✅ Маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

by Matbuot xizmati
73 👁️

🔰Бугун Термиз давлат университети Ўзбек филологияси факултети талабалари учун “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!” ҳамда “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

⏺️Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита вакили, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Сарвар Саидов, шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

🎙 Тадбир давомида жаҳолатнинг жамиятга солаётган салбий таъсири, уни фақат илм, тафаккур ва маърифат воситасида енгиш мумкинлиги таъкидланди. Маърифат – бу нур, жаҳолат эса зулмат эканлиги, нур эса доимо зулматни енгиб келгани ҳақида ибратли мисоллар асосида фикрлар билдирилди.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика