“СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ” АСАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

by Matbuot xizmati
50 👁️

Аннотация. Ушбу мақолада Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» асари, унинг бундай номланиш сабаби, мазкур китобнинг «Жомиъ» экани, ўзида 8 мавзудаги ҳадисларни қамраб олгани, китобнинг тўлиқ номи ҳамда ўзига хос хусусиятлари баён қилинган. Бундан ташқари, Имом Термизийнинг бир бобдаги ҳадисларга ёндашувлари ҳамда тутган услублари, қўллаган иборалари, ровийларнинг исм, куня, лақабларини батафсил келтирганлари, фақиҳ ва мужтаҳидларнинг ўша ҳадисга муносабатларини тўлиқ ёритганлари зикр қилинган.

Калит сўзлар: «Сунани Термизий», «Ал-Жомиъ», «Ал-жомиъ ал- мухтасар мин ас-сунани ан Росулиллаҳи саллоллоҳу алайҳи васаллам маърифат ас-соҳиҳи ва ал-маълули ва алайҳи амал», «Ал-илал», таҳвил, ҳасан-саҳиҳ, Ас-Сунобиҳий

Абстраcт. Ин тҳис артиcле, Имам Тирмизи’с wорк «Сунани Тирмизи», тҳе реасон фор итс наме, тҳе фаcт тҳат тҳис боок ис «Жоме», тҳат ит cонтаинс ҳадитҳс он 8 топиcс, тҳе фулл наме оф тҳе боок анд итс чараcтеристиcс аре десcрибед. Ин аддитион, Имам Тирмидҳи’с аппроачес то тҳе ҳадитҳс ин оне чаптер, ҳис метҳодс, эхпрессионс, тҳе намес, ниcкнамес, анд ниcкнамес оф тҳе нарраторс аре ментионед ин детаил.

Кейwордс: «Сунани ал-Тирмидҳи», «Ал-Жаме’« «Ал-жаме’ ал-мукҳтасар мин ас- сунани ан Расулиллаҳи саллаллаҳу алайҳи wасаллам марифат ас-саҳиҳи wа ал-малули wа алайҳи амал», «Ал-илал», таҳwил , ҳасан-саҳиҳ, Ал-Сунабиҳи

Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок ас-Суламий ат-Термизий ал-Буғий раҳматуллоҳи алайҳ бутун инсоният жамияти учун бебаҳо хазинадир. Ўзининг 70 йиллик умри давомида «Сунан», «Илал» ҳамда

«Шамоил» каби асарларини ёзиб қолдирди. Хусусан, «Сунани Термизий» («Жомиъус сунан») асари ҳадис илми ва унинг истилоҳларини янги босқичга кўтарди. Муҳаддиснинг мазкур китоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  8  мавзудаги  ҳадисларини  жамлаган.  Улар:  ақоид,  тафсир, фиқҳий ҳукмлар, сийрат, маноқиблар, одоблар, фитналар ҳамда Қиёмат аломатлари. Шу жиҳатдан «Жомиъ» – 8 мавзудаги ҳадисларни жамловчи китобдир. Ҳадисларнинг кетма-кетлиги фиқҳий масалалар, масалан, Таҳорат китоби, Намоз китоби каби тарзда тартибланишига кўра «Сунан»дир. «Кутуб ас-ситта» – «Олти ҳадис тўплами» ичида 5-ўринда, «сунан» китоблари орасида 3-ўринда туради.

Китобнинг тўлиқ номи:

لمعلا هيلع ام و لولعملا و حيحصلا ةفرعم و ﷺ الله لوسر نع ننسلا نم رصتخملا عماجلا

Ал-жомиъ ал-мухтасар мин ас-сунани ан Росулиллаҳи саллоллоҳу алайҳи васаллам маърифат ас-соҳиҳи ва ал-маълули ва алайҳи амал»542

Асарда келган ҳадисларнинг умумий саноғи такрори билан 4300 та. Асар ўта қимматли бўлиб, Имом Термизийнинг чин маънодаги санъати ва маҳоратини ўзида мужассам қилган. Исмоил Ҳаравий айтади: «Жомиъ»нинг манфаати барчага тенг етиб боради». Имом Термизий ўзлари эса:

مُ َّلكَ َت ي

ِب  هِ ِتيْ َب يف ن

أكَف ع

مِ اج

لا ينِ ع

باَتكِ لا اَذه

هِ تِ يْ ب يفِ  ناك

نم و

«Кимнинг уйида ушбу китоб бўлса, худдики унинг уйида Пайғамбар

гапираётгандек бўлади», дея ишонч билан айтганлар.543 «Туҳфатул Аҳвазий шарҳи Сунани Термизий» китобида Қози Абу Бакр Арабий айтади: «Ҳадис китоблари ичида Абу Исоникидек ҳаловати ширин, нафосати жозибадор ҳамда хуштаъми бетакрори топилмайди. Унда 14 хил илм бор. Амал қилиш ва кўнгил хотиржамлигига ўта мосдир. Санад келтирди; саҳиҳларни кўрсатди ва заифларни ажратди; ҳадис йўлларини келтирди; жарҳ ва таъдил қилди; ровийларнинг исми ва кунясини аниқлади; узвий ва узилган санадни тартиблади. Амал қилинадигани ва тарк қилинадиганини баён қилди. Уламоларнинг ихтилофи ўрин олгандир».544

Бундан ташқари «Сунани Термизий» асарининг бошқа китобларда учрамайдиган ўзига хос хусусиятлари ҳам бор:

  1. Ушбу китобда ҳадислар жуда кам такрорланган
  2. Имом Термизий ўзига маълум фақиҳ ва мужтаҳидларнинг далилларини тўплашга ҳаракат қилган. Ҳар бир фақиҳнинг далили алоҳида бобда келтирилган.
  3. Ҳар бир бобда фақиҳ ва мужтаҳидларнинг фиқҳий қарашлари, бобдаги ҳадисдан чиқадиган ҳукм айтиб кетилган. Уни ўқиган киши фиқҳга тегишли

«аҳком» ҳадислар ва фиқҳий қарашларнинг катта захирасига эга бўлади.

  • Имом Термизий ҳар бир ҳадисни келтирар экан, унинг саҳиҳлик ва заифлик даражасини ҳассослик билан келтиради.
  • Мавзуга оид бир-иккита ҳадис келтирилган бўлиб, ушбу бобга оид шу мазмундаги ҳадис яна кимлардан ривоят қилингани ҳам санаб ўтилади. Бу орқали кейингилар учун изланиш эшигини очиб кетганлар.
  • Узун қисса ёки воқеани маънога халал бермайдиган даражада қисқартириб, керакли жойини зикр қилганлар.
  • Агар бирор ҳадиснинг «иллат»и ёки «изтироб»и бўлса, албатта, очиқ баён қилганлар. (Имом Бухорий эса очиқ келтирмай, ишора қилиб кетадилар)
  • Ровийларнинг исми, куняси, лақабини тўлиқ келтириб, чалкашликни олдини олганлар. Айрим ўринларда шогирд устозидан эшитган ёки эшитмагани масаласига ҳам тўхталганлар.
  • Китобнинг тартиби жуда осон. Ҳар бир ҳадиснинг мазмунидан ва унинг матнидан фойдаланиб бобларга сарлавҳа танланган. Шу боис, сарлавҳа орқали ҳадисни топиш ёки унинг умумий мазмунидан хабардор бўлиш мумкин.
  • «Сунан»нинг муҳим хусусиятларидан бири шуки, келтирилган барча ҳадислар қайсидир фақиҳ томонидан қабул қилинган ва амалга киритилган. (бундан иккитагина ҳадис истисно)
  • Баъзи олимлар уни «Саҳиҳайн»дан кейинга ўринга қўядилар. (Имом Заҳабий, Ҳожи Халифа)
  • Ҳадис илми фиқҳ илми билан уйғунлашгани учун уни мутолаа қилиш ва ўрганиш жуда кўплаб манфаатлар келтиради.545

Имом Термизий ривоят қилган таҳорат фазилати ҳақидаги ҳадис: روهطلا لضف يف ءاج ام باب

انثدنحو ح سننأ ننب كنلام انثدنح زازنقلا ىنسيع ننب ننعم انثدح يراصنلأا ىسوم نب قاحسإ انثدح ] 2 [

اذإ« :ملنسو هنيلع الله ىلص الله لوسر لاق لاق ةريره يبأ نع هيبأ نع حلاص يبأ نب ليهس نع كلام نع ةبيتق رنخآ عنم وأ ءانملا عم هينيعب اهيلإ رظن ةئيطخ لك ههجو نم تجرخ ههجو لسغف نمؤملا وأ ملسملا دبعلا أضوت ءانملا رنطق رنخآ عم وأ ءاملا عم هادي اهتشطب ةئيطخ لك هيدي نم تجرخ هيدي لسغ اذإو اذه وحن وأ ءاملا رطق

