ҲАДИС ТЎПЛАШ ЙЎЛИДА ЎЗ КЎЗИНИ БАХШИДА ҚИЛГАН ОЛИМ

by Matbuot xizmati
23 👁️

Аннотация. Ушбу мақолада ҳадис илмининг ривожига улкан ҳисса қўшган буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг бутун умрларини илмга бағишлаш йўлидаги тинимсиз меҳнатлари ва уларнинг ислом оламидаги беқиёс ўрни хусусидаги назарий ёндашувлар келтирилган.

Калит сўзлар: фиқҳ илми, «Сунани Термизий», Ас-сиҳоҳ ас-ситта, Ал- жомиъ, суврат ва сийрат, саҳиҳ, Рисола фил-хилоф вал-жадал

Abstract. This article describes the theoretical approaches of the great Muhaddis Abu Isa Muhammad at-Tirmizi, who made a huge contribution to the development of Hadith studies, especially his tireless work on dedicating his whole life to science and their unsurpassed place in the Islamic world.

Keywords: the science of jurisprudence, «Sunan Termizi», as-sihah as-Sitta, al-jami’, suvrat and Sirat, us-Sahih, tractate fi-l-hilaf i-l-Jadal

Ноёб асарлар муаллифи, буюк алломалардан бири машҳур муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийдир. Унинг тўлиқ исми Абу Исо Муҳаммад ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Суламий ат-Термизий бўлиб, умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлиги сабабли Зарир тахаллуси билан ҳам аталган. У ҳижрий 209-(милодий 824) йилда Термиз шаҳрида таваллуд топди. Ат-Термизий болалик даври ва ёшлиги Термиз шаҳрида ўтиб, бошланғич илмни ўзи туғилиб ўсган шаҳарда олган. Болалигидан ўта зийрак, илмга чанқоқ, зеҳни ўткир ва хотираси жуда кучли бўлган Абу Исо524 ўз тенгдошларидан ажралиб турган. Барча илмларга қизиқиши кучли бўлган ўсмир йигит ёшлигидан Шарқ мамлакатларига сафар қилиб, ўша ерда таниқли устозлардан илмини оширади. Ат-Термизий барча илмларни олишга ҳаракат қилади, айниқса, ҳадис илмини буюк ва машҳур муҳаддислардан – Имом ал-Бухорий, Имом Муслим, имом Абу Довудлардан сабоқ олади.

Ўз даврининг кўпгина олимлари сингари унинг номи ҳам ҳозирги Ўзбекистон Республикасининг шарқий томонидаги Жайҳун дарёси бўйида жойлашган Термиз шаҳридаги ватани билан боғлиқ. У Термиз шаҳридаги (Буғ) деган қишлоқлардан бирида туғилган ва болалиги шу ерда ўтган, сўнгра илм олиш учун Хуросонга йўл олган ва Ироқ ва Ҳижозга сафар қилган. Ат- Термизий фиқҳ илмини ўзининг замондоши бўлган ҳадис илмининг шайхи Имом Ал-Бухорийдан ўрганган ва муҳаддислардан ҳадис тўплашга ҳаракат қилган ва ўзининг «Сунани Термизий» китобини тузиш устида ишлаган. У ўз фаолиятида тарихда эслаб қоладиган даражага етди, ёд олишда ҳам ўрнак бўлди. Ҳижрий III-IV аср охирида яшаган муҳаддислардан Ибн Ҳиббон уни

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини қўриқлаган олти имомдан бири, деб таърифлайди. ва суннат оламидаги китоблари ҳадис илмининг тасдиқланган асосларига айланган ва Аллоҳ Расулуллоҳнинг ҳадисларини эшитгани ва эшитганидек бажаргани учун юзларини баракали қилган кишилардандир».

Исломшунос йирик уламолар орасида ишончли манбалар асосида тўп- ланган ва тартибга келтирилган олтита ҳадислар тўплами (Ас-сиҳоҳ ас-ситта) муаллифлари энг нуфузли ва мўътабар муҳаддислар деб тан олинган. Мана шу эътироф этилган машҳур муҳаддислардан бири – Имом Термизийдир.

Ат-Термизий қаламига мансуб асарларнинг аксарияти бизгача етиб келган. «Ал-жомиъ» («Жамловчи»). «Аш-шамоил ан-насавия» («Пайғамбар- нинг алоҳида фазилатлари»), «Ал-илал фил-ҳадис» («Ҳадислардаги оғишишлар»), «Рисола фил-хилоф вал-жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»), «Ат-тарих» («Тарих»), «Китоб аз-зуҳд» («Тақво ҳақида китоб»), «Китоб ул-асмо вал-куна» («Исмлар ва лақаблар ҳақида китоб»)525 каби асарлар шулар жумласига киради.

Ат-Термизийнинг асарлари ичида энг машҳури, шубҳасиз, «Ал-жомиъ» бўлиб, аввал эслатиб ўтганимиздек, пайғамбар алайҳиссаломга доир олтита ишончли ҳадислар тўпламларидан биридир. Ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда «Ал-жомиъ ал-кабир» («Катта тўплам»), «Ал-жомиъ ус-сахийҳ» («Ишончли тўплам»), «Жомиъат-Термизий» («Термизий тўплами»), «Сунани Термизий» («Термизий суннатлари») номи билан ҳам аталиб, Пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти ва фаолиятига доир муҳим манбалардан ҳисобланади.

Ат-Термизийнинг машҳур таълифларидан яна бири «Аш-шамоил ан- набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари») бўлиб, баъзи манбаларда

«Аш-шамоил фи шамоил ан-набий саллоллоҳу алайҳи васаллам» номи билан ҳам келтирилган. Номидан ҳам кўриниб турибдики, бу асар пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётлари, у кишининг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир. Бу ўринда шуни таъкидлаш керакки, пайғамбар алайҳиссаломнинг фазилатлари, одатлари ҳақидаги ҳадисларни тўплаш билан жуда кўп муҳаддислар шуғулланганлар ва бу хилдаги ҳадислар турли-туман китоблардан ўрин олган.

Ат-Термизий илмга муҳаббати, тинимсиз ўқиш ва ёзиш натижасида умрининг охирги йилларида кўзи ожиз бўлиб қолди ва шу ҳолича оламни тарк этди.

У зот ҳақидаги баъзи ривоятларда зикр қилинганидек, кўр бўлиб туғилгани ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳижрий 279 йил ражаб ойининг 13- кунида Термиз шаҳрида вафот этган.

Нодира Рахимова, «Жўйбори Калон» аёл қизлар ислом ўрта таълим муассасаси ўқув-услубий, илмий тадқиқот бўлими бошлиғи

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.Иноятов А. Термизий мақоласи. 2016. // www.минбар.уз 2.Кенжабек М. Сунани Термизий. – Тошкент: Шарқ, 2012. 3.Тўрақулов М. Имом Термизий мақоласи. 2015. // www.muslimun.uz.

  • Убайдулла  Уватов.Буюк  муҳаддислар  (Имом   ал-Бухорий,  Имом Муслим, Имом ат-Термизий), Т., 1998; 2002;
  • Убайдулла Уватов, Донолардан сабоқлар, Т., 1994.

524 Иноятов А. Термизий мақоласи. 2016. // www.минбар.уз

525 Убайдулла Уватов.Буюк муҳаддислар (Имом алБухорий, Имом Муслим, Имом атТермизий), Т., 1998; Б- 46

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика