ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ЖАМИЯТ РИВОЖИ УЧУН МУҲИМДИР

by Matbuot xizmati
18 👁️

Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг ушбу фармони диний-маърифий соҳага давлат сиёсати даражасидаги эътиборнинг яна бир ёрқин намунасидир. “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг мазмун-моҳиятини эътиборга оладиган бўлсак, бугун бу соҳага алоҳида эътиборни кўришимиз мумкун.

Ушбу фармон, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир. Фармоннинг қабул қилиниши мамлакатда диний эркинлик ва бағрикенгликни янада ривожлантириш, диний таълим ва маданиятни кенгайтириш, шунингдек, фуқароларнинг виждон эркинлигинининг мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фармонда белгиланган асосий мақсадлар, фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, ҳар бир шахснинг динга эътиқод қилиш ёки қилмаслик ҳуқуқини кафолатлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик, диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш, турли динларга эътиқод қилувчи фуқаролар ўртасида ўзаро ҳурмат ва тушуниш муҳитини яратишдан иборат.

Фармон доирасида диний-маърифий ислоҳотларни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Диний таълим тизимини такомиллаштириш, диний маърифатни кенг жамоатчиликка етказиш ва диний билимларни жамиятда самарали тарқатиш мақсад қилинади. Бу билан диншунослик соҳасидаги илмий тадқиқотлар ривожлантирилади.

Шунингдек, ушбу фармон билан диний-маърифий соҳадаги ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириб бориш мақсадида доимий асосда фаолият кўрсатувчи диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилишини юксак мамнуният билан қабул қилишимиз керак.

Бундан ташқари, фармон диний бағрикенглик ва толерантликни мустаҳкамлашни кўзда тутади. Мамлакатда миллатлараро ва диний тотувликни таъминлаш учун диний эркинлик ва бағрикенгликни тарғиб қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Фармон асосида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши белгилаб қўйилди. Баҳоуддин Нақшбанд илмий тадқиқот марказини ташкил қилиш ташаббуси жуда ҳам муҳим ва тарихий аҳамиятга эгадир. Баҳоуддин Нақшбанд, “Нақшбандия тариқати”нинг асосчиси ва Ўрта Осиё маданияти ва диний ҳаётига катта таъсир ўтказган, тасаввуф илми ривожига улкан ҳисса қўшган шахс сифатида маълум ва машҳурдир. Илмий тадқиқот марказининг яратилиши орқали унинг мероси ва таълимотларини янада чуқурроқ ўрганиш, халқимизга етказиш ҳамда бутун дунёга тарқатиш ва ривожлантириш учун хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

Бундан ташқари мазкур фармонга кўра, 2025-йил 1-сентябрга қадар “Ҳаж ва Умра ягона портали”ни яратиш кўзда тутилган. Ҳаж ва Умра зиёратига боришни хоҳлаганлар учун барча зарур маълумотлар ягона платформада тўпланган ҳолда фойдаланувчиларга саёҳатни режалаштиришда керакли барча маълумотни тез ва осон топишга ёрдам беради. Ҳаж ва Умра сафарига чиқиш учун порталдан рўйхатдан ўтиш ва барча керакли ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш мумкин бўлади. Бу саёҳатни режалаштиришни соддалаштиради ва вақтни тежаш имконини яратади. Яна бир муҳим томони шундаки, яъни шаффофлик таъминланади. Порталда навбатлар, тўловлар ва бошқа барча жараёнлар очиқ тарзда намоён бўлади. Бу орқали коррупсиянинг турли кўринишларининг олди олиш мумкун.

Умуман олганда, ушбу фармон Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, диний эркинликни мустаҳкамлаш, ёшларни ижтимоий фаолликка жалб қилиш ва мамлакатда диний бағрикенгликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳуқуқий қадамдир. Бу чора-тадбирлар мамлакатда ижтимоий барқарорликни сақлаш, диний тотувликни кучайтириш ва жамиятнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади.

Имом Термизий Халқаро илмий тадқиқот маркази

Илмий ходими: Абдувахидов Абдуллазиз

 Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi. Ommaviy axborot vositalari vakillari va veb-sayt foydalanuvchilari diqqatiga! Siz termizi.uz veb-saytidagi maʼlumotlardan bemalol foydalanishingiz mumkin. Bundan mamnun boʻlamiz. Faqat yagona shartimiz shuki, xabar yoki maqolani oʻz veb-sahifangizda yoritishda “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi rasmiy sayti xabar berishicha” deb, bunda “rasmiy sayti” degan soʻz ustiga saytimiz havolasini qoʻyib, termizi.uz sahifasiga yoʻnaltirilgan boʻlishi shart. Unutmang, maʼlumot olinganda muallif va manzil koʻrsatmaslik mualliflik huquqining buzilishi kabi javobgarlikka sabab boʻladi.

Flag Counter

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика