✅ Санъат саройида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди

by Matbuot xizmati
77 👁️

#Жаҳолатга_қарши_маърифат

🔰 Бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройида Термиз давлат университети талабалари учун “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!” ҳамда “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

⏺️ Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори М.Жонийев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси масъуллари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

⏺️ Учрашув давомида талабалар диний бағрикенглик, маърифатнинг аҳамияти, инсон ҳуқуқ ва қадр-қиммати, шунингдек миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги борасида атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.

⏺️ Тадбир якунида ёшлар бундай маънавий-маърифий учрашувларнинг улар ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика