
Аннотатсия. Маълумки, Термизлик машҳур муфассирлар ўз даврида ҳам, бугунги кунда ҳам Ислом дунёси миқёсидаги улкан шахсият сифатида эътироф этиб келинмоқда. Буларнинг асарлари ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди. Шу ўринда савол туғиладики, ушбу асарлар тафсир йўнали- шининг қайси турига киради? Ушбу мақола Термизлик машҳур муфас-сирларнинг улкан илмий салоҳиятини манбаларга асосланган ҳолда намоён қилишга қаратилади. Маълум бўлишича, мазкур алломаларнинг асарлари ўз юртида ёзилган бўлиб ўша пайтдаги кўп уламолар эътироф этганлар.
Калит сўзлар: Қуръон, Тафсир, Ҳадис, Сунан, қироат, тиловат, таълим, фазоил, нақлий, ақлий, ақида, тасаввуф, фиқҳий, мазҳаб, кабир, сағир.
Абстраcт. Ит ис кноwн тҳат тҳе фамоус cомментаторс оф Термез аре реcогнизед ас греат персоналитиес ин тҳе Исламиc wорлд ботҳ ин тҳеир тиме анд тодай. Тҳеир wоркс невер лосе тҳеир релеванcе. Ат тҳис поинт, тҳе қуестион арисес, wҳич тйпе оф интерпретатион диреcтион до тҳесе wоркс белонг то? Тҳис артиcле ис аимед ат демонстратинг тҳе греат сcиентифиc потентиал оф тҳе фамоус cомментаторс оф Термез басед он соурcес. Ас ит турнс оут, тҳе wоркс оф тҳесе счоларс wере wриттен ин тҳеир ҳомеланд анд wере реcогнизед бй манй счоларс оф тҳат тиме.
Кейwордс: Қуран, Тафсир, Ҳадитҳ, Сунан, реадинг, реcитатион, эдуcатион, виртуе, нарратион, интеллеcт, белиеф, Суфисм, журиспруденcе, счоол оф тҳоугҳт, греат, сагҳир.
Дарҳақиқат Ислом динининг асосий манбаи ҳисобланган Қуръони карим ўзида барча илму маърифатларни жамлаган. Қуръони каримни ўқиш, англаш ундаги маъноларни билиш кишининг бахту саодатига сабаб бўлади. Шунинг учун бу муқаддас китобни тушуниш учун оятларни тафсир қилиш борасида юртимиздаги термизлик муфассирлар алоҳида ўрин тутади.
Муҳаққиқ муфассирларнинг келтиришича Қуръони каримни тафсир қилиш бир неча йўналишларга бўлиниб кетади. Улар қуйидагилардан иборатдир.
– Қуръони каримни луғавий тафсир қилиш. Бундай тафсирларда Қуръоннинг тилига, наҳвий жиҳатларига аҳамият берилади. Бунга Воҳидийнинг «Босит», Абу Ҳайённинг «Ал-баҳрул-муҳит» асарлари мисол бўлиб олади.
–Қуръони каримни ақлий тафсир қилиш. Бунда ҳукамо ва муҳақ- қиқларнинг ҳикматли сўзлари асосида оятларни шарҳлашга эътибор қара- тилади. Бунга Фахруддин ар-Розийнинг «Мафотиҳул-ғайб» тафсирин кел- тириш мумкин.
–Қуръони каримни фиқҳий тафсир қилиш. Бу турдаги тафсирларда кўп- роқ фиқҳий ҳукмларнинг манбаларига ва далилларига аҳамият қаратилади. Бунга Имом Қуртубийнинг «Ал-жомиъу ли аҳкамил-Қуръан» номли тафси- рини мисол қилиб келтириш мумкин.
–Қуръони каримни тарихий воқеалар асосида тафсир қилиш. Бу тур таф- сир соҳиблари асосан Қуръондаги аввал ўтган умматларнинг қиссаларига, маълумотларига эътибор қаратадилар. Бунга Ас-Саълабий ва Ал-Хозин тафсирларини мисол қилиб келтириш мумкин бўлади.
–Қуръони каримни фирқа ва ақидаларга кўра тафсир қилиш. Бундай тафсирларни турли фирқалар ва фарқли ақидалар соҳиблари Аллоҳнинг каломини ўз мазҳабларига мос равишда таъвил этишга ҳаракат қилишган. Бунга Раммоний, Жабоий, Замахшарийнинг тафсирлари киради.
–Қуръони каримни тасаввуфий тафсир қилиш. Бунга тафсир соҳиблари тарғиб ва тарҳибга, ботиний сирлар ва рамзий ишораларни очишга жидду жаҳд қилади. Бунга Ибн Арабий, Абу Абдураҳмон ас-Салмийлар таф- сирларини келтириш мумкин.
–Қуръони каримни нақлий тафсир қилиш. Бу турдаги тафсирларда ояти карима аввало Китобнинг бошқа бир ўринда муфассалроқ келган оят билан шарҳланади. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳамда тобеинларнинг сўзлари билан тафсир қилинади. Булар энг машҳур тафсирлар саналади. Нақлий тафсирларга Абу Лайс Самарқандийнинг «Баҳр ул-улум», Ҳаким Термизийнинг «Баҳрут- тафсир», Ибн Касирнинг «Тафсирул Қуръанил-азийм», Суютийнинг «Ад- дурул мансур» тафсирларини мисол қилиб келтириш мумкин.
ИМОМ АБУ ИСО МУҲАММАД ТЕРМИЗИЙ
Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий ўзининг «ал-Жомиъ ал-кабир» асарида Жаноби расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вориб бўлган, Қуръони каримга тегишли бўлган ҳадисларни келтиради. Унда Қуръони каримга тегишли бўлган маълумотларни учта китобда баён қиладилар. Биринчи китоб; «Китобул-фазоилул-Қуръон», («Қуръон фазилатлари кито- би»). Бу китобда сура ва оятларнинг ўқиш вақтлари ва фазилатлари ҳамда сураларнинг ўзига хос сирлари баён қилинган. Масалан: «Фотиҳа», «Бақара» ва «Оятул-курсий», «Бақара» сурасининг охирги икки ояти, «Бақара» ва «Оли Имрон», «Исро», «Каҳф», «Сажда», «Ёсин», «Ар-Раҳмон», «Духон», «Мулк»,
«Зулзилат», «Кофирун», «Ихлос», «Фалақ» ва «Нос» сураларининг ўқиш вақтлари, фазилатлари ҳамда сирлари баён этилган.
Иккинчи китоб; «Китобул-қироат» («Қироат китоби»). Бу китобда Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим сураларни қандай қироат қилганлари ҳақида ҳадисларни келтиради. Қуръони карим етти ҳарфда нозил бўлгани ҳақида ривоятларни баён қилинган.
Учинчи китоб; «Китобут-тафсирул-Қуръон», («Қуръон тафсири кито- би»). Бу китобда айрим оятларнинг тафсирлари ҳақида ҳадислар келтирилади. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига тақсимладим. Бандамга сўраган нарсаси бўлсин», деди. Қачон банда: «Алҳамду лиллаҳи роббил ъоламийн», деса, Аллоҳ таоло:
«Бандам менга ҳамд айтди», дейди. Қачон банда: «Ар-роҳманир роҳийм», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам менга сано айтди», дейди. Қачон банда:
«Маалики явмиддийн», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам мени улуғлади», дейди. Қачон банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн» деса, Аллоҳ таоло: «Бу Мен ва бандам орасидаги нарса, бандамга сўраган нарсаси бўлсин», дейди. Қачон банда: «Иҳдинас сиротол мустақийм. Сиротол- лазийна анъамта алайҳим ғорил мағдзуби ъалайҳим валадздзооол-лиийн», деса, «Бу Мен ва бандам орасидаги нарса, бандамга сўраган нарсаси бўлсин», дейди», дедилар» (Имом Термизий ривояти).
АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ
Муҳаммад Ҳаким Термизий Қуръони каримни ёдлаб, уни ўқиб тушуниш ва тафсир қилишдек буюк даражаларга етишганлар. Ислом оламида жуда кам сонли олимлар ҳам қори ҳам муфассир бўлишган. Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг қаламларига мансуб Қуръон илмлари турли жабҳаларини ўз ичига олган қуйидаги асарларни келтириш мумкин.
- «Баҳр ат-тафсир» («Тафсир денгизи»).
- «Таҳсилу назоир ал-Қуръон» («Қуръоннинг сермаъно сўзларини англаш»).
- «ал-Амсал минал-Китоби вас-Сунна», («Китоб ва Суннатдаги масаллар»).
- «Мушкил ал-Қуръон», («Қуръоннинг нозик жиҳатлари»).
Эътиборга сазовор жиҳати шуки, мана шу уч асар Қуръон илмлари таркибига кирувчи уч йўналишни қамраб олади1692. Шунинг учун мазкур асарлар ҳақида озгина тушунчалар бериб ўтамиз.
- «Баҳр ат-тафсир» («Тафсир денгизи»). Бу тафсир энг буюк тафсир- лардан саналиб Қуръон илмларини кўплаб жиҳатларини ўз ичига олган. Муал-лифнинг ушбу асари «Фотиҳа» сурасининг тўлиқ тафсирини ўз ичига олиб, «Бақара» сурасининг яримигача борган. Тафсир қилишда Қуръони
1692 Термизийлар тафсир мактаби. Жўрабек Чўтматов. Термиз «Илм 21» нашриёти. 2024 йил.
карим оят-лари маъноларини бошқа оятлар ва ҳадиси шарифлар ёрдамида тафсир қи-лишган.
- «Таҳсилу назоир ал-Қуръон» («Қуръоннинг сермаъно сўзларини англаш»). Бу асарнинг энг эътиборга сазовор жиҳати шуки, Қуръони каримнинг сермаъно сўзларини англатувчи саксон бир калимага батафсил тўхталган. Қуръон илмлари таркибига кирувчи «вужуҳ ван-назоир» йўна- лишида тузилган. Бу илмий иш муаллифдан жуда улкан салоҳият талаб этади. Тадқиқотчилар Ҳаким Термизийнинг бу асарига баҳо берар экан, бу Қуръони карим илмлари борасида янги бир йўналишни бошлаб берганини эътироф этадилар. Бу мавзуда китоб битганлар фақатгина лафзларнинг турлича тафсирлари ҳақида фикр юритганлар. Ҳаким Термизий эса, турлича тафсир қилинса-да, калиманинг асл туб-ўзак маъноси ҳам мавжудлиги қайд этган. Калиманинг турлича тафсирлари аслий туб-ўзакдан бошланиб, унга қайтиши ҳақидаги ғояларни илгари сурган.
- «ал-Амсал минал-Китоби вас-Сунна», («Китоб ва Суннатдаги масаллар»). Бу асар Қуръони карим илмларининг муҳим бир йўналиши ҳисобланади. Инсонлар Қуръони карим маъноларини чуқурроқ англашлари учун, китобда улар тушунадиган воқеъа-ҳодисалар орқали мисоллар келтирилган. Бу асосий маънони тушуниш учун алоҳида илмий йўналиш сифатида шаклланган. Ҳаким Термизий мисоллар келтириш ҳақидаги оятлардан намуналар келтирадилар. Жумладан, «Аллоҳ одамларга мисол- ларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир», (Нур сураси, 35- оят), «Сизга мисоллар келтирмадикми?» (Иброҳим сураси, 45-оят), «У (Аллоҳ) сизга ўзингиздан мисол келтирди» (Рум сураси, 28-оят).
«Мушкил ал-Қуръон», («Қуръоннинг нозик жиҳатлари»). Буюк му- фассир Имом Қуртубий ўзининг «ал-Жомиъ» асарида Ҳаким Термизийнинг
«Мушкил ал-Қуръон» китоби ҳақида маълумотлар келтиради. Ушбу асар қўлёзмалари ҳақида ҳозирча маълумотлар топилмаган бўлсада асар номи ҳам кўп нарсани билдиради. Бу йўналиш зоҳирда маъноси бир-бирига зид ёки бир-бирига яқин кўринган оятларни уларга диққат билан назар солиш орқали орасини боғлаш ва тушунтиришни мақсад қилади. Бу йўналиш Қуръоннинг туб мазмун моҳиятига кириб бориб, унинг туб мазмун-моҳиятини улкан салоҳият билан англаш йўлидир.
АБУ ЖАъФАР ТЕРМИЗИЙ
Абу Жаъфар Термизий ўз даврида ҳадис ва тафсир илмига муносиб ҳисса қўшган. Бу буюк забардаст олим фақиҳ, нақлий тафсир китоб-ларининг ровийси ва жамловчиси ҳисобланади. Аллома бу асарида тобиъийн ва табаъ тобиъинлардан ҳисобланган Яҳё ибн Ямон, Нофиъ ибн Абу Нуъайм, Муслим ибн Холиб Занжий ва Ато Хуросонийларнинг Қуръони карим тафсирига оид бўлган ҳадисларни улардан ишончли санадлар орқали ривоят қилиб, бир китобда жамлаган. Бу китобнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у оятларни маъсур, яъни ҳадислар ёрдамида тафсир қилишган. Ислом оламида қайси бир алломага тафсир ровийси нисбаси берилган бўлса, ўша олим тафсир илмини мукаммал ўзлаштирган бўлиб, унга доир ҳадисларни нақлий ёки китобат шаклида жамланган бўлади. Бу ҳолат тобиъинлар ва улардан кейинги даврларда, яъни тафсир илмлари ҳали тўлиқ ёзилмаган даврларга тўғри келади.
САЙЙИД БУРҲОНИДДИН МУҲАҚҚИҚ ТЕРМИЗИЙ
Бу буюк устознинг маърузаларини шогирдлари ёзиб олишган ва шу асосда у зотга тегишли «Маъориф» номли асар ёзиб қолдирган. Эътиборга сазовор жиҳати шуки, асарда Қуръондаги «Муҳаммад» ва «Фатҳ» сурала- рининг айрим оятларини тафсир қилишган. Жумладан, «Ва таъкидки, Биз сизларни синаймиз, токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак» (Муҳаммад сураси, 31-оят). Оятларни тафсир қилишда муаллиф ҳадислардан далиллар келтириш билан шарҳлаган. Ибодат қилувчининг бандалик қилиш ихлосини баён қилишимнинг сабаби, улар қанча ихлос қилишса шу қадар улуғлашимни билдиришдан иборат. Уларнинг бандалик қилишини ва ибодат қилишини яхши кўраман. Ушбу сўзлар Абу Абдуллоҳ амр ибн Усмон «ал-Маккий»нинг «Ҳақоиқ» асаридан олинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакр кўп рўза тутгани, кўп намоз ўқиганидан фазилатли бўлмади. Балки, қалбида бўлган ихлоси, хушуъ ва сидқ воситасида устун бўлди.
УМАР ТЕРМИЗИЙ
Буюк Сўфий ва Муфассир нақшбандия тариқатининг намояндаси, Умар Термизий ўзининг давру замонида буюк салоҳият ва иқтидор эгаси бўлган. Бу киши подшоҳ Зоҳир Муҳаммад ибн Саъидга бағишлаб «Тафсиру суратул- Ихлос» («Ихлос сурасининг тафсири») номли асар ёзган. Муаллиф ушбу асарида дастлаб ихлос сурасининг диндаги ўрни, амалларнинг қабул бўлишига аҳамияти каби масалаларга тўхталган. Шундан сўнг суранинг тафсирига ўтиб, оятларни ҳадислар, ўтмиш муфассирлар, тариқат арбобларининг сўзлари ва тилшунослик илмига таянган ҳолда таҳлил қилганлар.
САФАР ХАЛИФА ХОНЖИЗАГИЙ
Бу буюк тариқат намояндаси ўз давру замонида етук олим, соҳиби ка- ромат бўлган. Бу киши хаттотлик билан ҳам шуғулланган. Бир неча нусхада Қуръони каримни кўчириб чиққан. Шогирдларига дарс бериш мақсадида Сўфий Аллоҳёрнинг «Маслакул муттақин» («Тақводорлар масалалари») асарини кўчириб чиққан. Бу зотнинг қаламларига мансуб «Қуръони мажид маънолар таржимаси» мавжуд бўлиб, у қулларда сақланмоқда.
Хонжизагий оятларни асл мазмун-моҳиятини намоён этиш учун калимага луғавий ва истилоҳи маъно беришга ҳамда араб тилини фасоҳату латофатидан фойдаланишга ҳаракат қилган. Ўзлари моҳир хаттот бўлганлари учун оятларни ўнда чапга қаратиб ёзадилар. Маъноларини эса тепадан пастга қаратиб ёзадилар. Бу илмий иш муаллифдан улкан салоҳият, юксак маърифат талаб этади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Термизлик уломолар ўз давру замонида ҳадис илмини ўрганиш бошқаларга ўргатиш, келажак авлодга етказиш мақсадида китоблар таълиф қилиш баробарида тафсир илмини ўзлаштиришга ҳам жидду жаҳд қилганлар. Ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, Термизлик муфассирлар қолдирган мерос, улар томонидан битилган асарлар халқимизнинг бебаҳо хазинаси саналади. Ушбу меросларни ўрганиш ва турли тилларга таржима қилиб дунё мусулмонларга етказиш ўта долзарб мавзулардан ҳисобланади. Чунки, мусулмонлар асрлар давомида ушбу баракотли меросдан озуқаланиб келган.
Оятуллоҳ Айниддин
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказий бўлиб бошлиғи, Имом Термизий номидаги ислом институти ўқитувчиси
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
- Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Бишр Ҳаким Термизий. Таҳсилу назоир ал-Қуръон. Таржимон ва изоҳлар муаллифи: Жўрабек Чўтматов. Термиз. Китоб нашр нашриёти. 2024.
- Имом Термизий / Ўзбекистон буюк алломалар юрти / тузувчи ва нашрга тайёрловчи У.Уватов. – Т.: Маънавият, 2010.
- Муҳаммад ал-Бухорий. Ҳадис. Ал-Жомиъус саҳиҳ. – Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1995. Ж. ИИИ.
- Жўрабек Чўтматов. Термизийлар Тафсир мактаби. Термиз. Илм 21 нашриёти. 2024
- Халифа Сафар Хонжизагий. Қуръони мажид маънолар таржимаси. Қулёзма.
- Абу Жаъфар Термизий. Тафсир. Таржимон: Умарали Ўлжаев. Термиз. Китоб нашр нашриёти. 2024.
- Саййид Бурҳониддин Муғаққиқ Термизий. Маъориф. Таржимон ва изоҳлар муаллифи: К Жамаҳматов. Термиз. Китоб нашр нашриёти. 2024.
- Имом Доримий. Сунани Доримий. / Муҳаммад Абдулазиз Холидий таҳрири остида. – Байрут: Дорул кутубил илмия, 1996. Ж. 2.
- Абу Исо Термизий. Сунани Термизий. Ар-Риёд: Мактабатул маъориф лин нашр ват тавзиъ, (йили кўрсатилмаган).
- Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад. Ўрта Осиё олимлари қомуси. – Т.: Имом Бухорий республика илмий-маърифий маркази нашриёти, 2007.