Жаҳолатга_қарши_маърифат

🔰 Термиз давлат педагогика институти талабалари учун “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!” ҳамда “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

⏺️ Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори М. Жониев, Термиз давлат педагогика институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори У.Турамуратов, вилоят ИИБ масъул ходими И.Суюнов ва қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

⏺️ Учрашув давомида талабалар диний бағрикенглик, маърифатнинг аҳамияти, инсон ҳуқуқ ва қадр-қиммати, шунингдек миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги борасида атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.
⏺️ Тадбир якунида ёшлар бундай маънавий-маърифий учрашувларнинг улар ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.