таълим олади. Машҳур муҳаддислардан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Қутайба ибн Сайд, Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлон ва бошқа унинг устозлари эди. Термизий Имом Бухорий билан учрашганида (бу учрашув Нишопурда бўлган ва икки аллома 5 йил биргаликда яшашган) ҳадиснинг матнинигина эмас, унинг ҳикмати ва фалсафасини тушуниб етганини эътироф этади. Ўз навбатида Имом Бухорий ўз шогирдини мақтаб, камтаринлик билан: «Сен мендан баҳра топганингдан кўра мен сендан кўпроқ баҳра топдим», деган. Бу Термизийга берилган жуда катта баҳо эди.
Термизий йўлда, сафарда бўлганда ҳам, ёки бир жойда муқим турганда ҳам устозларидан, учратган ровийлардан эшитган ҳадисларни ёзиб олар, уларни тартибли равишда алоҳида алоҳида қайд қилиб борарди. 868-йил хориж сафаридан ўз юртига қайтган Термизий илмий-ижодий иш, шогирдлар тайёрлаш билан машғул бўлди ва йирик муҳаддис олим, имом сифатида шуҳрат қозонди. Тақводорлик, ислом дини ва ўз обрўсига гард юқтирмасликка интилиш, дунё мол-матоси ва бойликка бепарво қараш, охиратнинг ғамини ейиш Термизийнинг ҳаёти тарзи эди. Термизийнинг шогирдлари унинг ишларини давом эттирди. Улар ичида Макҳул ибн Фазл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Ҳаммод ибн Шокир, Абд ибн Муҳаммад Насафий, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Аҳмад ибн Юсуф Насафий ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Ҳаким Термизий мартабасини англаш учун унинг асарлари ҳақида маълумотга эга бўлиши керак. Аллома асарларининг аниқ сони бугунга қадар бирор манбада келтирилмаган. Чунки тарихий манбаларда бу борада турли фикрлар мавжуд. Бу кўрсаткичлар унинг 30 тадан 400 тагача китоб ва рисола таълиф этганига ишора қилади. Жумладан, доктор Али Муҳаммад Бижовий ундан ўттизга яқин рисола ва китоб қолганини айтган [1: 12]. Мисрлик профессор Муҳаммад Жуюший (ваф. 2006) Ҳаким Термизийдан 60 дан зиёд китоб ва катта-кичик ҳажмдаги 200 дан ортиқ рисола қолганини айтган. Шунингдек, у алломанинг 68 та асари номини санаб, баъзилари йўқолгани, айримлари Ҳаким Термизийга тегишли эмаслигини таъкидлаган. Сўнг унинг қўлёзма фондларида сақланаётган қўлёзма китобларидан 50 тасига илмий тавсиф ёзган. Шунингдек, у Ҳаким Термизий илмий меросини мазмунига кўра, тафсир, ҳадис, ақида ва калом илми, фиқҳ, тилшунослик, шариат аҳкомлари фалсафаси ёки шариат мақсадлари, тасаввуф тарихи, тасаввуфий қарашлар каби фанларга таснифлаш мумкин эканини айтган (2: 53-159). Бу эса, Ҳаким Термизийнинг қомусий аллома эканини кўрсатади. Таъкидлаш керакки, бу асарлар тўлиқ ҳадис тўплами бўлмасада, Ҳаким Термизий уларнинг барча мавзуларида ҳадис келтирган. Улар орасида «Наводир ал- усул фи маърифати аҳодис ар-Расул», «ал-Манҳийёт», «ар-Радду алал- муаттила» каби асарларини тўлиқ ҳадис китоблари деб баҳолаш мумкин. Шунингдек, «ал-Амсол мин ал-Китоб вас-сунна» асари ҳам тафсир ва ҳадис илмига оид мумтоз манба ҳисобланади. «Ал-Манҳийёт» тўпламида шариатда таъқиқланган амалларга оид ҳадислар жамланган.