.»بونذلا نم ايقن جرخي ىتح ةريره يبأ نع هيبأ نع ليهس نع كلام ثيدح وهو .حيحص نسح ثيدح اذه ىسيع وبأ لاق

دنبع اولانقف همنسا ينف فنلتخا ةرنيره ونبأو ناونكذ همنساو نامنسلا حلانص ونبأ ونه ليهس دلاو حلاص وبأو

ننع بانبلا ينفو ىنسيع ونبأ لانق .حنصلأا ونهو ليعامنسإ ننب دنمحم لانق اذنكهو ورمع نب الله دبع اولاقو سمش

.ورمع نب الله دبعو ناملسو ةسبع نب ورمعو يحبانصلاو نابوثو نافع نب نامثع همنساو ملنسو هنيلع الله ىلنص الله لونسر نم عامس هل سيل قيدصلا ركب يبأ نع ىور يذلا يحبانصلاو

ملسو هيلع الله ىلص يبنلا ضبقف ملسو هيلع الله ىلص يبنلا ىلإ لحر الله دبع ابأ ىنكيو ةليسع نب نمحرلا دبع بحانص ينسمحلأا رنسعلأا ننب حباننصلاو . ثيداحأ ملسو هيلع الله ىلص يبنلا نع ىور دقو قيرطلا يف وهو ينإ لوقي ملسو هيلع الله ىلص يبنلا تعمس لاق هثيدح امنإو اضيأ يحبانصلا هل لاقي ملسو هيلع الله ىلص يبنلا

.يدعب نلتقت لاف مملأا مكب رثاكم

Таҳоратнинг фазилати ҳақида келган ҳадис боби

(2) Бизга Исъҳоқ ибн Мусо ал-Ансорий ҳадис айтди. У бизга Маън ибн Исо ал-Қаффоз ҳадис айтди, деди. У бизга Молик ибн Анас ҳадис айтди, деди. Таҳвил:546 Бизга Қутайба ҳадис айтди. У Моликдан, у эса Суҳайл ибн Абу Солиҳдан, у эса у эса отасидан, у эса Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан (ҳадис айтган). У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар, деган: «Муслим ёки мўмин банда қачон таҳорат қилиб, юзини ювса, сув билан бирга ёки охирги қатраси билан бирга ёхуд шунга ўхшашда унинг юзидан икки кўзи ила назар солган ҳар бир хатоликлари чиқиб кетади. Қачон икки қўлини ювса, сув билан бирга ёки сувнинг охирги қатраси билан бирга унинг иккала қўлидан қўллари ила ушлаган барча хатоликлари чиқиб кетади. Ҳатто у гуноҳлардан пок ҳолда чиқади».

Абу Исо: «Бу ҳасан-саҳиҳ ҳадисдир!» дейди. У Моликнинг Суҳайлдан, у эса ўз отасидан, у эса Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан (ривоят қилган) ҳадисидир. Абу Солиҳ Суҳайлнинг отаси, у Абу Солиҳ – Саммон (Ёғфуруш). Унинг исми Заквондир. Абу Ҳурайранинг исми борасида ҳар хил фикрлар бор. Абдушамс ҳам деганлар, Абдуллоҳ ибн Амр ҳам деганлар. Муҳаммад ибн Исмоил (ал-Бухорий) худди шундай деган бўлиб, шуниси тўғрироқ. Абу Исо: «Бу бобда Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу, Савбон разияллоҳу анҳу, ас-Сунобиҳий разияллоҳу анҳу, Амр ибн Абаса разияллоҳу анҳу, Салмон разияллоҳу анҳу, Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан (ривоят қилинган ҳадислар) мавжуд.

Ас-Сунобиҳий деган зот Абу Бакр ас-Сиддиқ разияллоҳу анҳудан ривоят қилган бўлиб, унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (ҳадис) эшитгани аниқ эмас. Унинг исми Абдураҳмон ибн Усайла бўлиб, Абу Абдуллоҳ деб куняланган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бораётиб, йўлдалигида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганлар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ривоят қилган. Ас-Сунобиҳ ибн ал-Аъсар ал-Аҳмасий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобасидир. Уни ҳам ас-Сунобиҳий дейилади. Бир ҳадисида: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим, деган: «Сизлар билан умматимнинг кўплиги ила фахрланаман! Мендан кейин (фарзандларингизни) ҳаргиз ўлдира кўрманглар!»547

Бу ҳадисни Имом Термизий иккита шайхлари – Исъҳоқ ибн Мусо ал- Ансорий ва Қутайба ибн Саиддан эшитганлар. Ҳадис матнини келтиргач, унинг даражасини «Бу ҳасан-саҳиҳ ҳадисдир!» дея айтиб кетяптилар.

