ИМОМ ТEРМИЗИЙ ИЛМИЙ МEРОСИНИНГ ЁШЛАР ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

by Matbuot xizmati
422 👁️

Аннотация. Ушбу мақолада муаллиф томонидан Буюк аллома Имом Термизийнинг асарлари ва бу асарлар ҳақида мутафаккир боболаримизнинг фикр мулоҳазалари, ёшлар ҳаётида бу асарларнинг нечоғлик муҳим эканлиги ҳақида маълумотлар келтирилиб ўтилган. Муаллиф ишонадики тўпланган маълумотлар соҳа мутахассислари ва мутасаддилари учун муҳим манба бўлиб ҳизмат қилади.

Калит сўзлар: Муҳаддис бобомизнинг асарлари, кучли хотира эгаси, «Китобул асмо вал куна», буюклар фикри, Термизий мақбараси, эътибор ва эътироф.

Abstract. In this article, the author has presented the works of the Great Allama Imam Termizi and the opinions of our great thinkers on these works, as well as information on how important these works are in the lives of young people. The author beliyeves that the information collected will serve as an important resource for experts and officials in the industry.

Keywords: The works of our grandfather Muhaddis, the owner of a strong memory, «Kitabul asmo wal kuna», the opinion of the great, Termiziʼs mausoleum, attention and recognition.

«Буюк аллома ва адибларимиз, азиз авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак»532.

Шавкат Мирзиёев

Илм инсонни комилликка етаклайди. Буюкларнинг биз ёшларга қолдирган бебаҳо асарлари ўтмиш ифорини димоғимизга келтиради, келажак пойдеворини қуришимизда замин бўлади десак муболаға бўлмайди. Буюк боболаримиздан Термизий ҳам нафақат ўз даврининг ноёб асарлари билан ҳанузгача балки, ҳозиргача ҳам лол қолдириб келмоқда. Тўлиқ исми Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Суламий Буғий  Термизий бўлиб, 824 йили Термиз яқинидаги Буғ қишлоғида таваллуд топган. Куняси Абу Исо, исми Муҳаммад бўлган. У ижодий ва илмий фаолияти даврида Термизий бир қанча асарларни ёзади, уларнинг аксарият қисми бевосита ҳадисларга бағишланган бўлиб. ислом уламолари ўртасида илк даврдан бошлаб ҳадисларнинг тўғрилиги, ва уларни ишончли манбаларга асосланишига катта эътибор бериб келинган. Ўша даврнинг ўзидан бошлабоқ ноаниқ ҳатто сохта ҳадислар ҳам эл орасида тарқай бошлаган. Шундай пайтларда улар қайта-қайта текширилиб, муҳаддисларнинг бетиним меҳнати натижасида асл ҳолига қайтарилиб, ёзма равишда қайд қилина бошланган. Натижада ислом уламолари орасида ишончли манбалар асосида тўпланган ва тартибга келтирилган олтита ҳадислар тўплами (Сиҳоҳи ситта) муаллифлари энг нуфузли ва мўътабар муҳаддислар деб тан олинган. Мана шу эътироф этилган машҳур муҳаддислардан бири Имом Термизий ҳисобланган. Муҳаддис бобомизнинг асарлари билан танишар эканмиз «Ал-жомиъ ас- саҳиҳ». Имом Термизийнинг ижодий фаолиятида яратилган асарлари ичида «ал-жомиъ ас-саҳиҳ» (Ишончли тўплам) энг асосий ўринни эгаллайди. Ушбу асар,  юқорида  қайд  қилганимиздек,  «Ал-жомиъул  кабир»,  (Катта  тўплам), «Саҳиҳ Имом Термизий», «Сунани Имом Термизий» каби номлар билан ҳам юритилади. Манбаларда ёзилишича, Имом Термизий ушбу асарини 270- ҳижрий (884-милодий) йилда, яъни қарийб олтмиш ёшларида, илм-фанда катта тажриба орттириб, имомлик даражасига эришгандан кейин ёзиб тугатган. Ушбу асар қўлёзмалари дунёнинг бир қанча шаҳарларида, шунингдек, ўзимизда, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида ҳам сақланмоқда. Муҳим манба сифатида «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» бир неча марта нашр қилинган. Бунга далил сифатида 1283 (1866)-йили Митоҳда, 1292 (1875)-йили Қоҳирада нашр этилганлигини кўрсатиш мумкин. Термизий асарларини ўрганиш илм чўққисига яна бир қадам қўйиш деганидир.

Илм урфонида кезар бир инсон, Ҳорғинлик туймади танида бир он. Ҳадислар илмини ўрганиб бугун, Ўзидан қолдириб кетди яхши ном. Термизий номини кўтариб кўкка, Ўқисак арзийди уни такрора.

Буюклар ўгити ёшларга маёқ,533 У кўкда кўринган ойдек нишона.

