✅Вилоятимиз фаоллари “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди

by Matbuot xizmati
204 👁️

🇺🇿Юртимизда давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан барча ҳудудларда кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу байрам муносабати билан Сурхондарё вилоятида ҳам диний-маърифий соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган, жамиятда диний мутаассиблашув, радикаллашиш, ёт ғоялар ҳамда интернет орқали тарқатилаётган мафкуравий хавф-хатарларнинг олдини олишда фаол иштирок этаётган бир қатор фаоллар муносиб тақдирланди.

🔰Вилоят ҳокимининг фармойишига мувофиқ, қатор фидойи инсонлар “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирландилар. Улар орасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ва илмий ходимлари, маҳалла фаоллари,  ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари бор.

⏺️  Ушбу тақдирлаш фаолларимизга катта маънавий рағбат ва келгусидаги фаолиятида янада янги марраларни забт этишларига туртки бўлади.

✅Фахрий ёрлиқ билан тақдирланган барча воҳадошларимизни самимий муборакбод этаймиз!

Manzil: Surxondaryo viloyati Termiz shahri Shimoliy darvoza ko’chasi 3-uy


Telefon: +998 55 451 05 99


E-Mail: termiziycenter@gmail.com


Whatsapp: +998 55 451 05 99

©2017-2025 Imam Termizi ISRC- All Right Reserved. Designed and Developed by Shokhzamon

© 2017 by Imam Termizi ISRC is licensed under CC BY-SA 4.0
Яндекс.Метрика