
Аннотация. Мазкур мақолада муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган ҳадис илми дарғаларидан бири, буюк ватандошимиз Имом Термизийнинг улкан илмий меросини янада чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ушбу йўналишдаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, азалий, миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, иймон эътиқодини мустаҳкамлаш, уларнинг қалбида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири эканлиги ҳақида фикр билдирилган. Ислом динининг асл мазмун-моҳиятини кўрсатиб беришда, динлараро ва миллатлараро бағрикенглик, дўстлик, ижтимоий ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамфикрлилик қадриятларини, ислом тамаддунига бебаҳо ҳисса қўшган Имом Термизийнинг илмий-маънавий меросини ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда халқаро илмий тадқиқот маркази асосий таянч даргоҳга айланиб бораётганлиги, ҳозирда Имом Термизийнинг бағрикенглик, тинчлик ва мўътадиллик ғояларини ўзида жамлаган бебаҳо асарларини таржима ва таҳқиқ қилиш, кенг халқ оммаси учун мўлжалланган рисолалар тайёрлаш борасида салмоқли ишлар бажарилганлиги, Имом Термизий меросини ўрганиш бўйича президентимизнинг «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлиб, ушбу қарор бўйича «Дин ишлари бўйича қўмита», Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази термизий алломаларнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш борасида кўп ишлар қилинмоқда. Умуман олганда бугунги кунда Термизий алломаларнинг дурдона асарларини халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш, уларни ўрганишга қаратилган саъй ҳаракатлар ёшларни жамиятда бағрикенглик, тинчликсеварлик ва биродарлик ғоялари қарор топишида муҳим маънавий асос вазифасини бажаришига эътибор қаратилган.
Калит сўзлар: Имом Термизий, муҳаддис, ислом дини, бағрикенглик, тинчлик, мўътадиллик, «Жомеъ ат-Термизий», «Саҳиҳи Термизий», «Сунани Термизий»
Abstract. This article discusses the importance of deeply studying the immense scientific legacy of our great compatriot Imam Tirmidhi, one of the distinguished scholars of Hadith who made an invaluable contribution to the development of the sacred religion of Islam. It emphasizes the need to widely promote his works among the people of our nation and the global community, support research in this field, preserve and glorify our eternal national values, enrich the spiritual and moral world of the younger generation, strengthen their faith, and deepen their love and loyalty to the homeland.The article also highlights the role of showing the true essence of Islam in promoting interfaith and intercultural tolerance, friendship, social cooperation, mutual respect, and solidarity. It further discusses how the International Scientific Research Center has become a key institution for promoting the scientific and spiritual heritage of Imam Tirmidhi among the youth. Significant efforts have been made to translate and study Imam Tirmidhi’s invaluable works, which embody the ideas of tolerance, peace, and moderation, as well as to prepare treatises intended for the general public.Additionally, the decision of our president to widely celebrate the 1200th anniversary of Imam Tirmidhi’s birth is considered of great historical significance. Following this decision, the Committee on Religious Affairs and the International Scientific Research Center of Imam Tirmidhi have been actively engaged in studying the scholarly and spiritual heritage of Tirmidhi scholars. In general, attention is drawn to the efforts aimed at transforming the masterpieces of Tirmidhi scholars into the spiritual property of our people, promoting tolerance, peace, and brotherhood within society, and how these efforts serve as an important spiritual foundation for the younger generation.
Keywords: Imam Tirmidhi, Muhaddith, Islam, tolerance, peace, moderation,
«Jami’ at-Tirmidhi,» «Sahih Tirmidhi,» «Sunan Tirmidhi.»
Ислом динининг асл мазмун-моҳиятини кўрсатиб беришда динлараро ва миллатлараро бағрикенглик, дўстлик, ижтимоий ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамфикрлилик қадриятларини, ислом тамаддунига бебаҳо ҳисса қўшган Имом Термизийнинг илмий-маънавий меросини ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда халқаро илмий тадқиқот маркази асосий таянч даргоҳга айланиб бормоқда. Ҳозирда Имом Термизийнинг бағрикенглик, тинчлик ва мўътадиллик ғояларини ўзида жамлаган бебаҳо асарларини таржима ва таҳқиқ қилиш, кенг халқ оммаси учун мўлжалланган рисолалар тайёрлаш борасида салмоқли ишлар бажарилди.262
Имом Термизий меросини ўрганиш бўйича Президентимизнинг «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлди. Ушбу қарор бўйича «Дин ишлари бўйича қўмита», Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази термизий алломаларнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда. Умуман олганда бугунги кунда Термизий алломаларнинг дурдона асарларини халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш, уларни ўрганишга қаратилган саъй ҳаракатлар ёшларни жамиятда бағрикенглик, тинчликсеварлик ва биродарлик ғоялари қарор топишида муҳим маънавий асос вазифасини бажаради.263
Термизий Абу Исо (тўлиқ исми: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳоқ Суламий Зарир Буғий Термизий) – муҳаддис, фақиҳ ва ҳофиз264
Термизий Абу Исо, Имом Термизий (824, Термиз – 892, Буғ қишлоғи, ҳозирги Шеробод тумани) – буюк муҳаддис. Суламий деб нисбат берилишига сабаб боболаридан бири сулам деган араб қабиласига дўст тутинган, Буғий дейилишига сабаб ўша вақтдаги Буғ номли қишлоқда вафот етиб, шу ерга дафн қилинган. Умрининг охирида кўзи ожиз бўлиб қолгани учун Зарир тахаллуси билан ҳам аталган. Термизийнинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтган, дастлабки маълумотни ҳам шу ерда олган. Термизий Абу Исонинг оиласи ва ота-онаси ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар келтирилмаган, фақат тарихчилар унинг бобосининг асли марвлик эканлиги, у киши Лайс ибн Сайёр замонида яшаган, сўнг у ердан Термизга кўчиб келганликларига оид маълумотларни келтирганлар. Болалигидан ўта зийраклиги, хотирасининг кучлилиги, ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган. Диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан ўрганган, бу борадаги билимларини янада ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига борган.
Узоқ йиллар Ироқ, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Узоқ давом етган сафарлари чоғида қироат илми, баён, фиқҳ, тарих, айниқса, ўзи ёшликдан қизиққан ҳадис илми бўйича ўша даврнинг йирик олимлардан таълим олади. Машҳур муҳаддислардан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Қутайба ибн Сайд, Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлон ва бошқа унинг устозлари эди. Термизий Имом Бухорий билан учрашганида (бу учрашув Нишопурда бўлган ва икки аллома 5 йил биргаликда яшашган) ҳадиснинг матнинигина эмас, унинг ҳикмати ва фалсафасини тушуниб етганини эътироф этади. Ўз навбатида Имом Бухорий ўз шогирдини мақтаб, камтаринлик билан: «Сен мендан баҳра топганингдан кўра мен сендан кўпроқ баҳра топдим», деган. Бу Термизийга берилган жуда катта баҳо эди. 265
Термизий йўлда, сафарда бўлганда ҳам, ёки бир жойда муқим турганда ҳам устозларидан, учратган ровийлардан эшитган ҳадисларни ёзиб олар, уларни тартибли равишда алоҳида-алоҳида қайд қилиб борарди. 868 йил хориж сафаридан ўз юртига қайтган Термизий илмий-ижодий иш, шогирдлар тайёрлаш билан машғул бўлди ва йирик муҳаддис олим, имом сифатида шуҳрат қозонди. Тақводорлик, ислом дини ва ўз обрўсига гард юқтирмасликка интилиш, дунё молматоси ва бойликка бепарво қараш, охиратнинг ғамини ейиш Термизийнинг ҳаёти тарзи эди. Термизийнинг шогирдлари унинг ишларини давом эттирди. Улар ичида Макҳул ибн Фазл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Ҳаммод ибн Шокир, Абд ибн Муҳаммад Насафий, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Аҳмад ибн Юсуф Насафий ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Термизий қаламига мансуб асарларнинг аксарияти бизгача етиб келган.
«Ал-Жомеъус саҳиҳ» («Ишонарли тўплам»), «аш-Шамоил ан-набавия» ёки
«Аш-Шамоил аннабий саллолоҳу алайҳи ва саллам» («Пайғамбар алайҳис- саломнинг шакл ва сифатлари»), «ал-Илал фил ҳадис» («Ҳадислардаги ил- латлар»), «Рисола фил хилоф вал жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»), «ат-Таърих» («Тарих»), «Китобуз зуҳд» («Зоҳидлик китоби»), «Китоб уламо вал куно» («Исмлар ва кунялар китоби») ва бошқа Термизийнинг асарлари ичида енг машҳури, шубҳасиз, «Ал-Жомеъус саҳиҳ» бўлиб, 6 та ишончли ҳадислар тўпламидан биридир. Ушбу асар илмий манбаларда «Жомеъут Термизий», «Саҳиҳи Термизий», «Сунани Термизий» номи билан ҳам аталади. Термизийнинг муҳим асар-ларидан яна бири «аш-Шамоил ан-набавия» Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг шахсий ҳаёти, у зотнинг суврат ва сийрати, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир.266 Бу китоб азалдан исломшунос олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига тортиб келади. Араб тилида битилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ҳам ёзилган. Унинг тили равон, услуби ғоятда оддий. Асар форс ва турк тилларига таржима қилинган. «Аш-Шамоил ан- набавия»нинг 1-қисмида келтирилган ҳадиси шарифлар пайғамбарнинг суврат (ташқи қиёфаси)ига, 2-қисмида келтирилган ҳадиси шарифлар эса ички дунёсию, ахлоқий фазилатларини баён қилишга, яъни сийратга бағишланган. Китобнинг 16-асрга оид бир қўлёзмаси Тошкентда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланади. «Аш-Шамоил ан-набавия» ўзбек тилига ўгирилиб сўнгги йилларда Тошкентда бир неча бор нашр этилди.
Буюк муҳаддис ва фақиҳ Имом Термизийнинг маънавий мероси Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қураётган ёш авлодни бар- камол қилиб тарбиялашда бебаҳо хазинадир.
Ойгул Шарипова Турсуновна, Бухоро давлат университети профессори в.б., ф.ф.д.(DSc), Бухоро вилояти «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта-махсус ислом таълим муассасаси директори
2024 йил 17-18 октябрь кунлари Термизда бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий анжуман мақолалари тўплами
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
- Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси. – Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016.
– Б. 645-649.
- Сунани Термизий. 1 Ж. –Т: 1999; Шамоили Муҳаммадия. – Т.: 1991; Саҳиҳи Термизий. –Т.: 1993.
- Буюк муҳаддислар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий). – Т.: 1998; Буюк алломаларимиз. –Т.: 2002; Уватов У. Донолардан сабоқлар. – Т.: 1994.
262 Сарвар Саидов. Термизийлар мероси жаҳон олимлари нигоҳида. // Янги Ўзбекистон газетаси. 2024 йил 20 сентябрь.№192 сон.
263 263 Сарвар Саидов. Термизийлар мероси жаҳон олимлари нигоҳида. // Янги Ўзбекистон газетаси. 2024 йил 20 сентябрь. №192 сон.
264 Буюк муҳаддислар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий). –Т.: 1998; Буюк алломаларимиз. – Т.: 2002; Уватов У. Донолардан сабоқлар. –Т.: 1994.
265 Буюк муҳаддислар (Имом ал Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий). –Т.: 1998; Буюк алломаларимиз.
–Т.: 2002; Уватов У. Донолардан сабоқлар. –Т.: 1994.
266 Сунани Термизий. 1 Ж. –Т.: 1999; Шамоили Муҳаммадия. –Т.: 1991; Саҳиҳи Термизий. –Т.: 1993.