(Ш. Ҳошимова шеъри)

Имом Термизий «Замондошлари орасида кучли хотирага эга бўлган шахс» деб эътироф этилган. «Ал-жомиъ» асарда манфаатли илм, тўла-тўкис фойда ва улкан масалалар мужассамланган. У ислом асосларидан биридир. Термизий: «Мен ушбу китобимда ривоят қилган ҳадисларга амал қилган. Фақат бир-иккита ҳадис борки, уларга амал қилишмаган. Улар: «Кимки уч мартагача тавба қилиб, ароқ ичса, уринглар. Тўртинчи мартасида ўлдиринглар»,  ҳамда  «Пайғамбар  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  пешин  ва асрни Мадинада жам қилдилар. Хавф ҳам йўқ эди, сафарда ҳам эмасдилар» ҳадисларидир», деганлар. Ибн Тоҳирнинг «Ал-Мансур» китобларида битилган: «Шайхул ислом Абу Исмоилнинг: «Термизийнинг «Ал-жомиъ Имом Термизий» асарлари Бухорий ва Муслимнинг китобларидан кўра манфаатлироқдир деб эътироф этади. «аш-Шамоил ан-набавия». Абу Исо Имом Термизийнинг бошқа бир йирик асари «Шамоили набавия» (Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари) деб аталади. Бу асар баъзи манбаларда

«Аш-шамоил фи шамоил ан-набий соллаллоҳу алайҳи васаллам», «Аш- шамоилул Муҳаммадия» номлари билан ҳам келтирилган. Асар Пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётлари, у зотнинг сийратлари, ажойиб фазилат ва одатларига оид тўрт юзу саккиз ҳадиси шарифни ўзига жамлаган қимматли манбадир.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ушбу мавзу, яъни Пайғамбар алай- ҳиссаломнинг фазилатлари, одатлари ҳақидаги ҳадисларни тўплаш билан жуда кўп олимлар, муҳаддислар шуғулланганлар ва бу хилдаги ҳадислар турли-туман китоблардан ўрин олган. Лекин Имом Термизий асарининг бошқалардан афзаллиги ва фарқи шундаки, муаллиф имкони борича Пайғамбар алайҳиссалом фазилатларига доир барча ҳадисларни мунтазам равишда тўплаб, мантиқан изчил бир ҳолатда тартибга келтирган ва ўзига хос мустақил, яхлит китоб шаклида тасниф қилган. Буюк бобомизнинг яна «Китобут-тарих», «Китобул илал ас-сағир ва илалул кабир», «Китобуз-зуҳд» (Тақво ҳақида китоб), «Китобул асмо вал куна» (Ровийларнинг исми ва лақаблари ҳақида китоб), «Ал-илал фил ҳадис» (Ҳадислардаги иллатлар ёки оғишлар ҳақида), «Рисола фил хилоф вал жадал» (Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола), «Асмоус-саҳоба» (Пайғамбар саҳобаларининг исмлари) деган асарлари ҳам мавжуд3.534

Имом Термизий кўп йиғлаганлар ва ҳаётларининг охирги икки йилида кўзлари ожиз бўлиб қолган. Лекин бобокалонимиз Пайғамбаримизга қалбан ошиқ бўлган инсон бўлган. Айниқса, уларнинг «Сунан» китоблари китобла- рининг чиройлиси, фойдаси кўп бўлиб, такрор сўзлари оз, чиройли тартибда ёзилганлиги билан барчани ўзига бирдек ошуфта этади. Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий Имом Термизийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» китобларини сифатлаб: «Кимнинг уйида мана шу китоб бўлса, гўёки уйида Пайғамбаримиз гапираётгандек бўладилар», деб айтади4.535

Абу Исо Термизий асарлари ҳозирда ҳам ўз қимматини йўқотган эмас. Унинг «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», «Аш-шамоил ан-набавия» каби асарларида келтирилган ҳадиси шарифлар катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб инсонларни ҳалол, адолатли, иймон-эътиқодли, диёнатли, покиза, меҳнатсевар, мурувватли, раҳм-шафқатли, ота-она, аёлларга нисбатан ҳурмат- эътиборли бўлишга чорлайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги Абу Исо Термизий мақбараси обод қилинган бўлса, 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилингани ва мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Абу Исо Термизий ҳамда Термизий алломалар меросини чуқур ўрганилади. Давлатимиз раҳбарининг марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишгани бу буюк алломага кўрсатилган эътибордан, ҳурматдан нишонадир. Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизнинг қалбига тушунарли тарзда кириб бориш бўйича тавсиялар берди536.

Шахло Ҳошимова, Жиззах политехника институти «Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат техника технологиялари» кафедраси ассистенти

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
  1. https://tdtukokand.uz/manaviyat-rukni/
  2. Жумабоев А. Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Имом Термизийнинг илмий мероси ва унинг аҳамияти мавзусидаги мақоласи
  3. Иноятов А. Термизий мақоласи. 2016. // www.minbar.uz
  4. Кенжабек М. Сунани Термизий. -Тошкент: Шарқ, 2012
  5. Тўрақулов М. Имом Термизий мақоласи. 2015. // www.muslimun.uz

531 Абу Исо ат-Термизий «Сунани Термизий»шарҳи Ж.1. Т.: «Ирфоннашр», 2021. Б-.11

533 Жумабоев А. Кўкалдош ўрта махсус исломтаълим муассаси ўқитувчиси Имом Термизийнинг илмий мероси ва унинг аҳамияти мавзусидаги мақоласи

532https://tdtukokand.uz/manaviyat-rukni/

534 Иноятов А. Термизий мақоласи. 2016. // www.minbar.uz

535 Кенжабек М. Сунани Термизий. -Тошкент: Шарқ, 2012.

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика