
#Тақдимот
📚ЯНГИ НАШР ТАБРИГИ!
✅Имом Термизий марказида профессор Сайпулла Турсунов билан илмий суҳбат бўлиб ўтди
📅Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Термиз давлат университети, тарих фанлари доктори, профессор Сайпулла Нарзуллаевич Турсунов билан учрашув бўлиб ўтди.


✅Учрашув давомида профессор Сайпулла Турсунов Марказ катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов билан ҳамкорликда нашр этган “Термизийлар ҳаёти ва ижоди: диний ва дунёвий маслаклари” ҳамда “Ҳадис илми асосчиларидан Имом Термизий ва Термизий алломалар” номли китоблар ҳақида илмий-маърифий суҳбат ўтказилди. Суҳбат чоғида мазкур асарларнинг илмий-амалий аҳамияти, улардаги манбалар таҳлили, халқимиз ва ёшлар таълим-тарбиясидаги ўрни ҳамда Термизийлар илмий меросини ўрганишдаги янги ёндашувлар ҳақида фикр алмашилди.

📚Учрашув якунида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев меҳмонга Марказ томонидан яқинда нашр этилган китоб ва рисолалар тўпламини эсдалик сифатида тақдим этди.
