🔰 Дўппи — бу нафақат миллий либоснинг бир қисми, балки халқимизнинг маънавий мероси ва ҳаётий қарашларини ўзида мужассам этган тимсолдир. Унга туширилган ҳар бир нақш ва безакда аждодларимиз заковати, заминга меҳр ва халқимизга хос бағрикенглик руҳи намоён бўлади.