Ҳаким Термизийнинг муҳаддислар орасида тутган ўрни ва «Наводир ал- усул» китоби мазмуни, уни ҳадис манбалари орасидаги даражасига тўхталган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қуйидагича ёзади:
«Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳи ўз даврида ҳадис илмини яхши ўзлаштирган олимлардан бўлганини у кишининг ҳаёти ва илмий фаолиятини ўрганган барча олимлар алоҳида таъкидлайди. У киши Хуросон машойихларининг энг улуғларидандир. Ҳадисларини отаси, Қутайба ибн Саъийд, Солиҳ ибн Абдуллоҳ Термизий, Яъқуб Даврақий, Али ибн Ҳажар Саъжий, Солиҳ ибн Муҳаммад Термизий, Утба ибн Абдуллоҳ Марвазий, Яҳё ибн Мусо, Ибод ибн Яъқуб Равожаний, Исо ибн Аҳмад Асқалоний Балхий, Суфён ибн Вакийъ ва бошқалардан ривоят қилган. … Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг бу улуғ асарини ҳадисларнинг шарҳи бўйича энг қадимги асарлардан десак, муболаға қилмаган бўламиз. …Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг бу китоби қадимда ҳам машҳур бўлган. Катта уламолар ҳам бу китобдан ўз асарларида иқтибослар келтирганлар [3: 29-53]. Бу сатрлар муаллифи Ҳаким Термизийга ҳадис илми бўйича билдирилган эътирозларни кескин рад қилиб, алломанинг замондош ва кейинги асрлардаги олимлар назарида юксак қадр-қийматга эга бўлганини таъкидламоқда.
Маҳаллий олимларимиздан И.Усмоновнинг «Наводир ал-усул» асари ҳақидаги фикри ҳам Ҳаким Термизий ҳадис ва тасаввуф илмлари билимдони бўлгани ва асарларида бу уйғунликни татбиқ этганини кўрсатади: «… Ҳаким Термизий ушбу асарида фақат ҳадисларни жамлаш билан чекланмай, ҳар бир ҳадисни муфассал шарҳлаб, унинг ботиний ва зоҳирий маъноларини, ҳикматини кўрсатиб, ҳадиснинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда ҳадиснинг асл мағзига етиб боришга, уни тўлиқ идрок этишга ҳаракат қилади. Унинг ҳар бир шарҳида тасаввуфий талқин сезилиб туради. Асарда ҳадисларни инсон маънавий-руҳий ва маиший ҳаётида қандай татбиқ қилиш мумкинлиги кўрсатиб берилган» [4: 6]. Термизийнинг муҳим асарларидан яна бири «аш-Шамоил ан-набавия» Муҳаммад (алайҳи саллом)нинг шахсий ҳаёти, у зотнинг суврат ва сийрати, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир. Бу китоб азалдан исломшунос олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига тортиб келади. Араб тилида битилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ҳам ёзилган. Унинг тили равон, услуби ғоятда оддий. Асар форс ва турк тилларига таржима қилинган. «Аш-Шамоил ан-набавия»нинг 1-қисмида келтирилган ҳадиси шарифлар пайғамбарнинг суврат (ташқи қиёфаси) ига, 2-қисмида келтирилган ҳадиси шарифлар эса ички дунёсию, ахлоқий фазилатларини баён қилишга бағишланган. Китобнинг 16-асрга оид бир қўлёзмаси Тошкентда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланади.
«Аш-Шамоил ан-набавия» ўзбек тилига ўгирилиб сўнгги йилларда Тошкентда бир неча бор нашр этилди. 1990 йил Термизий таваллудининг 1200 йиллиги юртимизда кенг нишонланди.
Мустақиллик йилларида Термизийнинг ёдгорлик мажмуаси 2016-2017 йиллари қайтадан таъмирланиб, қутлуғ зиёратгоҳга айлантирилди. Имом Термизий ёшлигидан ўта тиришқоқ, идрокли, ақл-заковатли бўлганлиги боис ўз тенгдошлари ичида ажралиб турган. Илмга ўта қизиқиши туфайли ўша даврнинг кўпгина илмларини, айниқса, ҳадис илмини чуқур эгаллаган. Термиз, Самарқанд, Марв ва Марказий Осиёнинг бошқа йирик шаҳарларида истиқомат қилган машҳур уламо ва муҳаддислар асарларини қунт билан ўрганган. Қўшни Балх ва Ҳайратон шаҳарларидаги илм аҳллари билан илмий алоқалар ўрнатилишига муносиб ҳисса қўшган етук олимлардан биридир. Ёшлигидан илму-фанга ташна Имом Термизий 850 йилдан, яъни йигирма олти ёшидан бошлаб узоқ юртларга, қатор хорижий мамлакатлар ва шаҳарларга сафарлар қилади. Жумладан, у Ҳижозда — Макка ва Мадина, Ироқ, Хуросоннинг қатор шаҳарларида кўплаб муҳаддис, фақиҳ, ва уламолар билан учрашиб, мулоқотда бўлиб, улардан таълим олади, қизғин илмий мунозара ва баҳсларда иштирок этади. Шу билан бир қаторда Исо Термизий пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларини тўплашга алоҳида эътибор билан қарайди. Бу борада у ҳар қандай қийинчиликларга бардош беради. У ўзи ўқиган ёки бирор ровийдан эшитган ҳадисини алоҳида қоғозларга қайд этиб борар, уларнинг асли ва иснодини изчиллик билан аниқлаб тўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилсагина махсус қоғозларга қайд этарди. Ҳадисларнинг тўғрилигига шубҳа бўлганда уларни алоҳида ажратиб ёзарди. Шу тариқа ҳадислар сахийҳ (тўғри, ишончли), ҳасан (яхши, маъқул), заиф (бўш, ишончсиз), ғарийб (ғалати) каби турларга ажратилган.
Ҳадис илмини эгаллашда ва такомиллаштиришда Имом Термизий ўз даврининг машҳур муҳаддисларидан таҳсил олди. Ўша даврнинг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Аллома зеҳнининг ўткирлиги ҳамда қувваи ҳофизаси кучлилиги хусусида тарихий манбаларда кўплаб мисол ва ривоятлар келтирилади. Муҳаддис бобока- лонимиз Имом Исо Термизий замонидаги олимлар унинг ҳадис илмидаги хизматларини юқори баҳолаган. Улардан бири Имом Термизийни «Ҳадис илмида иқтидо қилинадиган ягона олим» деб ёзса, бошқа бири эса уни
«Биринчилардан бўлиб ҳадисларни саҳиҳ, ҳасан, заифга тақсим қилганига гувоҳлик беради». Айниқса, муҳаддис олимнинг асарларидаги равонлик фақат зиёли кишилар учун эмас, балки ҳар бир инсон тушуниши мумкин бўлишига сабаб эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Дунё уламолари буюк илм соҳиби бўлган ҳамда юксак эътирофга муносиб кўрилган бобокалонимизнинг ибратли ҳаёт йўллари ва бой маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш биз ёшлар учун ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Абу Исо Термизий асарлари ҳозирда ҳам ўз қимматини йўқотган эмас. Унинг «Ал-Жомиъ ас-сахийҳ», «Аш-шамоил ан-набавия» каби асарларида келтирилган ҳадиси шарифлар катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб инсон- ларни ҳалол, адолатли, иймон-эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, мурувватли, раҳм-шафқатли, ота-она, аёлларга нисбатан ҳурмат-эътиборли бўлишга чорлайди. Бу ибратли панд-насиҳатлар ва ўгитлар халқимизни, жамиятимиз аҳлини, айниқса ёш авлодни тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Ат-Термизийнинг асарлари фақат диний илмлар мажмуасига оид бўлиб қолмасдан, балки дунёвий илмларга оид маълумотларга ҳам бойдир. Масалан, унинг бош асари бўлган «ал-Жомиъ ас- сахийҳ»да тарих, мантиқ ҳуқуқшунослик, табобат, зироатга оид кўплаб қимматли маълумотларни учратамиз. Араб тилини ривожлантиришда ат- Термизийнинг хизматлари катталигини замонавий олимлар қайта-қайта таъкидлайдилар. Хулоса қилиб айтганда, буюк бобокалонимизнинг шахсий ҳаёти ва унинг бой маънавий меросини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эгадир.
Улуғой Иброҳимова Дониёржон қизи,
Фарғона давлат университети талабаси
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
- Доктор Али Муҳаммад Бижовий тадқиқоти. Ҳаким Термизийнинг
«Ал-Амсол минал Китоб вас-сунна» асарининг кириш қисми. — Қоҳира: Мактабату Дар ат-турос, 1975.
- Дотор Муҳаммад Иброҳим Жуюший. Ал-Ҳаким ат-Термизий: дироса ли осориҳи ва афкориҳи. — Қоҳира: Дар ан-наҳда ал-арабия,1980.
- Иброҳим Усмонов . Ҳаким Термизий асарларидан сайланма. — Тошкент: Мовароуннаҳр, 2017.
- Шамсуддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон Заҳабий . Тазкират ал- ҳуффоз. — Байрут: Дар ал-кутуб ал-илмия, 1998.