Ровий Суҳайлнинг отаси Абу Солиҳ экан. Кунясидан ташқари исмини Заквон, касби Саммон (Ёғфуруш) эканини билдириб ўтяптилар. Саҳоба Абу Ҳурайранинг исми ҳақида қарашлар кўп бўлиб, Имом Бухорийга кўра Абдуллоҳ ибн Амр экани, ўзларининг наздларида ҳам шу тўғрилигига ишора қиляптилар. Яна «Таҳоратнинг фазилати» ҳақида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ташқари кўплаб саҳобалардан ҳам ҳадис мавжуд экан.

Фақат саҳобалардан ас-Сунобиҳий деган зотнинг иккита исмдошлари ҳам борлиги, уларни бу кишига адаштириб юбормаслик учун, алоҳида исмлари ва ҳадис ривоят қилган ёки қилмаганини баён қилиб ўтмоқдалар.

Хулоса ўрнида айтамизки, Имом Термизий Аллоҳ таолонинг бу умматга ато қилган қимматбаҳо хазинасидир. У кишининг ҳадис ва ҳадис илмларига қилган хизматларини муносиб баҳолаш; қолдирган асарларини ўқиб-ўрганиш, ҳадисларини шарҳлаш ҳамда ҳаётга татбиқ этмоқ ҳар бир ватандошимизнинг бурчидир!

Нилуфар Саидакбарова,

Тошкент ислом институти

«Ҳадис ва ислом тарихи» кафедраси ўқитувчиси, Халқаро ислом академияси 2-курс магистранти

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Сунани Термизий (Иззуддин Доллий, Имод Тойяр ва Ёсир Ҳасан таҳқиқи асосида). – Байрут: ар-Рисола, 2020. 1488 б.
  2. Шамсиддин  Заҳабий.  Тазкирот  ал-ҳуффоз.  2-жилд.  –   Хайдаробод. Мажлис доират ал-маъориф ан-низомийя, 1915. 1403 б.
  3. Ҳабиб ар-Роҳман Хойр Ободий. Мискуш шазий шарҳ Жомиъ ат- Термизий. 1-Ж. Ҳиро бук депот Девбанд. 2012. 528 б.
  4. Нуриддин Итр. Ал-имам ат-Термизий ва ал-мувазанату жомиъиҳи ва байна саҳиҳайн. Димашқ: Дор ал-басоир, 2014. – 576 б.
  5. Саййид   Абдулможид   Ғоврий.   Муъжамул-мусталаҳотул-ҳадисия.   – Дамашқ: Дору ибн Касир, 2012. – 893 б.
  • Аминов Ҳ. Исмоилов М. Абиев Ҳ. Абдуллаев Б. «Сунани Термизий шарҳи». 2-Ж. Тошкент: Ирфоннашр. 2021. 396 б.

7.     عوضوم – يذمرتلا ننس باتك- маwдоо3.cом

542 Сунани Термизий (Иззуддин Доллий, Имод Тойяр ва Ёсир Ҳасан таҳқиқи асосида). – Байрут: ар- Рисола, 2020. – Б. 27.

543 Шамсиддин Заҳабий. Тазкирот ал-ҳуффоз. 2-жилд. – Хайдаробод. Мажлис доират ал-маъориф ан- низомийя, 1915. – Б.

544 عوضوم – يذمرتلا ننس باتك – маwдоо3.cом

545 Аминов Ҳ. Исмоилов М. Абиев Ҳ. Абдуллаев Б. «Сунани Термизий шарҳи» . 1-Ж. Тошкент: Ирфоннашр. 2021. Б – 327-332.

546 Агар ҳадиснинг икки ёки ундан кўп санади бўлиши. Саййид Абдулможид ал-Ғоврий. Мўжам ал- мусталоҳот ал-ҳадисийя. Димашқ: Дор Ибн Касир. 2012. Б – 214 (893 б)

547 Аминов Ҳ. Исмоилов М. Абиев Ҳ. Абдуллаев Б. «Сунани Термизий шарҳи» . 2-Ж. Тошкент: Ирфоннашр. 2021. Б – 21-23. (396)

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика