
Аннотатсия. Ушбу мақолада Имом Термизийнинг ҳадис илмига оид муҳим манбалардан бири ҳисобланган «Китобул илал» асари, унинг ҳадис- ларни тавсифлашдаги аҳамияти борасида сўз юритилади. Имом Термизий асарлари маълум маънода ундан кейин ёзилган ҳадис усулларига оид китоб- ларнинг манбаси бўлган. Имом Термизий ҳадисларнинг манбалари ва матн- ларини тилга олиб, ҳадисларнинг саҳиҳлик даражаси, ровийларнинг мақоми, ҳадисларнинг турли хусусиятларини тушунтиради. Мақолада «Китобул илал» асарнинг ушбу хусусиятларига алоҳида аҳамият қаратилади.
Калит сўзлар: Имом Термизий, ҳадис, муҳаддис, «Сиҳоҳи ситта»,
«Китобул илал», ҳасан, заиф, ғариб.
Абстраcт. Тҳис артиcле дисcуссес Имам Тирмидҳиʼс боок «Китабул илал», wҳич ис cонсидеред оне оф тҳе импортант соурcес оф ҳадитҳ сcиенcе, анд итс импортанcе ин десcрибинг ҳадитҳс. Имам Тирмидҳиʼс wоркс wере, ин а cертаин сенсе, тҳе соурcе оф тҳе боокс он ҳадитҳ метҳодс тҳат wере wриттен афтер ҳим. Реферринг то тҳе соурcес анд техтс оф ҳадитҳс, Имам Тирмидҳи эхплаинс тҳе левел оф аутҳентиcитй оф ҳадитҳс, тҳе статус оф нарраторс, анд вариоус чараcтеристиcс оф ҳадитҳс. Тҳе артиcле фоcусес он тҳесе феатурес оф тҳе wорк «Китабул-илал».
Кейwордс: Имам Тирмидҳи, ҳадитҳ, муҳаддис, «Сиҳаҳи ситта», «Китабул илал», ҳасан, wеак, гҳариб.
«Илал» деганда ҳадислар ривоятидаги яширин қусур ва иллатлар тушунилади. Ҳадис илмида илал масаласи муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу соҳа ҳадислар ривоятида ҳар хил сабабларга кўра ровийлар томонидан содир этилган заифлик, ноаниқлик, ғалат, хато, саҳву янглишларни тадқиқ қилишдек шарафли ва ўта масъулиятли вазифа билан шуғулланади.
Ҳазрати Имом Термизий илал соҳасидаги таснифлари билан ҳам Ислом тамаддунига улкан ҳисса қўшганлар.
Имом Термизийнинг бизгача етиб келган «Ал-Илал фил ҳадис» («Ҳадислардаги иллатлар ёки оғишлар») номли муҳим асари бўлиб, бу асосан икки мустақил китобдан ташкил топган.
Улардан бири «Ал-Илалул кабир» ёки «Ал-муфрад» номи билан аталиб, кўпчилик олимлар «Термизийнинг бу асари бизгача етиб келмаган» деган фикрда бўлганлар. Гарчанд аксар тадқиқотчилар ҳам шундай фикрда бўлсалар-да, имом Термизийнинг ҳаёт ва фаолиятларига доир махсус рисола ёзган олим Нуриддин Атр «Китобул илал»нинг Байрутда 1988 йилда чоп этилган иккинчи нашрида Туркиянинг қимматли қўлёзмаларга бой кутубхоналаридан бирида Имом Термизийнинг «Ал-Илалул кабир» асари- нинг ягона қўлёзмасини кўргани ва ундан фотонусха олиб, ўз тадқи-қотининг қайта нашрида фойдалангани ҳақида ёзади.
«Ал-Илал»нинг иккинчиси «Ал-Илалус сағир» деб аталиб, у муал- лифнинг бош асари бўлмиш «Ал-жомиъус саҳиҳ», яъни «Сунани Термизий» китоби охирига хотима тариқасида илова қилинган. Чунки бу асар «Сунани Термизий»га бевосита алоқадор саналади.
Имом Термизийнинг ўзлари «Илал» масаласида айтдилар: «Бу (илалга оид) масалада узоқ вақт фикр-мулоҳаза юритдим, бунинг боиси шундаки, биздан шу хусусда сўралганда, олдин ўз нуқтаи назаримизни очиқ-ойдин айтмаганмиз. Сабаби шуки, биринчидан, биздан аввал илал масаласи хусу- сида сўралганда бир қанча уламолар ҳам ўз фикрларини билдирмаганлар, иккинчидан, баъзи муҳаддислар ўрталарида ҳадисда сиқа – ишончли бўлган ровийларнинг хато, янглиш ва ваҳмларини айтиш ғийбат бўлиб қолади, деган олимлар ҳам бор эдилар. Сўнг одамлар манфаатини ўйлаб, бир қанча машҳур муҳаддислар, хусусан, Имом Бухорий билан бир неча йиллик мулоқотда бўлганимиздан сўнг, яна мазкур фикрга алоқадор ривоятларни эшитгандан кейин, илал масаласини ошкор қилишга жазм қилдим. На Ироқда ва на Хуросонда ҳадисларнинг иллатлари ва тарих мавзуларида ҳамда иснодлар соҳасида имом Муҳаммад ибн Исмоил (Бухорий)дан кўра билимдонроқ кишини кўрмадим», – дейдилар36.
Бу сўз илал масаласида барча муҳаддисларнинг якдил хулосаларини ифода этади.
Шофиъий мактаби фақиҳларидан бўлган муҳаддис Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Ҳиббон ал-Бустийнинг ҳам (?–965) «Китобул илал» («Ҳадислардаги иллат ва қусурлар») асари бор. Бу муҳаддис аллома Самарқанд шаҳрида ўсиб- улғайган, у ерда бир муддат қозилик қилган. Тиб, фалакиёт ва бошқа
илмлардан воқиф бўлган. Мовароуннаҳр, Ироқ, Хуросон, Шом, Ҳижоз каби ислом илм марказларини кезиб, йирик муҳаддислардан ҳадислар тинглаган ва кўпгина асарлар ёзган37.
Ҳазрати Имом Термизийнинг «Ал-Жомиъус саҳиҳ («Сунани Термизий») китобига илова қилинган «Китобул илал» асари бизга яхши таниш бўлгани сабабли шу асар асосида фикр юритамиз.
Имом Термизий «Китобул илал»нинг бош қисмида айтадилар: «Бу китобдаги ҳадисларнинг ҳаммасига амал қилинади. Олимларнинг бир қисми бу китобдаги икки ҳадисдан бошқа барча ҳадисларни далил сифатида олган- дирлар».
Бу икки ҳадисдан биринчиси ушбудир: «Сунани Термизий», Намоз китоби, 138-боб, 187-ҳадис. Ҳазрати Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; айтди(лар): «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хавф-хатар ва ёмғир бўлмай туриб, Мадинада пешин билан аср намозини ҳамда шом билан хуфтон намозини жамлаб адо этдилар (қўшиб ўқидилар)». Ҳазрати Ибн Аббосдан: «Бу билан (жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) нимани мурод этдилар?» деб сўралди. Айтди(лар): «Умматларига қийинчилик бўлмаслигини мурод этдилар»38.
ИЗОҲ. Илм аҳлларига маълумки, ҳазрати Имом Аъзам мазҳабида икки намозни жамлаб ўқиш фақат ҳаж сабабли Арафотда ва Муздалифада жоиз. Бошқа маҳалда жоиз эмас, фақат тақдим ёки таъхир, яъни бир намозни охирги вақтига олиб, иккинчи намозни аввалги вақтида ўқиш билан жоиздир.
Имом Термизий бу ҳадиснинг зиддига кейинги ҳадисни баён қилганлар. Ҳадис ушбудир: «Сунани Термизий», 188-ҳадис. Ҳазрати Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; Жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки икки намозни узрсиз ҳолда жам қилса (қўшиб ўқиса), шубҳасиз, у гуноҳи кабираларнинг эшикларидан биттасига қадам босган бўлади».
ИЗОҲ. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳу алайҳ): «Арофат ва Муздалифадан бошқа ҳеч қаерда ва ҳеч қандай ҳолда жам қилмоқ машруъ эмас», дейдилар.
Иккинчиси ушбу ҳадисдир: «Сунани Термизий», «Ҳудуд» («Ҳад жазо- лари») китоби, 17-боб, 1444-ҳадис. Ҳазрати Муовия розияллоҳу анҳудан ри- воят қилинишига кўра, жаноб Расулуллооҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
айтдилар: «Кимки ичкилик ичса, уни калтаклаб уриш билан жазосини беринглар, яна ичишда давом этса, тўртинчи дафъасида уни ўлди-ринглар»39.
Бу ҳадис ҳазрати Имом Абу Довуд ҳадис мажмуасининг «Ҳудуд» («Ҳад жазолари») китоби 36-бобида ҳамда ҳазрати Имом Ибн Можа ҳадис мажмуасининг «Ҳудуд» («Ҳад жазолари») китоби 17-бобида ривоят қи- линган.
Имом Термизий «Сунан»да айтадилар: «Ҳазрати Муовиянинг (мазкур) ҳадисини айни шаклда (Суфён) Саврий Осимдан, Абу Солиҳдан, Муовиядан ривоят қилган. Ибн Журайж ва Маъмар ҳам Суҳайл Абу Солиҳдан, унинг отасидан, Абу Ҳурайрадан ривоят қилдилар»40.
Яна Имом Термизий яна айтадилар: «Муҳаммад (ибн Исмоил ал- Бухорий)дан бундай деганини эшитдим: «Абу Солиҳнинг Муовия (розиял- лоҳу анҳу) орқали ривоят қилган ҳадиси Абу Солиҳнинг ҳазрати Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисидан кўра саҳиҳроқдир».
Бу ўринда Имом Бухорий ҳадис ривоятида яширин бир иллат – қусур ёки нуқсон борлигига ишорат қилмоқдалар.
Мазкур ҳадис изоҳида айтилади: «Ичкилик ичган кишига қўлланган бу жазо Исломнинг аввалида мавжуд эди, кейинчалик (бу ҳукм) бекор қилинди». Бу сўзга жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўртинчи марта ичкилик ичган кишига ўлим жазосини қўлламаганлари далил қилиб келтирилган.
Имом Термизий «Китобул илал»да айтадилар: «Биз бу икки ҳадиснинг иллатини (қусур ва нуқсонини) ҳам («Ал-Жомиъус саҳиҳ») китобимизнинг тегишли бобида очиқ аён этганмиз».
«Сунани Термизий» асарининг энг буюк хислатларидан баъзилари – ҳадисларнинг ўз ўрни ва ўз вақтида мусанниф Имом Термизий томонларидан шарҳлаб ўтилиши, унда ҳадис ривоятларидаги иллатлар, яъни ровийларнинг бирор жиҳатдаги заифлиги, хотирасидаги қусури, бошқа нуқсон ва камчиликларининг очиқ-равшан айтиб ўтилишидир.
Ҳазрати Имом Термизий «Китобул илал»нинг хусусиятларини бундай баён қиладилар: «Китобимизда («Сунани Термизий»да) фақиҳ зотларнинг таржиҳ этган (устун кўриб танлаган) фикр-қарашларига ҳам тўхталдик. Суфён Саврийнинг фикрларинидан кўпини менга Муҳаммад ибн Усмон Кўфий баён этди. Ундан эса Абул Фазл, Мактум ибн Аббос Термизий нақл
этди. Муҳаммад ибн Юсуф Фарёбий эса Суфёндан фақиҳларнинг фикр- қараш-ларини бизга нақл этган.
Молик ибн Анаснинг фикр-қарашларининг кўпини бизга Исъҳоқ ибн Мусо Ансорий баён қилган. Маън ибн Ийсо Каззоз ҳам Молик ибн Анаснинг фикр-қарашларини нақл этгандир.
Рўза билан боғлиқ хабарларнинг бир қисми эса Мусо ибн Ҳизом бизга баён этган нарсалардир. Айни вақтда, бу хабарлар Абдуллоҳ ибн Маслама Каънабийнинг «Молик ибн Анасдан бизга баён этди» деб айтган нарса- ларидир.
(Абдуллоҳ) Ибн Муборакнинг фикр-қарашларини эса Аҳмад ибн Абдат Аъло ва Ибн Муборакнинг биродарларидан, улар эса Ибн Муборакдан бизга баён қилганлар. Ибн Муборакнинг фикр-қарашлари Ибн Ваҳб, Муҳаммад ибн Муноҳим ва Ибн Муборак воситаси билан бизга ривоят қилинган. Хусусан, Али ибн Ҳасан, Абдуллоҳ ибн Муборак воситаси билан Абдандан, Суфён ибн Абдулмаликдан – Ибн Муборакдан деб ҳам бизга баён қилгандирдар. Яна Ҳиббон ибн Мусо – Ибн Муборак, Ваҳб ибн Замъа, Фадола Насавий ва Ибн Муборак воситаси билан бизга ривоят қилинган. Ибн Муборак воситаси билан биз эслаб ўтган кишилардан ташқари ҳам яна номи келадиган кишилар бор.
(Имом) Шофиъий фикр-қарашларининг кўпини эса Ҳасан ибн Муҳаммад Заъфаоиний Шофиъийдан бизга нақл этган.
Таҳорат ва намоз билан боғлиқ мавзуларни эса Абул Валид Маккий бизга Шофиъийдан баён қилди.
Мухтасар айтганда, «Китобул илал»да асосан қайси мавзуларнинг кимлар томонидан баён қилингани таъкидлаб ўтилган. Унда Имом Бухорий, Суфён Саврий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Ибн Сийрин каби машҳур зотларнинг ибратли ва ҳикматли сўзлари келтирилган. Ҳадислар ривоятидаги иллатлар – яширин қусур ва нуқсонлар эса «Сунани Термизий» китобининг ўзида ўз ўрнида шарҳлаб ўтилган.
«Китобул илал»да яна ҳайратланарли, ажиб бир сўз баён этилади. Имом Термизий айтадилар: «Иброҳим ибн Абдуллоҳ Мунзир Боҳилий бизга баён қилди, Яъло ибн Убайд бизга Суфён Саврийнинг бундай деб айтганини хабар қилди: (Суфён Саврий:) «Калбийдан ҳадис ривоят қилишдан зинҳор сақланинглар!» (дедилар). У кишига: «Ўзингиз ундан ҳадис ривоят қиласиз- ку!» дейилди. Шунда у киши: «Мен тўғри ривоятни янглиш ривоятдан ажрата оламан!» дедилар.
Маълум бўладики, сўнгги ривоят қилувчи (муҳаддис) зот тўғри ривоятни хато ривоятдан ажрата олса, нуқсони ва қусури бор бўлган ровийдан ҳам ҳадис ривоят қилиш мумкин бўлар экан.
Имом Термизийнинг «Ал-Жомиъус саҳиҳ» («Сунани Термизий») кито- бига илова этилган «Китобул илал» асари бутун жаҳон илм аҳллари учун, хусусан, ҳадис илми билан шуғулланадиган олимлар учун ўта муҳим, ўта қимматли манбадир.
Уни ўрганган киши ҳазрати Имом Термизийнинг ҳадис китобига сиғдира олмаган жуда ажиб фикр ва хулосаларидан баҳраманд бўладилар.
Замон олимлари олдида эса Имом Термизийнинг «Ал-Илалул кабир» («Ал-муфрад») асарини ўрганиш ва тадқиқ этиш вазифалари турибди.
Мирзо Кенжабек,
Ўзбекистондаги Ислом сивилизатсияси маркази бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
ёшлар мураббийси, фахрий профессор
2024 йил 17-18 октябр кунлари Термизда бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий анжуман мақолалари тўплами
36 «Санати Термизий» , Китобул илал.
37 Ислом Энциклопедиси. И ҳарфи мақолалари.
38 «Сунани Термизий» , 138-боб. «Муқимликда икки вақт намозини жам қилмоқ» , 187-ҳадис.
39 «Сунани Термизий» , «Ҳудуд» («Ҳад жазолари» ) китоби, 15-боб, 1444-ҳадис.
40 «Сунани Термизий» , «Ҳудуд» («Ҳад жазолари» ) китоби, 15-боб, 1444-ҳадис изоҳи.