
#Янгиликлар #Халқаро_алоқалар
🇺🇿🇹🇷ИМОМ ТЕРМИЗИЙ МАРКАЗИДА ТУРКИЯЛИК ОЛИМ БИЛАН УЧРАШУВ
⚡️Бугун Туркия Республикасининг Сакаря унверситети, фалсафа фанлари доктори Эндер Буюкўзкара Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюришди.

❇️Меҳмонни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жонийев Музаффархон кутиб олди. Дастлаб меҳмонга Марказда олиб борилаётган илмий фаолият натижалари, илмий ходимлари томонидан таржима ва шарҳ йўналишидаги нашр ишлари ҳақида маълумот берилди.

✅ Туркиялик олим самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Марказда илмий фаолият олиб бориш учун яратилган қулай шароитлар кўламига ижобий баҳо берди.
📚Шунингдек, ташриф якунида меҳмонга Марказ томонидан нашр этилган китоблар тўплами совға сифатида топширилди.
✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати